Сайловолди учрашувлари давом этмоқда

/
Сайловолди учрашувлари давом этмоқда 
 
Мамлакатимиз ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган тарихий воқелик, Ватан тақдири учун муҳим аҳамиятга эга бўлган  сиёсий жараёнга партиямиз томонидан қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов муносабати билан сайловолди ташвиқот ишлари айни қизғин паллада. Бунда, албатта, ҳар бир фуқаронинг фаол иштироки, муносиб номзодларни танлаб овоз бериши юртимиз тақдири, келажаги учун муҳим аҳамиятга эга экани ташвиқотлар, учрашувларда сайловчиларга етказилмоқда.
 
Жойларда бўлиб ўтаётган учрашувлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари фуқароларни сайловда муносиб номзод учун овоз беришда фаолликка чақиради. Номзод бир ёки икки оғиз гап билан эмас, аксинча, халқ дардини астойдил тинглаб, унинг мурожаатларига хизмат қиладиган таклиф билан чиқиши даркор. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 31-Вобкент сайлов округидан кўрсатилган номзод Қодир Жўраев Вобкент туманида тиббиёт ходимлари билан учрашиб, улардаги мавжуд муаммолар билан ўртоқлашди. Шунингдек, ўзининг дастурида тиббиёт тизимини янги босқичга кўтариш, ҳар бир тиббиёт муассасасининг фаолиятини янада такомиллаштириш, тиббиётчилар учун шароитлар кўламини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратганини қайд этиб ўтди. Учрашув давомида тиббиётчилар беморлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида номзоднинг фикр-мулоҳазаларини тинглашди.
25-Шохруд сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзод Мақсуд Ҳамидов ҳам Бухоро туманидаги “Хумин” ва “Гулшанобод” МФЙ аҳолиси билан бўлиб ўтган тарғибот тадбирида ўз дастуридаги ижтимоий соҳалар ривожи учун қайд этган таклифлар баробарида иқтисодий йўналишларнинг тараққий этиб бориши юзасидан гапириб ўтди. Шунингдек, ёшлар ва аёллар масаласи борасида, хусусан, уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оила фарзандлари учун имтиёзларни кўпайтириш, кредит олиш жараёнларини осонлаштириш, баъзи ижтимоий соҳаларда қоғозбозликларга чек қўйиш масалалари тўғрисида фикр юритди.
Давом этаётган бу каби учрашувлар муаммоларнинг олди олинишида, халқ билан номзоднинг бир ёқадан бош чиқариб мулоқот қилишида, фаол партия номзодларига овоз беришда  хизмат қилади.
*  *  *
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлари ўтказиладиган сайловига жуда оз фурсат қолди. Ушбу фурсат оралиғида депутатликка номзод этиб кўрсатилганлар имкон қадар ўз сайловолди дастурлари билан сайловчиларни яқиндан таништиришмоқда.
 
Хусусан, Олий Мажлис Қонунучилик палатаси депутатлигига 37-Шароф Рашидов сайлов округидан кўрсатилган номзод Дилбар Ҳакимованинг сайловчилар билан учрашуви бўлди.
 
Шароф Рашидов туманидаги ижтимоий-иқтисодиёт банк коллежида ташкил этилган учрашув давомида номзоднинг ишончли вакили унинг таржимаи ҳоли ва иш фаолияти билан таништириб ўтди. Шундан сўнг, Д.Ҳакимова сўзга чиқиб, йиғилганларга партия ва ўзининг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар, уларни амалга ошириш йўллари ҳақида батафсил маълумот берди.
 
Таъкидландики, Ўзбекистон “Адолат” социал-демо­кратик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, номзоднинг сайловолди дастурида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий-ижтимоий давлат қуриш, “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш, тиббиёт соҳасига замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, мактаб таълимини сифат ва самара жиҳатидан юқори даражага кўтариш орқали ҳар бир ўқувчининг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва олий таълим муассасасида ўқиш имкониятларини кенгайтириш, бандликни таъминлаш каби устувор йўналишларга кенг ўрин берилган.
 
