Қорақалпоқ ёшларига ишонч билдирилди

/
Қорақалпоқ ёшларига ишонч билдирилди
 
Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасини катта қизиқиш билан тинглаш орқали ҳар бир ватандошимиз кўнглида халқимиз орзиқиб кутган муаммолар аниқ ечимини топади, деган қатъий ишонч уйғонди.
 
Ҳақиқатдан ҳам барча соҳаларда катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. 2020 йилда Ўзбекистон ўзининг ривожланиш стратегиясни қайси йўналишларга асосланиб қуради? Қандай янги ҳуқуқий замин тайёрланиши керак? Қайси йўналишларга кўпроқ эътибор қаратилади? Давлатимиз раҳбари булар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Демак, мазкур Мурожаатнома ҳар бир соҳа вакили учун истиқболни, мақсад ва вазифаларни белгилаб олишда дастуриламал бўлди десак, муболаға бўлмайди. 
     
Юртбошимиз ўз нут­қида буюк бобокалонимиз Имом Бухорий ҳазратларининг “Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси берилади” деган пурмаъно сўзларни келтирганида катта ҳақиқат мужассамдир. Сабаби, биз Мурожаатномада  белгиланган ҳар бир дастур ва режанинг юксак эканлигини, уларни самарали амалга ошириш халқимиз фаровонлигини, иқтисодиётимиз бар­қарорлигини оширишга хизмат қилишини чин юракдан ҳис этдик.
 
Албатта, Президентимиз томонидан 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” дея ном берилиши замирида  илм-маърифат ривожисиз юрт тараққиётига эришиб бўлмаслиги, мамлакатимизни иқтисодий жиҳатдан тараққиётнинг янги босқичига кўтариш каби кўплаб эзгу мақсадлар турганлигини англаб етдик.
 
Йиғилишда гапирилмаган, таҳлил қилинмаган соҳа қолмади. Айниқса, таълим соҳасида кутилаётган ўзгаришларни эшитиб хурсанд бўлдик.       
Президентимизнинг “Ёшлар бўйича Қорақал­поғистон Республикасидан бошланган  ташаббусни бутун мамлакатимиз бўйича амалга оширамиз. Мен вилоят раҳбарларини, жойлардаги барча жамоатчиликни ушбу масалага жиддий эътибор беришга чақираман”, дея қорақалпоқ ёшларига билдирилган фикрлари мени тўлқинлантириб юборди.
 
Албатта, ушбу фикрлардан ҳар бир ёш ўзига катта куч-ғайрат ва завқ-шавқ олди десак,  муболаға бўлмайди.
Янги, улуғ мақсадлар сари ташлаётган қадамларимиз  юртдошларимизга муборак бўлсин.
 
Нурлыбай
Қаипбергенов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га асосан аҳолинин...
01 янв 1970
Бизга маълумки, инсон ҳуқуқларининг таъминланиши фуқароларнинг мурожаатларига доир қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш билан ҳам боғлиқ....
01 янв 1970
Ватанни ҳимоя қилиш, унинг сарҳадларини дахлсиз сақлаш туйғуси онг-шууримизга меҳрибон оналаримизнинг мафтункор алласи, оқ сути, пок нияти билан си...
01 янв 1970
Мамлакатимизда давлат идоралари фаолияти очиқлигини таъминлаш, жамоатчиликка бу борада аниқ ва холис ахборот етказиб бериш юзасидан кенг кўламли чо...