Бир саволга Бир жавоб

/
— Олий ўқув юртига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган, II гуруҳ ногирони бўлган талабалар учун таълим кредити олиш бўйича алоҳида имтиёзлар борми? Унда таълим кредити олиш учун банкка қандай ҳужжатлар тақдим этишим керак?
Ж.Абдуҳакимов, Косонсой тумани
— Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, ёшларга таълим олиш учун кенг имкониятлар яратиш, олий таълим олаётган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида республикамиз Ҳукуматининг тегишли қарори билан 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб тижорат банклари томонидан таълим кредитлари бериш жорий қилинган.
Таълим кредитлари тўлов-контракт асосида ўқиш учун Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади.
Шунингдек, таълим кредитлари етим, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига — ноль фоиз ставкасида, яъни фоизсиз ажратилади.
Таълим кредити олиш учун талаба банкка таълим кредити бериш тўғрисидаги ариза, талаба ва олий таълим муассасаси ўртасида тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида тузилган шартнома, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан талабанинг яшаш жойи тўғрисида берилган маълумотнома, кредитнинг қайтарилиши таъминоти тўғрисидаги ҳужжат, агар талаба етим, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланган, болаликдан I ва II гуруҳ ногирони бўлган ёки кам таъминланган оиладан бўлса ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.
Шунингдек, талаба юқоридаги ҳужжатлар билан бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олиши мумкин.
Саволга Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси Э.САЙФУЛЛАЕВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Халқимиз истиқлолимизнинг йигирма олтинчи йилига эзгу ниятлар билан қадам қўймоқда....
01 янв 1970
Тарих ва маданий ёдгорликларни хўжасизларча сақлаш тақиқланиши ҳақида эшитиб қолдим. Шу гап тўғрими?...
01 янв 1970
Бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов тўлиқ тўланган бўлса-да фуқаро хизматга яроқсиз деб топилса, тўланган пулни қайтариб олса бўладими? Бунинг тарти...