Ҳам давр талаби, ҳам виждон амри

/
Ҳам давр талаби, ҳам виждон амри
 
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Ушбу тарихий йиғилишда давлатимиз раҳбари дастурий маъруза қилди. Маъруза бошдан-оёқ кишини ҳаяжонга соладиган, тўлқинлантирадиган даражада самимий, ҳаққонийлиги билан ҳар бир мажлис иштирокчисининг қалбига кириб борди.
 
Президент янги парламентга халқ катта умидлар боғлаганини таъкидлар экан, «Депутатнинг қалби, виждони уйғоқ бўлса, вазирлар ҳам, ҳукумат ҳам, парламент ҳам уйғоқ бўлади» деб таъкидлаб ўтди ва Олий Мажлисни «Халқ уйи» деб атади.
 
Парламентнинг том маънода халқ учун хизмат қилиши учун бугун янги парламентдан катта натижалар кутилмоқда. Зеро, ортимизда халқ турганини ҳис қилиб ишлаш чинакам саодатдир.
 
Қабул қилинадиган қонунлар халқнинг оғирини енгил қилмоғи зарур. Президентимиз Рим шоири Публилий Сирдан келтирган иқтибосга кўра: «Қонунлар кучли бўлган жойда халқ ҳам кучлидир».
 
Шу ўринда, эътироф этиш лозимки, парламент таркибидан аёллар ҳам муҳим ўрин эгаллаганлиги, уларнинг сони ортганлиги ҳам қувонарли ҳолдир. Давлатимиз раҳбари бу ҳақда гапириб, аёлларнинг ишчанлиги, фидойилиги, тутган ерини қўймаслигига ишонч билдирди:
 
 «Парламентимизга 48 нафар аёл сайланди. Мен уларнинг сайланганидан хурсандман. Улар бор жойда поклик, адолат бўлади. Ўйлайманки, аёлларнинг энг чекка қишлоқлар, овуллардаги муаммоларини олиб чиқасизлар. Мен сизларга ишонаман. Азиз аёллар, агар микрофонни ўчириб қўйишса, микрофонсиз гапиринг».
 
Маърузада жуда кўп соҳалар тилга олинди, мавжуд муаммолар кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, ОАВ ходимлари ҳақида айтилган Президент сўзлари журналистика соҳаси ходимларини янада ғайрат билан ишлашга руҳлантирди. «Биламан, кўпчиликка журналист­лар ёқмайди, лекин менга ёқади», деган сўзлар миллий матбуотимиз ривожи учун айтилган ўта салмоқли фикр бўлди. Шу ўринда, депутатларнинг ОАВ ходимлари билан ҳамкорлик масаласи ҳақида ҳам тўхталиб ўтишни истардик. Депутат фаолияти давомида ОАВ орқали чиқишлари билан халқ билан ишлаётгани маълум бўлади, унга халқ ишончи ортади.
 
Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма йиғилишида ҳам муҳтарам Президентимиз халқ билан мулоқотга алоҳида урғу берди. Маърузада интернет ресурслари орқали сайловчилар билан изчил алоқани йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
 
Умуман олганда, икки кунлик мажлисларда кўтарилган барча долзарб масалаларнинг ечими миллатпарварлик, ватанпарварлик билан чамбарчас боғлиқлиги, буни ҳар бир раҳбар, депутат ва сенатор ҳис қилиб ишлаши, халққа хизмат қилишда бирдамлик, якдиллик зарурлиги энг муҳим масала сифатида давлат раҳбарининг нутқида қайта-қайта урғуланди.
 
Меҳнаткаш, танти, олижаноб халқимиз учун хизмат қилиш, оғирини енгил қилиш, таклифларни халқ ичидан олиш, қонунларни фақат халқ манфаатини ўйлаб қабул қилиш давр талаби ва виждон амридир.
 
Гулбаҳор Саидғаниева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тарих — босиб ўтилган йўл. Уни орқага қайтариб ҳам, қайтадан яратиб ҳам бўлмайди....
01 янв 1970
Тан олишимиз керак, кейинги уч йилда давлатимиз раҳбарининг юксак минбарлардан ҳар бир чиқиши, ҳар бир маърузаси ўзининг мазмуни, кўламдорлиги, тан...
01 янв 1970
Ҳар қандай жамиятдаги ислоҳотлар самараси учун энг муҳим мезон сўз эркинлиги ва қонун устуворлигидир. Давлатимиз раҳбари парламентга йўллаган М...
01 янв 1970
Олимлар ва илғор фикрли кишилар дунёдаги гўзалликларни юзага чиқариш учун ғайрат қиладилар, яхши одатларни янгидан кашф этишга ўзларини бағишлайдил...