Тадбиркор бўлмоқчимисиз? Марҳамат!

/
Жорий йилда Президентимиз суд органлари ходимлари билан учрашувда ҳар куни бир кишининг муаммосини ҳал қилишга кўмаклашиб, уни рози қилиш ҳам олий қадрият ва савобли иш эканини таъкидлаб ўтган эди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғузор туман кенгаши фаоллари ҳам маҳаллаларда бўлиб, одамларни рози қилиш, кундалик турмушда учраётган муаммо ва камчиликларни жойида ҳал этишга интилмоқдалар.
— Дарҳақиқат, фуқаролар манфаати ҳамма нарсадан устун, — дейди туман партия кенгаши раиси Камолиддин Камолов. — Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида парламент қуйи палатаси, умуман, жамиятда сиёсий тизимни ривожлантиришдаги камчиликлар, мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланилмаётгани оқибатларини рўй-рост очиб берди. Ҳақиқатдан ҳам, муаммо ва камчиликлар аҳолининг фаровон турмушига раҳна солмаслиги керак. Биз, партия ходимлари бундай муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўришимиз лозим.
— “Эскибоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиламан, — дейди Бобур Холматов. — “Адолат” СДП туман кенгаши саъй-ҳаракати билан туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари хонадонимизга келиб, биз билан суҳбатлашдилар.
Учрашувда паррандачиликни ташкил этиш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилдим. Халқ депутатлари туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Махфуза Ўтаеванинг кўмаги билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг туман филиалидан 7 миллион сўм кредит олишга муяссар бўлдим.
— Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан сиёсий куч фаоллари, депутатларнинг одамлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб, талаб ва таклифларини эшитиб, муаммоларини ҳал этишаётганидан хабардормиз, — дейди “Хўжагузар” маҳалласида умргузаронлик қилаётган Фозил Чориев. — Партия вакилларининг маҳалламиздаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказаётганидан фойдаланиб, мебель ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этмоқчилигимни билдирдим. Улар эса нима тўсқинлик қилаётгани билан қизиқдилар. Шу ернинг ўзидаёқ имтиёзли кредит олишимда депутат Отабек Бозоров ёрдам берди: “Агробанк” АТБнинг туман филиалига депутатлик сўрови юборди ва масала ҳал этиладиган бўлди.
Партиядошларимизнинг турли миллат вакиллари истиқомат қилаётган “Тинчлик”, “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашувлари ҳам қизғин мунозараларга бой бўлди. Мулоқот давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш, банк пластик карточкалари орқали тўловларни амалга оширишдаги камчиликлар, йўл, бандлик масалалари билан боғлиқ савол ва мурожаатлар ўртага ташланди. Саволлар юзасидан лозим даражада тушунтиришлар берилиб, фуқароларни ўйлантираётган масалаларни мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилди.
— Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун яратилаётган имкониятлар барчани астойдил меҳнат қилишга ундаяпти, — деди “Тинчлик” МФЙ раиси Жўрақул Ҳамроев. — Шу боис маҳалламизда кўчаларни кенгайтириш ва транспорт қатновини изга тушириш, йўлларни асфальтлаш, кичик корхоналар очиш, уйда ўтирган хотин-қизларни тадбиркорлик йўналишларига жалб этган ҳолда бандликни таъминлашда партия фаоллари ёрдам беришлари айни муддаодир.
Шунингдек, “Наврўз” маҳалласида яшовчи Каромат Шукурова, “Эскибоғ” маҳалласи фаоли Ҳусниддин Камолов иссиқхона қуриш, тикувчилик цехи очиш истаги борлиги, аммо бунга эришиш қийин бўлаётганини маълум қилишди.
Мулоқотлар якунида аҳолидан тушган барча таклиф ва мулоҳазалар партия фаоллари Хайрулло Сайфуллаев, Хосият Шукурова, Нодиржон Саидов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Маҳфуза Ўтаева, Отабек Бозоров, Инобат Қўзиева, Раъно Бердиева ҳамда мутасадди идоралар вакиллари томонидан умумлаштирилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди ва депутатлар томонидан турли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди. Муҳими, мазкур чора-тадбирлар ижроси халқ вакилларининг назоратига олинди.
Комил САХАТОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Navoiy Food Invest” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “8 март – Хатирчи” тикувчилик фабрикаси фаолиятини бошлад...
01 янв 1970
Бугунги кунда банк тизимида мижозлар учун қулай имкониятлар яратиш учун катта саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Айниқса, уларнинг ўзаро ҳамкорликда ...
01 янв 1970
Самарқанднинг нақшинкор манзараларини ўзида акс эттирган, оҳиста чертганда жаранглаб овоз чиқарадиган нафис чиннилари жаҳон бозори сари йўл олди.&n...
01 янв 1970
Жойларда банкларни ўзларининг яқин кўмакчиси ва суянчиғи деб билаётган тадбиркорлар имтиёзли кредитлар эвазига кўзлаган мақсадларига эришмоқда....