Истиқболли режалар белгилаб олинди

/
Истиқболли режалар белгилаб олинди
 
Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгашида депутатлар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги олти нафар депутатдан иборат депутатлик гуруҳи шакллантирилди. Вилоят кенгаши депутати, партиянинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Қурязов гуруҳ раҳбари этиб сайланди. 
 
Йиғилиш давомида гуруҳ жамоаси ўтган давр мобайнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиб, бу беш йилликда депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамжиҳатликда фаолиятни жадаллаштиришни мақсад қи­лишди.
 
— Менга билдирилган ишончни, албатта, оқлайман, — деди У.Қурязов. — Жамоамиз билан ҳамжиҳатликда  ўтган йилдагиларга қараганда сайловчилар билан мулоқотни кўпроқ ташкил этиш ва уларнинг дарду ташвишлари билан ҳамфикр бўлиш, муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш борасида маслаҳатлашдик ва устувор вазифаларни белгилаб олдик.
 
Шунингдек, йиғилишда  депутатлик гуруҳи ҳамда депутатларнинг фаолияти оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритилишига талаб кучайгани, бу эса, ўз навбатида партиямизнинг обрў-эътиборини кенг омма орасида ошиб боришига ҳизмат қилиши ҳамда ке­йинги сайловларда   ғолибликка эришишида муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида таъкидланди.
 
Депутатлик гуруҳи аъзоларидан Шер Матяқубов, Равшан Отамуратов ва бошқаларнинг ўтган беш йилдаги депутатлик тажрибаси тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари, таклиф ва тавсия­лари ёш депутатларнинг  билим ва кўникмаларини оширишда аҳамиятли бўлди.
 
Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган йиғилишда истиқболдаги режалар белгилаб олинди ва  гуруҳ  йиғилишларини тез-тез ташкил этиш ва амалга оширилган ишларни муҳокама  қилиб боришга келишилди.
 
Йиғилиш сўнггида кў­рилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
 
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби
 
*  *  *
Сайловчилар билан мулоқотлар давом этади
 
«Адолат» СДПдан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига  сайланган депутатлар йиғилиши бўлиб ўтди.  Унда «Адолат» СДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, туман раислари, сайланган депутатлар ва партия фаоллари иштирок этди. 
 
Кенгаш раиси Б.Валиев халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган депутатларни табрикларкан, “Бугундан бошлаб елкамизга катта масъулият олдик, у ҳам бўлса, халқ ишончи, фуқароларга берган ваъдаларимизни устидан чиқиш, муаммоларнинг ечимини топиб, халқимизга ёрдам бера олишимиздир. Фуқароларнинг ишончи бугун бизни депутатлик мақомига етказди. Зеро, улар бизга ишониб овоз бердилар. Биз, албатта, халқимиз ишончини оқлашимиз керак. Муаммоларни биргаликда ўрганиб, уларнинг ечими бўйича янгича усулларни ўйлаб топишимиз керак”, дея таъкидлади.
 
Йиғилишда 19-«Файзобод» сайлов округидан сайланган депутат Тош­пўлат Матибоев фуқароларнинг муаммоларига жиддий эътибор қаратиш баробарида, ҳар бир депутатга ўзи сайланган ҳудудда аҳолининг муаммоларини ва мурожаатларини ўрганишда янгича ёндашув таклиф этди. Мурожаат ва муаммоларни тоифаларга ажратиб, ҳар бир йўналишни айнан мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда, махсус жадвалга солиш ва шу асосда депутатнинг фаолиятини партия томонидан мувофиқлаштириш имкони яратилиши таъкидланди.
 
Ушбу фикрларга қўшимча қилган 6-«Файзобод» сайлов округидан сайланган депутат Обиджон Латипов бугунги кунда фуқаролар билан ишлашнинг эскича, яъни қоғозбозлик усулидан воз кечиши, депутат сайловчилари билан юзма-юз жонли мулоқотга киришиши, уларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларнинг ечими бўйича тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари билан алоқа ўрнатиши кераклигини таъкидлади.
 
Барча депуталар қонунга таянган ҳолда биргаликда ишлашга ва бир-бирини қўллаб-қувватлашга келишиб олишди.
 
Тошкент шаҳар кенгаши
матбуот хизмати
 
*  *  *
Ёшлар билан учрашув
 
Давлатимиз раҳбари 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан учрашувида мутасадди ташкилотлар раҳбарларига берган топшириғига асосан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят кенгаши раиси, Урганч шаҳар шифохонаси бош шифокори Тоҳир Палвановнинг Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабалари билан  «Ёшларни комилликка ундаш давр талаби» мавзусида очиқ мулоқоти ташкил этилди. Тадбирда талабалар, профессор-ўқитувчилар, тиббиёт муассасалари ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
 
Учрашувда Т.Палванов давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан учрашувидаги маърузасида илгари сурилган илғор ғоялар — “5 ташаббус”, “Ёшлар — келажагимиз”, “Ҳар бир оила — тадбиркор”, “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш”, шунингдек, қатор давлат дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритди.
 
Мулоқот давомида бўлажак шифокорлар, журналист ва блогерларнинг саволларига Т.Палванов ҳаётий ва асослантирилган мисоллар билан атрофлича жавоб берди. Айниқса, слайдлар орқали ёшларнинг тиббиёт соҳасида  банд­лиги, айрим йўналишларга тажрибали тиббиёт соҳаси мутахассислари етишмаётгани  ҳамда тиббиётга доир ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар тўғрисида берилган маълумотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
 
Тадбир сўнггида Т.Палванов иштирокчиларни “Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклади ва муассаса кутубхонасига китоблар жамланмаси совға қилди.
 
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳудудларда раҳбар ходимларнинг масъулиятини кучайтириш, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш, шу мақсадда жамоатчилик ҳамда депутатлик н...
01 янв 1970
Шаҳрисабз туманидаги Мираки шаҳарчаси маданият уйида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказиб келинаётган “Адолатли қайнона&rdqu...
01 янв 1970
Бугунги тараққиёт даври барча соҳа вакилларидан доим фаол ва ташаббускор бўлишни, ўзига юклатилган вазифани лозим даражада уддалаш, одамларнинг ишо...
01 янв 1970
Мамлакатимизда аҳоли бандлигига алоҳида эътибор қаратилиб, айниқса, ёшлар ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлаш борасида амалий ишлар қилинмоқда....