Ёт ғоялар хуружидан сақланинг

/
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари, партиянинг “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди.
Давра суҳбатида ҳозирги глобаллашган ахборот муҳити шароитида ёшларда ижтимоий-сиёсий жараёнларга муносабатни тўғри шакллантириш, улар онгида ахборот олиш ва тарқатиш маданиятини ривожлантириш, ахборот оламида ёшларнинг иштирокини кенгайтириш ҳамда уларда интернет тармоғи орқали бўлаётган турли ахборот хуружлари ва ҳар қандай салбий иллатларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш каби масалалар хусусида сўз юритилди.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Сайловолди дастурида “Адолат” СДП мамлакатимиз келажаги соғлом ва ҳар томонлама уйғун ривожланган ёшлар қўлида, деб эътироф этилади.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати, уларнинг ҳар томонлома етук, комил инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида гапирар эканмиз, мустақиллигимизнинг илк кунларида, аниқроғи, 1991 йил 20 ноябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун ва Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини тилга олиб ўтиш ўринли саналади.
Бу қонун ва қарор юртимиз ёшларининг таълим-тарбия олиши учун етарли шароит яратиш, уларнинг мамлакат ва жамият ҳаётидаги фаолликларини ошириб боришга қаратилган муҳим ҳужжатлар сифатида хизмат қилмоқда.
Бугунги даврда аҳолининг ахборот олиш имкониятлари кенгайиб бормоқда, бу эса, ўз навбатида, фуқароларимизни, айниқса, ёшларни салбий ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш зарурлигини олдимизга долзарб вазифа сифатида қўймоқда.
Бугун дунёнинг деярли барча мамлакатларига интернет тармоғи орқали глобаллашув жараёни ниқоби остида бузғунчилик ва ахлоқсизликни тарғиб қилаётган турли ахборотлар кириб бормоқда. Бу жараёнда бошқа халқларнинг маънавияти, маданияти, турмуш тарзи, дунёқарашини ўзгартириш мақсадини кўзлаган нияти бузуқ гуруҳлар айнан ёшлар қатламини ўз ҳаракатларининг асосий нишонига айлантирмоқдалар. Шу сабабли бугунги кунда ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, турли маънавий таҳдидларга нисбатан мафкуравий иммунитетини шакллантириш бўйича ишларни амалга оширишда халқимизнинг кўп минг асрлик тарихи давомида тўплаган меросидан, бой маънавият ва адабиёт дурдоналаридан унумли фойдаланишимиз зарур.
Тадбирда “Қиёматга қолган қарз” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди ва мавзу юзасидан ёшлар ўз фикрларини баён этишди.
Шарипа ТОРЕШОВА,
Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тилимизда “харидоргир”, “биринчи тоифали” ёки “арзон автомобиль давлат рақамлари” сингари сўз ва сўз бирикмалар...
01 янв 1970
Самарқандда қиймати 47 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳанинг биринчи навбати ишга тушди....
01 янв 1970
Ўлкамизда баҳаво, сўлим гўшалар бисёр. Уларнинг ўзига хос табиати, наботот ва ҳайвонот олами бор. ...
01 янв 1970
Инсон туғилибдики, у ўсиб-улғайишга, ўзини англашга ҳаракат қилади. Эсини танигач эса “бу меники” дея ўз буюмига эгалик қила бошлайди....