АКЦИЯЛАР НОҚОНУНИЙ СОТИЛГАНМИДИ? ЙЎҚ!

/
Сўнгги икки йилда мамлакатмизда барча соҳаларда ўзгаришлар, жиддий ислоҳотлар ўтказилмоқда. Хусусан, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқини таъминлаш, мурожаатларга жавоб қайтариш, сўз эркинлигига доир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу, ўз навбатида, фуқароларимизда ўзларининг ҳуқуқларини чуқурроқ англаб, манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятини янада оширди. Давлат ва жамоат ташкилотларида эса фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш механизми тубдан ўзгарди. Буни таҳририятимизга келаётган шикоят аризаларига давлат органлари томонидан берилаётган жавобларда ҳам кўриш мумкин.
Жумладан, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасига Андижон вилояти, Балиқчи тумани, “Баркамол” МФЙ, Янги йўл кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Ўктам Отажонов “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги “Андижондонмаҳсулотлари” АЖ корхонасининг акциялари олди-сотдиси ноқонуний, савдолар хуфёна ўтказилгани юзасидан шикоят қилган эди. Мурожаат ўрганиш ва тегишли хулоса бериш учун таҳририят томонидан “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясига юборилди. Компаниядан расмий сўровимизга жавоб олдик. Қуйида жавоб хати эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
 “Фуқаро Ў.Отажоновнинг мурожаатида “Андижондонмаҳсулотлари” АЖда акцияларни хусусийлаштиршда 33,5 фоиз акциялар айрим шахслар томонидан ноқонуний йўл билан сотиб олингани баён қилинган.
Муаллиф томонидан худди шу мазмунда жорий йил 3 январда ёзилган мурожаат 10 январда компанияга келиб тушган. Ушбу мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифга жавоб хати юбориш ҳамда компанияга ахборот киритиш учун “Андижондонмаҳсулотлари” АЖга юборилди. Корхона томонидан ўрганиш натижаси якунлари тўғрисида 2 февраль куни 01/14-63-сонли хат билан мурожаатчи ва компанияга ёзма ахборот хати киритилган.
“Андижондонмаҳсулотлари” АЖ томонидан берилган маълумотга кўра, мурожаатда келтирилган маълумотлар 2017 йил 25 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 14664-рр/17-сон рақам билан қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Андижон вилояти бошқармасига ўрганиш учун киритилган. Бошқарма томонидан мурожаатда келтирилган маълумотлар ўрганиб чиқилиб, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмагани ҳақида Президент виртуал қабулхонаси ва мурожаатчига 2017 йил 6 июнда 222-сонли хат билан ёзма жавоб юборилган.
Бундан ташқари, юқоридаги мурожаат Андижон вилояти прокуратураси томонидан ҳам ўрганилиб, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмагани тўғрисида 2017 йил 12 июлда 11/27-17-416-сонли хат билан ёзма жавоб берилган.
Мазкур мурожаат юзасидан муаллифга 2018 йил 28 майда 17-5/35-1176-сонли жавоб хати юборилди.
Э.АЛИМОВ
«Ўздонмаҳсулот» АК Бошқарув раиси ўринбосари”.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Муаллиф таъкидлаганидек, юртимизнинг истаган ҳудудидан келган фуқаронинг пойтахтимизда янги қурилган уйлардан сотиб олиши унинг тез фурсатда доимий...
01 янв 1970
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар тиббиёт соҳасини замон талаблари даражасида ривожлантириш, аҳоли саломатлигини ...
01 янв 1970
Таъкидлаш лозимки, Ҳаракатлар стратегиясида қайд этилган вазифаларни самарали бажариш, энг аввало, инсон омилига боғлиқ....
01 янв 1970
Бугун биз янгиланаётган даврда яшаяпмиз. Халқимиз буни сезиб, ҳис қилиб турибди.