Режада яна бир нуфузли университет

/
Режада яна бир нуфузли университет
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов Москва давлат геодезия ва картография университети ректори Надежда Каминина бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
 
Учрашувда Москва давлат геодезия ва картография университетининг Ўзбекистондаги филиалларини очиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
 
Жумладан, Россия университетининг мамлакатимизда ташкил этилиши режалаштирилаётган филиалларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, ўқув жараёнларини йўлга қўйиш, битирувчиларга бериладиган дипломларнинг юридик мақоми ҳамда битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.
 
Музокаралар якунида томонлар геодезия ва карто­графия соҳаси учун ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олишди.
 
*  *  *
Таълим дастурлари бўйича тақдимот
 
Андижон давлат университетида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда “Education USA” маслаҳат маркази вакиллари ҳамкорлигида талабалар билан  АҚШда таҳсил олиш бўйича таълим дастурлари бўйича учрашув бўлиб ўтди.
 
Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчисининг маданият ва таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси Джоан Крам хоним, “Education USA” маслаҳат маркази вакиллари Райан Швайцер, Жонатан Патч, Лола Болтаева ва бошқалар талабаларга “Global UGRAD”, “The Fulbright Foreign Student Program”, “The Hubert H. Humphrey Fellowship Program” каби таълим дастурлари ҳақида маълумот беришди.
 
Маълумот ўрнида айтиш кeракки, ҳозирги кунда АнДУ­да АҚШ элчихонаси ҳомийлигида STEM (“Science Technology Engineering and Math”) номли талабалар учун инглиз тили ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, дарслар унивeрситeтнинг хорижда малака ошириб кeлган ўқитувчилари томонидан бeпул ташкил этилган.
 
*  *  *
Талабанинг уч медали
 
Оғир атлетика бўйича Хитойнинг Тянжин шаҳрида ўтказилаётган олимпиадага йўлланма берувчи Жаҳон кубогида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Сарвар Зафаржонов 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.
 
Ҳамюртимиз даст кўтаришда 156 кг.лик натижа билан кумуш, силтаб кўтаришда 190 кг.лик кўрсаткич билан бронза, умумий 346 кг. тошни ўзига бўйсундирган ҳолда иккинчи бронза медалини қўлга киритди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Миллий қонунчиликка биноан давлат болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди, уларни ҳимоя қилади, шунингдек, ота-оналардан вояга етмаган фар...
01 янв 1970
Демократик ислоҳотларнинг янги босқичида мамлакатимизда вакиллик ҳокимияти ваколатларини янада кенгаймоқда....
01 янв 1970
Мустақиллик қалбларимиздаги Ватан туйғусини баланд тоғлар каби юксалтирди. 
01 янв 1970
Бобом “Олим бўлсанг, олам сеники” деб кўп айтарди, ҳар куни “китобингни ўқи”, дейишни канда қилмасди....