Қолаверса, номзод томонидан сайловолди дастурида давлат ва жамият бошқарувида аҳолининг муносиб иштирокини таъминлаш, сиёсий ислоҳотларнинг янада чуқурлаштириш, жамиятда демократик қадриятларнинг мустаҳкамланиши ва ривожланиши, адолат, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш каби муҳим масалалар жой олганлиги айтиб ўтилди.
 
Депутатликка номзод сайловчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб берди ва уларни сайловда фаол қатнашишга чақирди.
Достон ЗОКИРОВ,
Жиззах вилоят кенгаши  матбуот котиби
*  *  *
Ўзбекистон “Адолат” СДП Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 83-Шўрчи сайлов округидан кўрсатилган номзод Наримон Умаров Шўрчи туманида ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказмоқда.
 
Хусусан, номзодимиз тумандаги “ўармақўрғон” маҳалласида, шунингдек тумандаги 17,-22,-39,-4-умумтаълим мактабларида туман аҳолиси билан учрашиб, партия Сайлов­олди дастури ҳамда ўзининг сайловолди дастурида илгари сурилган муҳим вазифалар, асосий йўналишларнинг туб моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
 
— Партия сайловолди дастурида таълим сифатини яхшилаш, олий таълим муассасаларида қабул квоталарини бос­қичма-босқич бекор қилиш, ақлли тиббиётни жорий этиш, дорилар нархидаги тафовутни йўқотиш, тергов қўмитасини тузиш, судларни бирлаштириш, корруп­цияга ғоялар қарши курашиш каби илгари сурилган, “Адолат” партияси, энг аввало, мазкур тизимларни ривожлантиришни, мамлакат иқтисодий ўсишига ҳисса қўшиш, ёшларни олий таълимга қамраб олиш даражасини кенгайтириш орқали уларнинг етук мутахассис бўлишига эришиш, аҳолининг тенг ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишини таъминлашни мақсад қилган, – деди учрашувларда депутатликка номзод Наримон Умаров. –  Менинг сайловолди дастуримда ҳам партия ғояларига уйғун ҳолда тиббий хизмат сифатини ошириш, ижтимоий адолатсизлика барҳам бериш, янги уй-жойлар қуриш, электр энергиясидаги узилишларнинг олдини олиш каби мақсадларни амалга ошириш масалалари ўрин эгаллаган.
 
Учрашувда аҳолидан ҳам турли мурожаатлар, саволлар бўлди. Жумладан, қиш-қировли кунларда одамларнинг электр ва газ таъминотисиз қолаётгани, ички йўлларнинг носозлиги, умумтаълим мактабларидаги муаммолар юзасидан мурожаатлар бўлди. Соҳадаги камчиликларни бартараф этиш энг муҳим вазифалардан экани таъкидланди. Номзод барча саволларга атрофлича жавоб берди.
 
Учрашувларда партия вакиллари иштирокчиларни 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.
 
*  *  *
Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 81-Қумқўрғон сайлов округидан кўрсатилган номзод  Абдуқаҳҳор Астанақулов, 78-Термиз сайлов округидан номзод Саломат Назарова, 76-Шер­обод сайлов округидан номзод  Муҳиддин Маматов, 84-Денов сайлов округидан номзод Гулвар Муқумова, 86-Узун сайлов округидан номзод Саида Турсуновалар туманлардаги  ташкилотлар, тиббиёт муассасалари ҳамда   маҳаллаларда сайловолди ташвиқот тадбирлари ўтказдилар.
 
Мазкур учрашувларда  партиянинг туман кенгаши вакиллари, тиббиёт ходимлари, маҳаллалар фуқаролари  иштирок этди.  
 
Тадбирда сўз олган номзодларнинг ишончли вакиллари партия сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳақида тўхталиб,  хусусан партиянинг навбатдаги сайловлар олдидан Ватанимиз тараққиёти йўлида ҳуқуқий демократик, “ижтимоий давлат” ва “барча учун фаровонлик таъминланган” адолатли фуқаролик жамиятини қуришнинг социал демократик модели таклифи ҳақида сўз юритиб, унинг асосий қоидалари билан таништириб ўтдилар. Шундан сўнг  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури ҳақида маълумот бериб ўтилди.
 
