“Партия патронажи” у орқали халққа янада яқинлашамиз

/
Мутахассисларнинг таъкидлашича, патронаж — аҳолининг тиббий-санитария хизмати борасида алоҳида эътиборга лойиқ бўлган контингентига уйда тиббий ёрдам кўрсатиш тизими. Бугун биз ушбу тизим услубини партиявий фаолиятда жорий этишни лозим топдик. Унга кўра, партияга аъзо бўлиш жараёни аҳоли хонадонларида ҳам амалга оширилади.
Эндиликда бирор юртдошимиз Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш истаги билан қўнғироқ қилса, биз хонадонига бориб, унга партия билетини топширамиз.
Албатта, “Адолат” СДПнинг дастурий ғоялари хайрихоҳлик уйғотиб, партия фаолияти билан танишиш, унга аъзо бўлишни истаган юртдошларимизга эшигимиз доимо очиқ. Лойиҳа доирасида эса барчаси фуқаронинг уйида амалга оширилади.
Ушбу лойиҳа партияга аъзо бўлиш истагидаги, аммо қуйи ташкилотларимизга келиш учун зарурат юзасидан имкони йўқ фуқароларга ўз истагини рўёбга чиқариш учун амалиётга йўналтирилди. “Партия патронажи” халққа пешвоз чиқади. “Адолат”нинг ғояларини қўллаб-қувватловчилар ҳузурига бориб, сафимизга қўшилиши учун кўмаклашади.
“Партия патронажи” лойиҳаси ҳақида партия сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда эълон қилинганидан кўп ўтмай фуқаролардан мурожаатлар келиб туша бошлади. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманида истиқомат қилувчи Руслан Раймов лойиҳанинг “илк қалдирғочи” бўлиб, сафимизга қўшилди.
— Ижтимоий тармоқларни мунтазам кузатиб, янгиликлардан хабардор бўлиб бораман. Асосан сиёсий партияларнинг фаолиятини кўриб, партияга аъзо бўлиш истаги пайдо бўлди, — дейди Р.Раймов. — Шу боис дастлаб мамлакатимиздаги сиёсий партияларнинг дастурлари билан танишиб чиқдим ва “Адолат” партияси сафига киришни мақсад қилиб қўйдим. Аммо иш ва рўзғор ташвишлари дегандай, партияга аъзо бўлишга вақт топишим, тўғриси, қийин эди. Одатдагидек, ижтимоий тармоқларни кузатар эканман, “Партия патронажи” ҳақидаги эълонни кўрдим ва партия фаоллари билан телефон орқали боғландим. Шу куннинг ўзида партия аъзолигига қабул қилиш учун Ўзбекистон “Адолат” СДП Тахиатош туман кенгаши раиси уйимизга келди. Бундай имкониятни кўргач, турмуш ўртоғим ҳам “Адолат” партиясига аъзо бўлиш истагини билдириб, ариза ёзди. Ўз уйимизда партия билетларини олдик.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан биз билан алоқага чиққан Баҳодир Ширинов ҳам эрталабдан кечгача ишдалиги, дам олиш кунлари ҳам банд бўлиши, аъзо бўлиш истагида эканига қарамай, вақт ажрата олмаётганини билдирди. Биз унга партия аъзолиги учун қандай ҳужжатлар талаб қилинишини тушунтирдик, ҳудудий ташкилотимиз вакиллари унинг хонадонига боришини айтдик.
Кўплаб мурожаатларда фуқаролар айнан вақт тиғизлиги сабаб ҳудудий партия кенгашига боролмаётганини билдирган. Мазкур лойиҳа халқ ва партия вакиллари ўртасидаги масофани яқинлаштириб, уларга қулайлик туғдиради. Халқ билан мулоқот, жамоатчилик фикрини ўрганиш давр талабига айланаётган айни пайтда “Партия патронажи” дастурий мақсадларимизга мос келади.
Дурдона АЛИМОВА,
лойиҳа координатори

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Аввал хабар қилганимиздек,  “Адолатли қайнона” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтди....
01 янв 1970
2019 йил мобайнида Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимидаги “Адолат қабулхоналари”га фуқаролар ва юридик шахслардан жами 1865 дан...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ҳудудий ва бошланғич партия ташкилотлари етакчилари ҳам муҳим роль ўйнамоқда....
01 янв 1970
Айни кунларда наманганлик партиядошларимиз Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда фаол қатнашмоқдалар....