“Адолат” СДП вакиллари иштирокида брифинг ўтди

/
Халқаро матбуот маркази Сирдарё вилоят бўлимида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши вакиллари учун брифинг ташкил этилди. Брифингда партиянинг Сайлов­олди дастуридан келиб чиққан ҳолда  амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.
 
Партия фаоллари, депутатлар, партия электорати бўлган турли соҳа вакиллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган брифингда етакчилар томонидан партиянинг Сайлов­олди дастури ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Хусусан, суд-ҳуқуқ, таълим, соғлиқни сақлаш, кўпгина ижтимоий масалалар акс этган дастурнинг мазмун-моҳияти жиддий ўрганилди. Ўз нав­батида жамоатчилик вакиллари дас­турда акс этган йўналишлар юзасидан саволлар беришди. Дас­турнинг кенг қамровлилик даражаси, кўлами ва халққа наф етказувчи жиҳатлари алоҳида эътироф этилди. Коррупцияга қарши курашиш, “ақлли тиббиёт”ни жорий этиш, инсон органлари трансплантацияси бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, олий таълимда талабаликка қабулни квоталарсиз ташкил этиш, судлар мустақиллигини тўлақонли таъминлаш, бунинг учун адвокатлар мавқеини ошириш каби кўплаб соҳа ва йўналишларда партия илгари сураётган ғоялар иштирокчилар томонидан илиқ кутиб олинди.
Брифингдан сўнг Марказий сайлов комиссияси вакиллари ва вилоятда ташкил этилган комиссия аъзолари иштирокида ўқув-семинар ҳам ташкил этилди. 
 
Меҳринисо
БОБОНАЗАРОВА, 
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бахтиёр она ҳайкали пойини чулғаган гуллар, келажак авлод вакиллари ўқиган шеърлар муқаддас Ватанимиз, халқимизга меҳру садоқатимизнинг ифодасига а...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар куни яқинлашган сари “Адолат&r...
01 янв 1970
Жойларда фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партиямиз аъзолари фаоллик ...
01 янв 1970
Фуқаронинг мурожаати, ариза, таклиф, хулосаси жамият ҳаётига, оила турмушига дахлдорлиги билан ижтимоий аҳамият касб этади....