— Партиямиз фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилиш ва амалга оширишда жамоат ташкилотларини кенг жалб этиш, шунингдек, тиббиёт соҳасига янги ресурсларни, иқтисод қилувчи технологияларни жорий этиш тарафдори. Шу мақсадда қишлоқ врачлик пунктларида қуёш энергиясидан фойдаланиш ташаббуси илгари сурилди ва бу ташаббусни амалиётга жорий этиш механизми айнан партиядошларимиз тарафидан ишлаб чиқилди, — дейди депутатликка номзод Абдуқаҳҳор Астанақулов. — Менинг Сайловолди дастуримда ҳам Қумқўрғон туманининг мавқеини янада кўтариш, коммунал хизматлар сифат даражасини ошириш, ҳудудни иқтисодий сармоявий ижтимоий, маданий жиҳатдан замонавийлаштириш, республика бошқарувида бевосита иштирок этадиган жамиятимизда демократлашув жараёнларини илгари сурадиган ҳудудлардан бири сифатида  шакллантириш каби муҳим масалалар ўрин олган.
 
Сайловолди учрашувларида иштирокчилар  депутатликка  номзодлардан  ўзларини  қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Гулшод Турсоатова,
Сурхондарё вилоят кенгаши
матбуот котиби
*  *  *
125-Қарши сайлов округидан парламентнинг қуйи палатаси депутатлигига номзод этиб кўрсатилган Насиба Азизованинг сайловчилар билан учрашуви ғоят самимий руҳда ўтди.
 
Қарши шаҳридаги «Маҳаллот» маҳалла фуқаролар йиғинидаги учрашувда  маҳалла аъзолари ва Қарши давлат университети ўқитувчи ва талабалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда сўзга чиққан номзод Президентимиз Конституциямиз  қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган  тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшларнинг маънавий-аҳлоқий тарбияси билан боғлиқ масалаларни ечиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, таълимда коррупциянинг олдини олиш ҳақида илгари сурилган масалалар хусусида фикр-мулоҳаза юритар экан, бундай долзарб масалалар “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида ҳам  ўз аксини топганлигини эътироф этди. Шунингдек, номзод Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сайловолди дастуридаги бошқа муҳим устувор вазифалар ва ўз мақсади хусусида ҳам тўпланганларга батафсил маълумот берди.
 
Номзоднинг Рогузар, Нахшаб МФЙларидаги сайловчилар билан учрашувлари ҳам савол-жавобларга бой бўлди. Номзод ўз сайловолди  дастуридаги ўқитувчи ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора тадбирларни амалга татбиқ этиш ва шу мақсадда “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”  алоҳида қонун  қабул қилиш, мактабгача таълим муассасаларида моддий аҳволи оғир оила фарзандлари учун тўлов тизимида чегирмалар ташкил этиш ҳақида атрофлича сўз юритди.
 
Номзоднинг сайловолди дастури билан танишган сайловчилар унга янги иш ўринлари яратиш, ички йўлларни тартибга келтириш, савдо шахобчаларида муддати ўтиб кетган   озиқ-овқат маҳсулотлари, дорихоналарда эса дори-дармонлар ҳар хил нархда сотилаётгани ва бошқа масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди.
 
Номзод партия Сайлов­олди дастурида бу масалалар ечимига алоҳида эътибор қаратилгани ҳақида иштирокчиларга тушунча берди. Учрашувлар сайловчиларда ёрқин таассурот қолдирди.
 
*  *  *
Тўрткўл туманида Ўзбекистон «Адолат» социал- декократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Қувондиқ Қодировнинг сайловчилар билан  учрашуви ўтказилди.
 
Учрашувда номзоднинг ишончли вакили сўзга чиқиб, Қ.Қодировнинг ҳаёти ва иш фаолиятига оид маълумотлар билан таништирди.
 
