Ягона тергов қўмитасини ташкил этамиз

/
Ягона тергов қўмитасини ташкил этамиз
 
Бугунги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ИИВ ва ДХХ томонидан амалга оширилмоқда. Дастлабки тергов органларининг тарқоқлиги натижасида инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари юз бераётганлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
 
Ўтган йили кузатилган каттақўрғонлик аёл воқеаси, ноябрь ойидаги андижонлик Абдуллоҳ воқеаси каби ҳолатлар фуқароларимизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, айниқса, тергов жараёнларига ишончсизлик билан қарашига олиб келмоқда.
 
Шу боисдан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси адолат қарор топишини айнан адолатни таъминловчи идоралардан бошлаш керак, деган тамойилни илгари сурмоқда. Зеро, ҳуқуқ-тартибот идораларида адолатни таъминламасдан туриб, аҳолининг мамлакатимизда қонун устуворлигига ишончини тиклаб бўлмайди.
 
Ушбу ҳолатни бартараф қилиш, дастлабки тергов устидан назоратни кучайтириш мақсадида мамлакатда ягона тергов органи – Тергов қўмитасини ташкил этиш ташаббусини илгари сурамиз.
 
Акмал Бурханов,
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон республикаси Конституцияси Қабул Қилинганининг 25 йиллигига
01 янв 1970
Раҳима Бухоро шаҳрига ишга жойлашиш мақсадида қишлоғидан келган эди.
01 янв 1970
Хусусан, участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши лозимлиги таъкидланган: ...
01 янв 1970
Оилада фарзанд туғилса, ота-онаси ва яқинлари унинг ҳар жиҳатдан комил, эл ардоғидаги инсон бўлиб вояга етишини истайди....