Номзодлар сайловчилар билан учрашмоқда

/
Номзодлар сайловчилар билан учрашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзодлар билан учрашувлар уларни халққа янада яқинлаштирмоқда. Шунингдек, фуқаролар ҳар бир номзоднинг сайловолди дастури тўғрисидаги маълумотларга ҳам эга бўлишмоқда.

 31-Вобкент сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзод Қодир Жўраев ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан учрашмоқда. Хусусан, тумандаги “Латифсобунгар”, “Косари”, “Хажувон”, “Рохкент” МФЙларида бўлган учрашувлар давомида номзод ўзининг дастури билан таништирар экан, унинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг халқаро институтлар интеграциялашуви ва модернизацияси, халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг янги тизимини шакллантириш, хусусан, ШҲТ давлатларининг иқтисодий, гуманитар ва ижтимоий соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишдан иборат эканлигини қайд этди.

Шунингдек, таълим, тиббиёт ва бош­қа бир қатор соҳаларнинг ривожланиши ҳамда ходимлар фаолиятларини такомиллаштириш масаласида ҳам ўзининг таклифлари билан ўртоқлашди. Билдирилган аниқ мақсадли фикр ва мулоҳазалари сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

 

26-Ибн Сино сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзод Таваккал Чориев тиббиёт соҳаси вакиллари билан учрашиб, ўзининг тарғибот тадбирини олиб борди. Тадбирда дастлаб номзоднинг ишончли вакили сўзга чиқиб, номзоднинг фаолияти ҳамда сайловолди дастурида қайд этилган таклифлар билан таништириб ўтди.

Таваккал Чориев ўзининг дастурида таълим масаласига эътибор қаратгани, мамлакат илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ўрнини кучайтириш, инновацион иқтисодиётга ўтиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида аҳамият берилганлигини таъкидлади.

Шунингдек, номзоднинг дастурида тиббиёт тизимида фаолият олиб бораётган ёш кадрлар масаласига эътибор қаратиш лозимлиги ҳам муҳим ўрин эгаллаганлиги қайд этилди.

— Бугунги учрашув ҳар томонлама аниқ мақсад ва таклифларга бой бўлди, деб ўйлайман. Айниқса, очиқ мулоқот тарзида ўтганлиги тиббиёт ходимлари ва ёшларнинг эркин фикр билдиришига имкон берди. Номзод дастури билан танишган сайловчилар ҳам ўзларининг таклифлари билан ўртоқлашишди, дейди номзоднинг ишончли вакили Фарҳод Болтаев.

Учрашув сўнггида сайловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.

 

25-Шохруд сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди қўйилган Мақсуд Ҳамидов бевосита фуқаролар билан олиб борган очиқ мулоқоти давомида ўзининг сайловолди дастури билан таништириш билан бирга, уларнинг муаммоларини ҳам ўрганмоқда.

Сайловчилар билан учрашувда номзоднинг ишончли вакили у тўғрисида маълумот бериб, сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни қайд этди.

Албатта, номзод ўзининг дастурида аҳоли манфаатлари йўлида қилиниши керак бўлган аниқ мақсад ва вазифаларнинг мавжудлиги, бу эса уларнинг фаровонлигини таъминлашда муҳим омил эканлигини таъкидлади. Хусусан, фуқароларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида номзод дастурида тиббиёт тизимида муаммоларнинг олдини олиш, кадрлар тизимини такомиллаштириш, сифатли ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш масаласи илгари сурилган. Тиббий фаолият устидан давлат-санитария назоратини кучайтириш, дориларни врач рецепти асосида берилишини йўлга қўйиш, ижтимоий аҳамиятга эга, юқори самарали хавфсиз дори-дармон ва тиббий воситалар билан арзон нархларда таъминлаш, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори-дармонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш номзод сайловолди дастурининг асосини ташкил этади. Шунингдек, унинг нафақат ҳаётий зарур медикаментлар айланмаси ва сифати, балки чакана савдога тушувчи барча дорилар устидан қатъий давлат ва жамоат назоратини ўрнатиш, дориларнинг ягона электрон базасини шакл­лантиришни ва унда барча дориларнинг номи, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва савдога чиқарувчиси, чет элдан келтирилган дори-дармонлар учун эса импорт қилувчининг маълумотларини кўрсатадиган электрон тизимни татбиқ қилиш, ҳар бир мактабда малакали тиббий хизматни жорий этиш, болаларга бепул стоматология хизмати кўрсатилишини таъминлаш масалалари юзасидан киритган таклифлари аҳоли томонидан қўллаб-қувватланди. Номзод сайловчилар билан учрашувда “Бизнинг ҳар бир ҳаракатимиз, албатта, сиз учун! Халқ манфаатини доим устун ҳисоблаймиз, муаммоларингизнинг ижобий ечимини топиш олдимизда турган муҳим вазифадир”, — дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

Жойларда тарғибот учрашувлари давом этмоқда.

