Ҳаётимиз янада фаровонлашади

/
Президентимизнинг жорий йил март ойида вилоятимизга ташрифи, халқ билан мулоқотлари навоийликларнинг кайфиятини янада кўтариб, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида янги марраларга руҳлантирди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ўзининг сайловолди дастурида Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича улкан режаларни баён этганди. Президентимиз вилоятимизга ташрифи давомида ана шу режалар ижроси билан яқиндан танишди. Давлатимиз раҳбари Қизилтепа туманидаги Тошработ маҳалласида бўлиб, вилоятда енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларни кўздан кечирди. Умумий қиймати 70 миллион долларга тенг ушбу лойиҳалар амалиётга татбиқ этилиши билан вилоятдаги пахта толаси тўлиқ қайта ишланади. Ип-калавадан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш 70 фоизга, трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш 50 фоизга етади. Йилига 7,6 минг тонна сифатли ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга “Бахт текстиль” корхонаси маҳсулотларининг 80 фоизини экспортга йўналтириш мўлжалланмоқда.
Президентимиз мазкур лойиҳалар билан танишар экан, ҳудудларда етиштирилаётган пахта толасини ўша ернинг ўзида қайта ишлаш фермерлар ва тадбиркорларга кенг қулайликлар яратиб, аҳолининг даромади ошишига хизмат қилишини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари барча йўналишлар бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиб, керакли кўрсатмалар берди. Томорқадан самарали фойдаланиш масаласига жиддий эътибор қаратди. Бу борада аҳоли билан суҳбатлар ўтказиш кераклигини таъкидлади. Хонадонларда парранда боқишни йўлга қўйиш, иссиқхоналарда лимон экиб, даромад олишни одамлар онгига сингдириш лозимлигини қайд этди. Чунки, аҳолининг ўз томоқасидан фойдаланиб, даромад топишга иштиёқи кучайса, уларнинг фаровонлиги ортади. Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади.
Ташриф якунида ўтказилган вилоят фаоллари йиғилишида вилоят иқтисодиётини янги босқичга кўтариш, инфратузилмани ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи мобайнида билдирган фикр-мулоҳазалари, талаб, тавсия ва кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда партия вилоят кенгаши ўз олдига янги вазифаларни белгилаб олди. Зеро, Ватанимизнинг порлоқ истиқболи, халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида сидқидилдан, садоқат билан хизмат қилиш аосий мақсадимиздир.
Рустам ҲАЙИТОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила бўлиб яшаётганлиги халқимизнинг нақадар бағрикенглигини ифодалайди....
01 янв 1970
Аҳолига қулай шароит яратишга қаратилаётган доимий эътибор уларда эртанги кунга ишончни янада мустаҳкамламоқда....
01 янв 1970
Мустақил мамлакатимиз эркин, демократик жамият қуриш йўлига ўтганидан бери орадан йигирма олти йил ўтди....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини кўпчилик интиқлик билан кутди. Чунки унда янграйдиган гаплар нафақат депутат ...