“Конституция хиёбони” — ҳуқуқий маданият маскани

/
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони бу борада амалга оширилаётган ишларда янги босқични бошлаб берди.
Ушбу фармонда белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳар биримиздан янгича фикрлаб, жиддий масъулият билан ишлашни тақозо этади. Шу маънода Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмоновнинг “Адолат” газетасининг жорий йил 19 январь сонида эълон қилинган мақоласи ва унда билдирилган таклифлар кўпчилик сафдошларимиз қатори менда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Мазкур мақолада юртимизнинг барча ҳудудларида “Конституция хиёбони”ни барпо этиш, шу орқали аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшиш ҳақида таклиф билдирилган. Дарҳақиқат, тасаввур этинг, жамоат масканлари, ўқув ва таълим-тарбия муассасаларининг ҳар бирида мақолада таърифланган кўринишдаги “Конституция хиёбонлари” ташкил этилса, айни муддао бўлар эди.
Чунки, аввало, бундай хиёбон барпо этилиши Конституциямиздаги фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари акс этган моддаларнинг доимо кенг омма нигоҳида туриши билан аҳамиятли бўлади.
Таълим-тарбия масканлари ва ўқув муассасаларида Конституция хоналари, моддалари билан жиҳозланган шундай залларнинг ташкил этилиши эса ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда қонунни ҳурмат қилиш ва унга сўзсиз бўйсуниш кўникмасини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Мактабгача таълим муассасаларида Бош қомусимиз моддалари ифодаланган лавҳалар кичкинтойлар нигоҳида доимо намоён бўлиб туриши ҳам мурғак қалбларга ижобий таъсир кўрсатади. Бахтимиз қомуси билан болаликдан танишиб борган кичкинтойларнинг онги ҳуқуқий билим тушунчасига ҳамроҳ бўлади.
“Конституция хиёбони” ва хоналарининг жиҳозланиши билан боғлиқ таклиф ҳам жуда ўринли, деб ўйлайман. Маълумки, ўқув муассасаси ва ташкилот, корхоналар ҳудудида турли ҳикматли сўзлар, афоризмлар битилган лавҳалар ўрнатилиши бор гап. Бугунги глобаллашув замонида ахборот технологияларининг тезкор суръатда тараққий этиши ҳаётимизга кўплаб қулайликларни олиб кирмоқда. “Конституция хиёбони” ва хоналарининг электрон таблолар билан жиҳозланиши эса омма эътиборини ўзига кўпроқ жалб этади, деб ўйлаймиз. Шу билан бирга, айтилаётган фикр ва ахборот ҳам барча катта-ю кичикка тушунарли бўлади.
Биз мақолада қайд этилган таклифларга тўлиқ қўшилганимиз ҳолда вилоятимизда ҳам шундай масканлар бунёд этилишини истар эдик.
Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг фармонида белгиланган вазифалар Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси асосида олиб борилаётган ишларга ҳамоҳанглиги билан ҳам партия фаолларини ташаббускорлик руҳида ишлашга ундамоқда.
Беҳзод АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Энди борсам раҳбарларни топа олмаяпман. Улар телефон қўнғироқларимга ҳам жавоб беришмаяпти....
01 янв 1970
Ҳаётий тажрибалардан маълумки, жиноят содир этувчиларнинг аксарияти ҳеч қаерда ишламайдиган ва ўқимайдиган, яъни бирор-бир фойдали машғулот билан б...
01 янв 1970
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармал...
01 янв 1970
Юртимизда азалдан оила муқаддас қўрғон сифатида эъзозланган. Зеро, инсон қалбида аҳиллик, меҳр-оқибат туйғулари, илм-маърифатга ошно бўлиш кўникмас...