Бугунги кунда Нукус давлат педагогика институтининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозимида фаолият юритиб келаётган Қ.Қодиров келажак ёшлар қўлида эканлигини эътиборга олиб, ўзининг сайловолди дастури асосан таълим соҳасини ривожлантиришга бағишланганлигини билдирди.
 
Адолатли жамият барпо этиш мақсадида фаолият юритаётган партиямизнинг яна бир аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига номзод этиб кўрсатилган Ўрингул Аллабергенова ҳам сўзга чиқиб, ўз сайловолди дастури билан сайловчиларни таништирди.
 
Номзодларимизнинг сайловчилар билан  учрашувлари давом этмоқда.
*  *  *
 
Чимбой туманидаги 49-сонли умумий ўрта таълим мактабида сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
 
Унда «Адолат» социал-демократик партиясидан 6-сонли «Чимбой» сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Б.Диланов, 59-Тазгара сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзод Р.Серимбетова ва 28-Водник сайлов округидан халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши депутатлигига номзод Г.Дилимбетовалар қатнашди.
 
Учрашувда дастлаб номзодларнинг ишончли вакиллари сўзга чиқиб, номзодларнинг ҳаёти  ва иш фаолиятига оид маълумотлар билан таништириб ўтди.
 
Шундан сўнг бошқа номзодлар қатори «Адолат» социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар ҳам сайловчиларни ўзларининг сайловолди дастуриларини таништиришди.
 
Таъкидлаб ўтиш керакки, номзодларимизнинг дастурларида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш, жамиятда қонунчиликни мустаҳкамлаш масалалари илгари сурилган.
 
Албатта, ҳуқуқий ижтимоий давлатда юрт келажагини равнақ топтириш, фуқаролар учун осойишталикни, қонун устуворлигини таъминлаш энг муҳим мезон ҳисобланади.
 
*  *  *
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига шу йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайлов жараёни қизғин паллада.
 
Ҳудудда сайловларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш жараёнида ошкоралик, демократик тамойилларнинг таъминланганлиги, миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида халқаро кузатувчилар ҳам иштирок этяпти. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси вакиллари Фарғона вилоятида ҳам бўлдилар. Халқаро кузатувчилар – Борис Дьяконов, Бригитт Хойерлар Ўзбекистон  “Адолат”  СДП вилоят кенгаши раиси Шерзод  Каримов, ташкилий масалалар бўйича ўринбосари Комила Исроилова, 106-Бағдод сайлов округидан Ўзбекистон  Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Гулбаҳор Саидғаниева билан учрашиб, суҳбатлашишди.
 
Айтиш мумкинки,  бугун Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида бўлиб ўтаётган учрашувларда аҳолининг турли қатламларини қамраб олишга, айниқса, ёшларга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Чунки улар эртанги кун яратувчиларидир. Улар  сайловларнинг  ўз ҳаёти ва келажагига  таъсири, номзодларнинг билимли, халқ дарди билан ёнадиган, ташвиши ва ғамини ўзиники  деб биладиган муносибига овоз бериши келгусида  барча соҳаларда йигит-қизлар учун муносиб таълим ва меҳнат шароити яратилишига хизмат қилишини англашлари лозим. Олий ўқув юртлари талабалари, биринчи марта овоз бераётган ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган тарғибот тадбирлари ва учрашувларда  айнан дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, ўз фуқаролик ҳуқуқидан унумли фойдаланишларига чақирилмоқда.
 
*  *  *
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партия­си томонидан 32-Ховособод сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши деутатлигигига номзод, шоир Муҳаммад Исмоиловнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
 
Ховос тумани “Афросиёб” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 21-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда “Адолат” СДП Ховос туман кенгаши ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари қатнашди. Номзоднинг ишончли вакили Аҳрор Фатталов сайловчиларни Муҳаммад Исмоиловнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.
 
