Тақдимнома киритилгач, кредит маблағи ажратилди

/
Термиз туман адлия бўлими томонидан Термиз туманида фаолият юритаётган “Шерали полвон Қобилжон ўғли” хусусий фирмаси бошлиғи Қ.Убаев АТБ “Микрокредитбанк” Термиз туман филиалига тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 800 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратишни сўраб, жорий йилнинг февраль ойида мурожаат этган бўлса-да, 3 ойдан ортиқ муддат давомида ушбу кредит маблағи ажратилмаётганидан ва бунинг натижасида тадбиркор фаолият юритишида тўсқинликлар пайдо бўлаётганидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганилди.
Фуқаролик кодексининг 744-моддасида: “Кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади”, деб қайд этилган ва Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунининг 34-моддасида: “Банклар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчар ва кўчмас мулкни гаровга қўйиш, кафолат бериш, кафилликка олиш ва мажбуриятлар асосида кредит берадилар”, деб қайд этилган.
Марказий банк бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги “Кичик тадбиркорлик субъектларининг миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақидаги” қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандида: “Қарз олувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банкининг кредит қўмитаси томонидан ушбу ариза бўйича асослантирилган ҳолда қарор қабул қилиш муддати уч иш кунидан ошмаслиги лозим”, деб қайд этилган бўлса-да, АТБ “Микрокредитбанк” Термиз туман филиали ва “Шерали полвон Қобилжон ўғли” хусусий фирмаси ўртасида 2019 йил 21 май куни 356-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилган ва шу куннинг ўзида Термиз туман нотариал идораси орқали банк томонидан берилаётган 800 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратиш учун “Шерали полвон Қобилжон ўғли” хусусий фирмасига тегишли Термиз тумани “А.Навоий” маҳалласида жойлашган “Қурилиши тугалланмаган тўйхона биносининг” ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Банк филиали томонидан АТБ “Микрокредитбанк” республика бошқаруви томонидан рухсат берилмаганлиги ва бошқа турли хил важлар билан кредит маблағи асоссиз равишда ажратилмасдан тадбиркорнинг мулкий ҳуқуқлари бузилишига олиб келинганлиги сабабли, ушбу мурожаатни ўрганиш натижалари юзасидан Термиз туман адлия бўлими томонидан 2019 йил 23 май куни АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилоят минтақавий филиалига қонунбузилишлар, уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш ва “Шерали полвон Қобилжон ўғли” хусусий фирмаси бошлиғи Қ.Убаевнинг мурожаатида қайд этиб ўтилган важларни қонуний ҳал этиш, яъни тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 800 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағини ажратишни сўраб тақдимнома киритилди.
“Микрокредитбанк” АТБ вилоят минтақавий филиали томонидан берилган маълумотга кўра, ушбу тақдимнома ижроси юзасидан жорий йил 3 июнь куни хусусий фирмага жами 800 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилгани маълум қилинди.
Баҳодир АШУРОВ,
Термиз туман адлия бўлими бошлиғи 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда молия муассасалари фаолияти муҳим ўрин тутади....
01 янв 1970
Ҳукуматимиз томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ барча ҳудудларда бўлгани сингари Самарқанд вилоятида ҳам ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар учун а...
01 янв 1970
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг “Чўл бургути” асарини кўпчилик яхши билади....
01 янв 1970
Таъкидлаш жоизки, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш технологияларини жорий этиш ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш бугунги кунда муҳ...