Юзма-юз мулоқотлар давом этмоқда

/
Бугунги кунда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари бўйича ташаббуслар билан чиқиш, аҳолини ўйлантириб келаётган долзарб ҳаётий масалаларни чуқур ўрганиш ва ҳал этишда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар, партия гуруҳлари фаоллиги амалий аҳамият касб этади.
Дўстлик туманида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари ва депутатлари аҳоли билан мулоқот қилиб, жойлардаги бир қатор муаммоларни бартараф этишга кўмаклашмоқда, аҳолининг таклиф ва мурожаатларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муаммоларни ҳал этиш мақсадида мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари киритилиб, фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда ижобий натижаларга эришилмоқда.
Халқ депутатлари Дўстлик тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларига уларнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича асосланган тушунтириш бериш ёки ўз позициясини баён қилиш талаби билан жами 54 та депутатлик сўрови юборилди. Шундан 40 таси ижобий ҳал этилди, қолган 14 та сўровда келтирилган масалалар юзасидан амалий ишлар давом этмоқда.
— Аҳоли билан мулоқотлар чоғида ички йўлларни созлаш, спорт майдончалари барпо этиш, кўчаларга тунги чироқлар ўрнатиш зарурлиги ҳақида баён этишмоқда, беморлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар бўлмоқда. Уларга мутасадди ташкилот ва ҳомийлар кўмагида ечим топиш чоралари кўрилаяпти, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Дўстлик тумани кенгаши раиси Муҳаммад Ялгашев. — Юзма-юз мулоқотларни мунтазам ташкил этиш, одамларнинг дардини тинглаш, уларнинг талаби ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб бориш асосий вазифамизга айланган. Бу жараёнда партия депутатлари билан ҳамжиҳатликда ишлашга эътибор қаратаяпмиз.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Гулнора Раҳматовага “ў.ўулом” МФЙда яшовчи кам таъминланган фуқаро Шаҳзод ўайбуллаев куз-қиш мавсумида муаммолар юзага келиши мумкинлигини назарда тутиб, уйининг том қисмини ёпишда моддий ёрдам сўради. Ушбу мурожаат асосида мазкур МФЙ раиси Қ.Ҳасанов иштирокида маҳалла аҳли билан учрашув ўтказилди ва ҳашар йўли билан фуқаро Ш.ўайбуллаев уйининг том қисми таъмирланди.
Шунингдек, фуқаро Муҳаббат Келдиёрова бронхиал астма касаллигига чалинганлиги, аммо даволанишга моддий имконияти йўқлигини баён этди. Депутат Гулнора Раҳматова туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборгач, фуқаро М.Келдиёрова туман тиббиёт бирлашмаси томонидан соғлиғини тиклаш учун зарур бўладиган 1.200.000 сўмлик дори-дармон воситалари билан таъминланди.
“Наврўз” ШФЙда ўтказилган очиқ мулоқот чоғида депутат Омонгул Ҳайитовага 6-умумтаълим мактаби маъмурияти томонидан мактаб кутубхонасида бадиий китобларнинг етишмаслиги ҳақида билдирилди. Ушбу мурожаат асосида бир қатор ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлик маблағларини жалб қилган ҳолда мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ китоблар совға қилинди.
Жорий йилда депутатлик гуруҳи томонидан партиямизнинг “Мактабгача таълим — кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида туман ҳудудидаги мактабгача таълим муассасаларининг 11 тасида боғча фаолияти, уларда тарбияланувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги ҳолатлари ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар натижасида “Наврўз” ШФЙ ҳудудида жойлашган 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биноси ачинарли аҳволга келиб қолганлиги аниқланди. Мазкур МТМ биносини таъмирлаш юзасидан партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига масала киритилиб, сессия қарори амалиётга йўналтирилди. Шунга мувофиқ 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биноси капитал таъмирдан чиқарилди.
Партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан “Дўстлик туманида уюшмаган ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш”, “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги”, “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш, жойларда ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилиш” бўйича масалалар халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари ҳамда сессияда кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарорлар ижроси назоратга олинди.
Туманда партия депутатлари ва фаоллари тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш борасида ҳам жамоатчилик назоратини ўрнатиш, оилавий тадбирларни камхарж амалга ошириш юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.
Аслида депутат учун масаланинг катта-кичиги бўлмайди. Сайловчиларни ўйлантираётган ҳар қандай муаммони ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳар бир депутатнинг асосий вазифасидир. Бу вазифанинг қай даражада уддаланиши, аниқ натижалар эса дастурий мақсад-вазифаларимизни рўёбга чиқариш, ҳудудда партиянинг мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда хайрихоҳлар сафининг янада кенгайишида муҳим аҳамият касб этади.
Достон ЗОКИРОВ,
Жиззах вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари аҳоли ўртасида ўтказилган мулоқотлар дав...
01 янв 1970
Қариганда айрим кишилар кексалик гаштини сураман деб ўзларидан ортмай, уйдаги икир-чикирлардан бўшамай қолади....
01 янв 1970
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг фаоллар йиғилиши бўлиб ...
01 янв 1970
Янги таҳрирда қабул қилинган қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳоли, шу жумладан, ёшлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида жойларда тарғибот ишлари олиб бор...