Сайлов аҳолининг сиё­сий фаоллигини оширишга хизмат қилар экан, ҳар бир сайловчи ўз ҳуқуқини англаган ҳолда сайловда фаол иштирок этиши лозим. Жойларда партия ходимлари ва номзодлар томонидан ўказилаётган тарғибот тадбирларидан асосий мақсад ҳам шунда, яъни сайловчининг сиёсий фаоллигини ошириш ва дунёқарашини шакллантирган ҳолда сайловда фаол иштирокини таъминлашдан иборатдир.

 

56-Регистон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлигиги номзод Дилшод Хабибуллаевнинг “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашуви самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтди. Унда маҳалла аҳли, ўқитувчи ва талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда вилоят ва шаҳар кенгаши номзодлари иштирок этишди.

Тадбирда партиянинг Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Зилола Дусанова сўзга чиқиб, номзоднинг дастурида илгари сурилган муҳим вазифалар, асосий йўналишларнинг туб моҳияти ҳақида сўз юритди. Сайловчилар мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларига оид ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар билан мурожаат қилдилар. Хусусан, Самар­қанд архитектура ва қурилиш институти талаба ёшлари ҳамда маҳалла аҳли янги иш ўринлари яратиш, тиббий хизматни такомиллаштириш борасидаги ҳал этилмаган муаммоларга номзоднинг муносабати билан қизиқишди.

Ўз навбатида, номзод томонидан сайловчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтариш билан бирга, иқтисодиётдаги юксалишлар натижасини ижтимоий ҳаётни фаровонлаштиришга йўналтириш, инновацион технологияларни таълимга, қишлоқ хўжалигиги кенг жорий этиш, сиёсий партиялар ва нодавлат ташкилотларнинг назоратчилик функция­сини кучайтириш орқали муаммоларга ечим топиш мумкинлигига сайловчиларнинг эътиборини қаратди. Шунингдек, юқорида тилга олинган масалалар юзасидан номзод ўз дас­турида аниқ вазифалар ўрин олганлигини қайд этди.

 5-Сирдарё сайлов округидан халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Тойир Самиев шаҳардаги 4-сонли МТМда, Ховос туман Кенгаши депутатлигига 34-Гулбаҳор сайлов округидан кўрсатилган номзод Элвира Ибрагимова тумандаги 6-умумтаълим мактабида, шунингдек, Гулистон туман Кенгаши депутатлигига 4-Олтин водий сайлов округидан кўрсатилган номзод Убайдулла Абдуллаев, 47-Кўнчи сайлов округидан кўрсатилган номзод  Тожихон ўаффорова, 29-Сайқал сайлов округидан вилоят Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Дилфуза Умировалар ўзларининг сайловолди дастурлари билан сайловчиларни таништиришди. Тадбир қатнашчилари бугунги куннинг энг долзарб ва муҳим масалаларини илгари сураётган сайловолди дастурларини маъқуллашмоқди.

— Гулистон туманида бўлиб ўтган сайлов­олди тарғибот учрашувида номзоди Ўзбекистон “Адолат” СДПдан кўрсатилган Тожихон ўаффоровани маҳалламиз билан яхши таниймиз. Дарҳақиқат, унинг халқ олдида амалга ошириб келаётган эзгу ишларини таҳсинга сазовор, деб баҳолаш ўринли. Агар Тожихон ўаффарова депутат этиб сайланадиган бўлса, ўзига билдирилган ишончни тўла оқлашига аминман. Шу сабабдан ҳам мен бу номзодни сайловда қўллаб-қувватламоқчиман, — деди 16-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Озоджон Миртожиев.

Учрашувлар давом этмоқда.


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда партиялараро сиёсий рақобат муҳитида, демократик тамойиллар асосида кечаётган сайлов кампанияси қизғин паллага кирмоқда....
01 янв 1970
Ҳудудларда партия ташкилотларининг аҳоли ўртасида ишончга сазовор бўлиши уларнинг фуқаролар манфаатларини рўёбга чиқариш, мавжуд муаммоларни бартар...
01 янв 1970
Сайлов — кучли фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродаси эркин ифодаланишининг асосий шакли ҳис...
01 янв 1970
Бугунги кунда “Адолат” социал-демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари ўз ишига танқидий назар та...