Ўзаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги яна бир қадам

/
Ўзбекистоннинг ташқи алоқаларида Россия билан ҳамкорлик алоҳида ўрин эгаллайди.
Қайд этиш жоизки, сўнгги 25 йил давомида икки давлат ҳамкорлигининг мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий асослари яратилди. Жумладан, 1992 йил 30 майда “Давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида”, 2004 йил 16 июнда Стратегик шериклик тўғрисида, 2005 йил 14 ноябрда эса Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартномалар имзоланган. Шунингдек, 2012 йил 4 июнда имзоланган “Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида”ги декларация ўзаро ҳамкорлик кўламининг янада кенгайишига ҳисса қўшиб келмоқда.

Россия Ўзбекистоннинг энг муҳим ва ишончли ҳамкорларидан бири бўлиб, икки давлат ўртасидаги алоқалар ўзаро ишонч ва манфаатдорлик асосида ривожланиб келмоқда.
Айниқса, савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик борасида Ўзбекистон ва Россия ишончли шериклар бўлиб, ушбу йўналишдаги ўзаро алоқалар жуда фаол ва кенг қамровга эга. Ўзбекистон ташқи савдосининг бешдан бир қисми Россия ҳиссасига тўғри келиши ҳам фикримизнинг далили ҳисобланади.
Бугунги кунда республикамиз ҳудудида россиялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда 900 дан ортиқ корхоналар фаолият юритиб келяпти, 85 та фирма ва компанияларнинг ваколатхоналари очилган, Россия ҳудудида эса ўзбекистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорликда 500 дан ортиқ корхоналар фаолият олиб бормоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг биринчи чорагида 7.9 фоизга ошди, сўнгги 15 йил ичида Россиянинг мамлакатимиз иқтисодиётига киритган сармояси эса 8 миллиард доллардан ошди. 2015 йилда бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 40 фоизга ўсган. Ушбу рақамлар икки давлат ўртасидаги ўзаро иқтисодий ҳамкорлик даражасининг нақадар юқори эканлигидан далолат беради.
Айниқса, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда олий даражадаги учрашувларнинг мунтазамлик касб этгани ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган бу галги учрашувлар давомида товар айирбошлаш ҳажми, айниқса, Ўзбекистоннинг Россияга мева ва полиз маҳсулотлари экспорт қилиш ҳажми ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Россияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб юқорилиги, Ўзбекистон эса бу соҳада улкан салоҳиятга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.
Яқинда давлатимиз раҳбарининг “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилинганлиги мазкур келишувнинг самарали амалга оширилишида муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.
Шубҳасиз, Юртбошимизнинг Россия Федерациясига бу галги ташрифи асносида эришилган келишувлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида равнақ топаётган Ўзбекистон — Россия муносабатларини янги, янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Акмал БУРХАНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганининг 25 йиллиги республикамизда кенг нишонлан...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари замон талаби асосида фаолият олиб бор...
01 янв 1970
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилаётган эътибор соҳанинг изчил ривожланишига кенг йўл очмоқда....
01 янв 1970
Онам 76 ёшда. Кейинги пайтларда тез-тез тоби қочиб турибди. Шундай вазиятда у кишининг ўрнига бошқа шахс пенсия олиши мумкинми?...