САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ

/
Куни кеча Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитасининг V ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқаруви аъзолари, туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталари, бошқарма ва корхоналар бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раислари, фаол жамоатчилар қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирокида ўтказилган конференция ишида 2012-2018 йилларда вилоят хотин-қизлар қўмиталари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Президентимизнинг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан нотинч оилаларга тизимли ёрдам йўлга қўйилгани, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг 259 нафари уй-жой билан таъминланганлиги, жиноят содир этаётган аёллар сони камайганлиги таъкидланди.
— Амалга оширилган ишларнинг натижаси бўлмиш ижобий кўрсаткичлар билан бир қаторда ҳали тизимда камчиликлар етарли, — деди Т.Норбоева. — Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик бор-йўғи 25 фоизга камайган, оилавий ажралишлар ҳам камайган бўлса-да, аммо жуда кичик фоизда. Фармон ижросига кўра, бугун хотин-қизлар қўмитаси тизимида катта имкониятлар яратилди, соҳада фаолият юритувчи мутахассислар сони кескин ортди. Бундай имконият билан оилалардаги муаммоларни ўз вақтида ўрганиш ва унинг олдини олиш мумкин.
Конференцияда ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Гавҳар Зойировна Алимова Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасига сайланди.
Ўз мухбиримиз

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзод — 34-умумтаълим мактаби директори Насибахон Мавлоновага сайловчилар катта ишонч бил...
01 янв 1970
Уйимизнинг ҳужжатларини йўқотиб қўйдик, қайта олиш учун нима қилишимиз керак?
01 янв 1970
Яқинда янги «Электрон солиқ хизматлар» портали ишлаб чиқилгани ва тест режимида амалиётга жорий қилингани ҳақида матбуотда ўқиб қолдим....
01 янв 1970
Бу жараён эндиликда дунёда тараққиёт йўлини тутган барча мамлакатларда эътироф этилмоқда....