У номзоднинг ўз округи доирасида аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ҳудудни иқтисодий-сармоявий, ижтимоий, маданий жиҳатдан замонавийлаштириш, бу ердаги электр тармоқларидаги талабга жавоб бермайдиган трансформаторларни алмаштириш, ички йўлларни босқичма-босқич асфальтлаштиришга, табиий газ етказиб беришда йўналишларда босимни ошириш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, одамлар учун қулайликлар яратиш масалаларини ўз дастурига киритган ҳолда фаолият олиб боришни мақсад қилиб қўйганлигини алоҳида таъкидлади.
 
Йиғилишда Ховос темирйўл шифохонаси бош шифокори ўойибназар Райимназаров, Ховос тумани 21-умумий ўрта таълим мактаби директори Мазбут Ҳақназаров,”Афросиёб” маҳалла хотин-қизлар билан ишлаш ходими Лола Насриддинова, нафақахўр Алиқул ҳожи Холиқназаровлар сўзга чиқиб, кўрсатилаётган номзоднинг сайловолди дастурининг афзаллиги хусусида фикр билдиришди. М.Исмоиловнинг халқ манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ижтимоий жиҳатдан турмушни яхшилаш, маънавий соҳада муайян ишларни амалга ошириш борасидаги режаларини маъқуллашди.
 
Муҳаммад Исмоилов сайловчилар билан учрашув чоғида депутат сифатида келгусида амалга оширишни режалаштирган ишлари борасида ўртоқлашди. У таълим соҳасини ривожлантириш учун мактаблардаги кутубхоналар фондини бойитиш лозимлиги, кутубхона мактабнинг юраги эканлиги, ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари ўз тарихини яхши билиши, буюк алломаларимизнинг бой маънавий меросини фахр билан ўрганиши, илм олишга интилиш ёшларнинг асосий мақсадига айланиши ҳақида сўз юритди.
 
Йиғилиш якунида депутатликка номзод Муҳаммад Исмоилов китобларидан мактаб кутубхонаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини аъзоларига сов­ға қилди.
Моҳидил ЗИЯЕВА,
Ҳалима Худойбердиева номидаги
 Ижод мактаби ўқитувчиси
 
*  *  *
Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ҳамда вилоят Қозоқ миллий маданий маркази ҳамкорлигида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
 
“Адолат ҳар бир инсон учун!” шиори остида сайлов­олди ташвиқотлари доирасида вилоятнинг Бўстонлиқ тумани ўазалкент шаҳридаги “Файз” тўйхонасида ўтказилган тадбирда партия фаоллари, депутатлар, депутатликка номзодлар, шунингдек, Қозоқ миллий маданий маркази вакиллари, кенг жамоатчилик, партия хайрихоҳлари иштирок этдилар.
 
Тадбир мамлакатимизда жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтиши кутилаётган  муҳим сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш  ва унда сиёсий партияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
 
Анжуман аввалида  сўз­га чиққан “Адолат” СДП  Тошкент вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлигига номзод Умид Шоумаров вилоятда истиқомат қилувчи қозоқ миллатига мансуб сайлов ёшидаги барча аҳолини сайловларда фаол иштирок этиш ва ўзлари маъ­қул кўрган партия номзодларига овоз беришга чақирди. Шунингдек, пар­тия Сайловолди дастурида илгари сурилаётган асосий ғоя ва мақсадлар, муҳим йўналишлар ҳақида маълумот берди.
 
Хусусан, партия Сайлов­олди дастуридан ўрин олган  соғлиқни сақлаш тизимига “ақлли тиббиёт”ни жорий этиш, сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори-дармон воситаларининг олдини олиш, дорилар нархидаги тафовутни йўқотиш, шунингдек, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини бекор қилиш, шартнома бўйича ўқиш имконига эга бўлган ёшларни олий ўқув муассасаларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилиш ҳамда суд тизимини янада такомиллаштириш, соҳада очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, аҳолининг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат ва бандлик, даромадларнинг адолатли тақсимланиши, ижтимоий хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси каби мақсадларни  амалга оширишга партия томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
 
— Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам турли миллат вакилларининг ўз миллий урф-одат ва анъаналарини ўрганиши, ривожлантириши, истеъдод ва салоҳиятини намойиш этиши учун давлатимиз томонидан барча шароит яратиб берилган. Конституциямизнинг 18-моддасида Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эгалиги, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги белгилаб қўйилган. Ана шундай ҳуқуқ ва эркинликлардан самарали фойдаланиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. Сайловларга  оз фурсат қолди. Шахсан ўзим “Адолат”  СДПни танладим.  Боиси, бу партия жуда муҳим масалаларда тўғри ечимларни кўрсатаяпти, —  дедиҚозоқ миллий маданий маркази раҳбариНазир Абдураимов.
 
Шунингдек, Қозоқ миллий маданий маркази вакили Азиза Дусенова ўзтанловини шундай изоҳлади:
 
— Сиёсий партияларнинг платформаси ва дас­тури билан танишиб чиқдим. Бир тўхтамга келиб, “Адолат”ни танладим. Партиянинг  адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган қонунлар, шунингдек, таълим соҳасидаги изчил ислоҳотларнинг  ташаббускори сифатида  Дастур лойи­ҳалари менга маъқул келди. Сизларни ҳам шу партия вакилларига овоз беришга чақираман.
 
*  *  *
Тошкент вилоят Туркман миллий маданий маркази ташаббуси билан ташкил этилган маданий-маърифий тадбир Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши партия фаоллари, депутатлар, депутатликка  номзодлар, партия хайрихоҳлари,  шунингдек,  миллий маданий марказ вакиллари, ижодкорлар, туманда истиқомат қилувчи туркман миллатига мансуб аҳоли ва кенг жамоатчилик ҳамда  ОАВ иштирокида ўтди.
 
“Адолат ҳар бир инсон учун!” шиори остида ташкил этилган учрашувда барча йиғилганлар “Адолат” СДП шиорлари ва Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, бўлажак сайловларда партиямизга муваффақият тилаб, бизнинг номзодларга овоз беришларини таъкидлашди.   
 
Муҳиддин Алланазаров, Туркман миллий маданий маркази вакили:
 
– Сир эмас,  бу йилги сайловлар мутлақо янгича босқичда, янгича қарашлар асосида бўлиб ўтади. Чунки, тан олиш керак, юртимизда кейинги уч йилда Президентимиз бошчилигида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар биринчи галда одамларнинг сиёсий онги ва дунёқарашини ўзгартирди. Улар бугун ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билади, давлат ва жамият бошқарувида бевосита иштирок этмоқда, ҳар қандай масалада ўзининг шахсий фикрига эга, фаол фуқароларга айланди десак, муболаға бўлмайди. Улар бугун қайси соҳа бўлмасин, айниқса, сиёсий партияларнинг амалий ишларига қараб баҳо бермоқда. Сайловолди ташвиқоти даврида “Адолат” партияси фаоллари, депутатликка номзодлар ўз дастурлари ва унда илгари сурилган халқчил,  адолатли  ғоялар кўпчиликнинг қалбидан чуқур жой эгаллади.
 
Тадбирда  “Адолат” СДП Тошкент вилоят кенгаши раиси Умид Шоумаров сўзга чиқиб, вилоятда истиқомат қилувчи туркман миллатига мансуб сайлов ёшидаги барча аҳолини сайловларда фаол иштирок этиш ва ўзлари маъқул кўрган партия номзодларига овоз беришга чақирди. Шунингдек,  партия Сайлов­олди дастурида илгари сурилаётган асосий ғоя ва мақсадлар, муҳим йўналишлар ҳақи­да маълумот бериб ўтди.
 
Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган тадбир давомида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига партия фаоллари ва депутатликка номзодлардан батафсил жавоб олдилар. Айтиш керакки, партия Сайловолди дастурининг ҳар бир йўналиши йиғилганлар томонидан катта қизиқиш билан қўллаб-қувватланди, ўз  ўрнида ҳар бир билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар ўрганиб чиқилди.
 
