Аҳолининг хабардорлик даражасини янада юксалтириш — жамоатчилик эътиборида

/
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, бунда оммавий ахборот воситалари олдида турган долзарб вазифалар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, аҳолини мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар тўғрисида хабардор қилиб бориш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини, ахборот эркинлигини таъминлашдек демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш кучли фуқаролик жамиятининг муҳим шартидир. Бу борада оммавий ахборот воситаларининг масъулиятини ошириш долзарб аҳамият касб этади.
— Аҳолининг амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ўз вақтида ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлишини таъминлаш мақсадида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжуманлари, брифинг, медиа-тур, ўқув семинарлари ҳамда давра суҳбатлари ўтказиб келинаётгани аҳамиятлидир, — деди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Садулла Ҳакимов. — Қолаверса, давлат ташкилотларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборотнинг ўз вақтида берилиши ва ишончлилигини таъминлаш борасидаги масъулияти кучайтирилиши республикамизда ҳуқуқий давлат қурилиши йўлида олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинган қонунлар моҳиятининг аҳоли томонидан чуқур англаб етилишига замин яратмоқда. Бу каби имкониятлар эса журналистлардан фаоллик, ҳушёрлик ва ҳозиржавобликни талаб этади.
Давра суҳбатида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлашга қаратилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Шунингдек, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш йўналиши доирасида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш борасида қатор муҳим вазифалар белгилангани, жумладан, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилгани эътироф этилди.
Тадбир якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Гулҳаё ТОҲИРОВА 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига
01 янв 1970
Уларнинг айтишларича, яқинда Зангиота туманида 192 та биз истаган уйларнинг қурилиш ишлари бошланар эмиш, қизиғи, ўша уйлар учун бирорта ҳам шартно...
01 янв 1970
3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан давра суҳбати ўтказилди....
01 янв 1970
— Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси биз, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигимизни ошириш учун улкан ишларни амалга ошириб...