Маънавият хазинаси

/
Камолот ёшига етаётган ўғил-қизлар дунёқараши муносиб шаклланишида сиёсий билимларнинг ўрни беқиёс. Жамият билан ҳамнафас бўлиб улғайиш учун улар, албатта, Президентимиз асарларини теран нигоҳ билан ўрганишлари зарур. Бу билимлардан бебаҳра ўсган йигит-қиз давлат тараққиёти, жамиятнинг қай тариқа ривожланиши ҳақида юзаки тушунчаларга эга бўлиб қолиши мумкин.
Хўш, касб-ҳунар коллежида таълим-тарбия олаётган ўғил-қизлар онгига сиёсий мавзулар, хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ғоялари, илғор фикрларини қай йўсинда етказиш мумкин? Бу саволимизга тўлақонли жавоб бўладиган манба яратилди. Давлатимиз раҳбарининг нутқлари, маърузалари, халқ билан мулоқотлардаги ибратли фикрларидан иборат “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” китоби ана шу эзгу мақсадларга хизмат қиладиган муҳим қўлланма бўлди. “Ёшлар нашриёт уйи” томонидан чоп этилган бу китобни ўзига хос маънавият хазинаси, десак арзийди.
Давлатимиз раҳбари ҳар гал ёшларни кўпроқ китоб ўқишга даъват этади. Ёшлар келажагига қаратилган беш ташаббусда ҳам китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Китоб — ёшлар маънавий оламини бойитади, уларнинг дунёқараши, жамиятга муносабатини шакллантиради. “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” китобидан ўрин олган ибратли фикрларни теран нигоҳ билан ўқиб-ўрганган ёшларнинг маънавий олами шунга яраша бўлади.
Айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” (“Ўзбекистон”, 2017 йил), “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” (1-жилд. “Ўзбекистон”, 2017 йил), “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир” (2-жилд. «Ўзбекистон», 2018 йил) китобларида ҳам ҳар бир инсон, айниқса, ёшларимиз билишлари зарур бўлган ғоялар, илғор фикрлар жуда кўп. Уларни теран нигоҳ билан мутолаа қилган инсон онги ва қалбида ҳеч қачон ғоявий бўшлиқ бўлмайди.
Президентимизнинг китоблари, нутқлари, маърузалари, халқ билан мулоқотларида баён этилган энг долзарб мавзудаги фикрлари жамланган “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” тўплами кўпроқ ёш китобхонларга мўлжалланган, дейиш мумкин.
Яқинда коллежимизда мазкур китобни ўқиб-ўрганишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда ўқувчилар давлатимиз раҳбарининг инсон ҳуқуқлари ва қонунчилик, тадбиркорлик ва ишбилармонлик, молия ва иқтисод, ижтимоий ҳимоя, маданият, санъат, адабиёт, маънавият ва оммавий ахборот воситалари, инвестиция, инновация, кластерлар, ташқи сиёсат, спорт, фермерлик, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат, саноат ва транспорт, ахборот коммуникациялари ва интернет, ёшлар тарбияси, нуронийлар, хотин-қизлар, маҳалла фуқаролари йиғинлари, кадрлар ва раҳбарлар, таълим ва тарбия, диний маърифат, соғлиқни сақлаш, китобхонлик маданиятини ошириш, миллатлар ўртасидаги тотувлик, мудофаа, тарихий мерос, ватанпарварлик, дўстлик, қадриятлар, экологияга оид муҳим фикрлари билан яқиндан танишдилар.
Интерфаол тарзда ўтказилган давра суҳбатида ўқувчилар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Барно ЮСУПОВА,
Тошкент туман “Транспорт ва сервис” касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Айни пайтда солиқ, коммунал соҳа, божхона, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга ахборот тизимлари кенг жорий этилган....
01 янв 1970
Самарқандда қиймати 47 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳанинг биринчи навбати ишга тушди....
01 янв 1970
Республика суд-тиббий экспертиза бош бюроси мутасаддилари диққатига!
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси Носир Нурназаров яқин кунларда 90 ёшини қарши олади....