Ўзбек ва туркман халқларини бир дас­турхон атрофига жамлаган бугунги учрашувнинг маданий-кўнгилочар қисмида туркман миллий маданий маркази ижодкорлари томонидан тақдим этилган шўх-шодон куй ва қўшиқлар, жозибадор рақслар барчага бирдек кўтаринки кайфият бағишлади.  
 
Байрам тадбири сўнггида йиғилганларга партиянинг эсдалик совғалари тақдим этилди.
 
*  *  *
Маълумки,  жорий йилнинг 22 декабрь куни  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга сиёсий партиялар томонидан пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Партиялар ва номзодлар тўғрисида ташвиқот ишлари айни қизғин паллага кирган. Қувонарлиси, Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам бу борада фаолликни қўлдан бермай  келмоқда.
 
Хусусан, партиянинг устувор ғояларини кенг жамоатчилик орасида татбиқ қилишни кучайтириш мақсадида, партиянинг Хоразм вилоят кенгаши томонидан “ташвиқот автобуси” шакллантирилди ва воҳанинг барча марказий ва серқатнов  ҳамда ички кўчалари бўйлаб  ташвиқот ишларини олиб бориш йўлга қўйилди. 
 
Автобус одамлар гавжум жойларда тўхтаб, партия фаоллари томонидан сайловчиларга  партиянинг устувор ғоялари билан бир қаторда сайлов тўғрисида ҳам тушунчалар беришмоқда. Сайловда фаол иштирок этиб, партиямизни қўллаб-қувватлашга, партиямиздан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чорламоқда.  Айниқса, викторина саволларига тўғри жавоб берган ҳамюртларимиз  партиянинг эсдалик сов­ғаларига эга бўлаётгани юртдошларимизга кўтаринкилик бағишламоқда.
 
— Оила аъзоларимиз билан бирга 22 декабрь куни кимга овоз бериш ҳақида бир қарорга кела олмаётган эдик. Маҳалламиз кўчаларида партиянинг  чиройли эмблемалари, номзодларнинг плакатлари билан безатилган автобус барчанинг эътиборини тортди. Овоз кучайтиргичлар орқали адолат тўғрисида таъсирчан сўзларни ҳам таъкидлашди. Бу ҳолатдан, айниқса, адолат ҳақидаги фикрлардан жуда таъсирландим. Адолатсизликка чидаш қийин эканини хаёлимдан ўтказиб, юрак-юрагимдан ҳис қилдим. Бу жараён оила аъзоларимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Оила аъзоларим билан “Адолат” СДП номзодларига овоз берадиган бўлдик, — дейди тадбир иштирокчиси Санамжон Матризаева.
 
Мухтасар айтганда, “ташвиқот автобуси” орқали амалга оширилаётган тарғибот ишларимиз сайловчилар эътиборидан жой олгани билан аҳамиятлидир. Бу каби ташаббускорликлар кутилаётган  сайловда партиямизнинг ғалаба қазонишида хизмат қилиши шуб­ҳасиз. 
 
*  *  *
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят бўлими ҳамкорлигида партия тарғиботига бағишланган автокарвон саёҳати бўлиб ўтди.
 
Автокарвон саёҳати Самарқанд шаҳридаги  Пенжикент, Регистон, Бўстонсарой, Ибн Сино, Рудакий, Беруний, Буюк Ипак йўли, Мирзо Улуғбек, Университет хиёбони  кўчалари бўйлаб  айланиб чиқди. Автокарвон саёҳатида партия номзодлари, “Ёш адолатчилар қаноти” аъзолари, партия фаоллари иштирок этди. Овоз кучайтиргичлар орқали бутун шаҳар бўйлаб номзодларимизга овоз беришга чорланди. 
 
*  *  *
*  *  *

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2017 йил 24 декабрь, якшанба кунини Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов куни деб белгиланди. ...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар орас...
01 янв 1970
13 сентябрь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг Сайловолди дастури лойиҳаси муҳ...
01 янв 1970
Фуқароларнинг у ёки бу масалада мурожаат қилиши уларнинг партия депутатларига бўлган ишончини ифодалайди. ...