Халқ банки мижозлари кўпаймоқда

/
Ўзбекистон миллий матбуот марказида 2019 йил 13 март куни Халқ банки томонидан юртимизнинг етакчи оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси таҳлили ва бу борада белгиланган чора-тадбирлар” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.
Ушбу матбуот анжуманида Халқ банки томонидан йўлга қуйилаётган замонавий банк хизмат турлари, тармоқда амалга оширилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида Халқ банкининг 197 та филиали, 30 та минибанки, 687 та жамғарма ва махсус кассаси, 206 та халқаро пул ўтказмалари шохобчаси, 100 га яқин валюта айрибошлаш шохобчалари, умуман олганда банкнинг 3200 дан ортиқ муассалари мижозлар учун хизмат кўрсатиб келмоқда.
Юқоридаги қарор ижроси доирасида 2018 йилнинг июль ойидан бошлаб Халқ банкининг барча филиалларида мижозлар дастлабки рухсатларсиз ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз банк биносига кириши ва банк хизматларидан фойдаланиши имконияти яратилди.
Хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, мижозларнинг эҳтиёжларини доимий мониторинг қилиб бориш мақсадида “Кюматик” русумидаги навбат кутиш тизими мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Қарор ижроси доирасида 197 та филиалдан 185 тасида “Банк хизматлари марказлари” фаолияти ташкил этилиб, унга асосан фронт ва бек офисга ажратилган ҳолда хизмат кўрсатиш ташкил этилди. Бугунги кунда қолган
11 та филиалларда капитал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг “Банк хизматлари марказлари” фаолияти ташкил этилиши таъминланади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда синов тариқасида Тошкент шаҳри Амалиёт бўлими ва Шайхонтоҳур филиалларида “24/7 Электрон офис”лар ташкил қилинди. Яна қўшимча равишда жорий йил давомида 20 та “24/7 Электрон офис” ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, Халқ банки томонидан мижозлар учун ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда турли интерактив хизмат турлари ҳам жорий этилмоқда.
Шундай хизмат турларидан бири — “Интернет банкинг”. Ушбу хизмат тури орқали мижозлар (юридик шахслар) ўз ҳисоб-рақамларини дунёнинг исталган нуқтасидан бошқаришлари мумкин.
Мижозлар (юридик шахслар) ўз ҳисоб рақамларини мобиль алоқа воситаларига ўрнатилган махсус дастурий таъминот орқали дунёнинг исталган нуқтасидан бошқариш имконини берувчи яна бир хизмат тури — “Корпоратив Мобил банкинг” хизмат тури мавжуд.
Жумладан, қарор доирасида Халқ банкининг “Xalq mobile” мобил иловаси жорий қилинди.
Халқ банкининг исталган филиалларида аҳолига халқаро “Виза” тўлов картасини очган ҳолда “Xalq mobile” мобил иловаси орқали “он-лайн” режимида исталган вақтда конверсия қилиш (хорижий валюта АҚШ долл.ни сотиб олиш) имконияти яратилган.
жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталари орқали сотиб олинган хорижий валютани нақд шаклда ечиб олиш механизми жорий этилди.
Банкнинг барча филиаллари 247 та валюта терминаллари билан таъминланган.
Шунингдек, туристлар кўпроқ борадиган жойларда “24/7” ёки куну-тун режимида ишлайдиган 11 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилди.
Қўшимча равишда яна 5 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари қисқа муддатда аҳоли гавжум жойларга ўрнатилади.
Банкнинг Андижон, Наманган, Фарғона, ва Сурхондарё вилоятлари Амалиёт бўлимларига ўрнатилади.
Банкнинг Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз филивлига ўрнатилади.
Бундан ташқари, банк томонидан аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида банк тарифларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан:
халқаро “Visa” тўлов карталарини очиш 2019 йилнинг 1 апрелига қадар - бепул этиб белгиланди;
Халқ банки томонидан эмиссия қилинган халқаро тўлов карталаридаги маблағларни ечиш 2019 йилнинг 1 апрелига қадар - бепул этиб белгиланди;
интернет тўлов ва смс хабарларга уланиш - бепул этиб белгиланди;
халқаро тўлов картасининг депозит суммаси 25 АҚШ долл.дан 15 АҚШ долл.га туширилди.
Яна бир муҳим масала. Марказий банк томонидан берилган кўрсатмага асосан Халқ банки валюта айирбошлаш шохобчаларида бир хорижий давлатнинг нақд валютасини бошқа хорижий давлатнинг нақд валютасига алмаштириш (конверсия) операцияси йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ўртасида Халқ банкининг филиаллари орқали “Миллий валютадаги пул ўтказмаси” тизимини амалиётга жорий этиш юзасидан зарурий ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу тизимли хизмат тури банк мижозлари учун жорий йилнинг апрел ойидан ишга тушурилиши режалаштирилмоқда.
Банк ахборот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Самарқанддаги чинни идишлар ишлаб чиқарадиган “Асл нафис” МЧЖ корхонаси жорий йилнинг биринчи чорагида салкам 40 турда 3 миллион дона м...
01 янв 1970
Сўлим табиати, мусаффо ҳавоси, айниқса, ерининг унумдорлиги жиҳатидан Фарғона жаннатмонанд юртимизнинг бетакрор гўшаларидан биридир. ...
01 янв 1970
Тайлоқ туманида аграр соҳани ривожлантиришда, боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликда интенсив технологияларни қўллаб юқори ҳосил ва даромад олиш...
01 янв 1970
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги “Буюк Турон” маҳалласида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектларининг сони йилдан-йилга ортиб б...