Кураш жаҳонга юз тутмоқда

/
Қарийб уч минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек курашини мустақиллик туфайли жаҳон тан олди.
Мамлакатимизнинг истиқлолга юз тутиши кўп соҳалар каби миллий курашимизнинг ҳам порлоқ даврини бошлаб берди. Унинг халқаро спорт тури талабларига жавоб берадиган андозалари жорий этилди. Кураш яктаклари, беллашув майдони, ёши ва вазнига оид тоифалар, беллашув вақти, баҳолаш ва бошқа қоидалар ишлаб чиқилди. Кураш бўйича миллий ва халқаро мусобақалар ўтказиш имкони яратилди. Жаҳон мамлакатларида ҳалол, ёнбош, чала, дакки, танбеҳ каби миллий атамаларимиз янграй бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 октябрдаги “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтириш имконини яратди.

Қарорда кураш миллий спорт турини вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида оммалаштириш, қобилиятли курашчиларни аниқлаш ва саралаш, мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш, ўсиб келаётган ёшларни ушбу спорт турига кенгроқ жалб этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш билан боғлиқ бир қатор вазифалар назарда тутилган.
Бинобарин, қарорда кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш учун дастур ишлаб чиқиш, кураш йўналиши бўйича олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини ошириш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган “яктак” спорт кийимлари ва “кураш гилам”ларини ишлаб чиқариш, мазкур миллий спорт турини “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ҳамда Универсиада спорт ўйинлари дастурига киритиш белгилаб қўйилди.
Аждодлари полвон ўтган қашқадарёликлар шу кунга қадар кураги ер кўрмаган не-не алпларга бешик бўлган миллий курашимиз йиллар мобайнида сайқалланиб, равнақ топиб келаётганидан хурсанд. Баҳром полвон, Исоқ полвон ва курашчи қизларимиздан Дилшода Ҳазратқулова, Машҳура Мавлонова каби жаҳон чемпионлари вилоятимиздан етишиб чиққан.
Воҳамизда спортнинг ушбу турига қизиқувчилар ва тажрибали мураббийлар етарли. Бизнинг коллежимизда ҳам ёш полвонларга машғулот олиб бориш учун барча шароитлар яратилган. Ёшларимиз мунтазам шуғулланиши учун кенг имкониятлар мавжуд. Кураш яқин вақт ичида олимпиада ўйинлари таркибига киритилиши билан сайёрамиздаги энг оммавий спорт туридан бири бўлиб қолиши учун барча чораларни кўраяпмиз.
Умуман олганда, давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори айни вақтида эълон қилинди. Зеро, кураш давлатимизни дунё халқларига тез танитади, юртдошларимиз кўнглига ғурур ва ифтихор бағишлайди.
Ҳабибулла ХУДОЙНАЗАРОВ,
Қарши Олимпия захиралари коллежи директори, “Адолат” СДП фаоли

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Сўнгги йилларда юртимизда ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилди. ...
01 янв 1970
Юртимизда амалга ошрилган улкан бунёдкорлик ишлари натижасида шаҳарларимизда нуфузли тадбир ва мусобақаларни ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар ярат...
01 янв 1970
Юртимизда имконияти чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш учун барча имкониятлар яратилган. ...
01 янв 1970
Индонезияда бўлиб ўтаётган XVIII Осиё ўйинларида мамлакатимиз спортчилари томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар барчамизга ўзгача шукуҳ бахш этаяпт...