Сайёр қабул: Ҳар бир мурожаат эътиборда

/
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, мурожаатлар билан ишлаш ва ҳудудлардаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топишга кўмаклашиш партиядошларимиз ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида алоҳида ўрин эгаллайди. Бу борада ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган тадбирлар жамоатчиликда партиямизга бўлган ишонч ортишига хизмат қилмоқда. Шаҳрихон туманидаги “Сегаза” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган сайёр қабулда ҳам бу фикрлар ўз ифодасини топди.
Аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш бугун долзарб вазифалардан. Шу боис халқ вакиллари сайловчиларнинг бу борадаги саволларига қулоқ тутди. Ўндан ортиқ хонадон эгалари суюлтирилган газ баллони таъминоти муаммолигича қолаётганини баён этишди. Газ баллони учун фуқаролар Исмоилжон Холмуродов ва Абдуманноб Саидов навбат кутишдан бирор натижа чиқмаётганини айтишди. Бу масаладан шу жойнинг ўзида масъул идора хабардор қилиниб, мурожаат қилган фуқароларнинг хонадонларига газ баллонлари келтирилди. Ўз навбатида, бу борада жамоатчилик назорати ўрнатилди.
Сайёр қабул давомида ёшлар муаммоларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги 7 нафар йигит-қиз билан суҳбатлашдик Уларга молиявий кўмак кўрсатиш масаласида тегишли банк муассасаларига чиқилди.
Мирпўлат Маннопов деҳқончилик борасида катта тажрибага эга. Шу сабаб томорқасида иссиқхона ташкил этиш орзусида эди. Мулоқот чоғида унинг таклифлари эшитилди, молиявий кўмак зарурлиги аниқланди. “Агробанк”нинг туман филиалига бу ҳақда маълум қилдик. Тез орада ушбу банк муассасаси томонидан ташаббускор фуқаро М.Манноповга 25 миллион сўм кредит ажратилиб, унинг орзуси ушалди.
Сегазалик яна бир тадбиркор Турсуной ўолиббекова чеварчиликни йўлга қўйиш истагида эканини билдирди. Бу масала ҳам ўз ечимини топди. Ҳозирда у 2 нафар тенгдоши билан кредит эвазига харид қилган тикув машиналарида бежирим кийимлар тайёрлаб, ички бозорда сотмоқда.
Бандлик масаласи долзарб аҳамиятга эга саналади. Негаки, бекорчилик иқтисодий муаммолар билан бирга жиноятга ҳам йўл очиши ҳеч гап эмас. Шуни назарда тутиб, уюшмаган ёшлар билан суҳбатларда аҳоли бандлигини таъминлашда қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар, бу борада давлатимиз томонидан ёшларга эътибор қаратиб келинаётганлиги ҳақида тушунчалар берилмоқда. Ишга жойлашиш истагидаги 3 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.
— Тикувчилик қўлимдан келса-да, ишсизлик муаммоси мени қийнаётганди, — дейди Барнохон Мўйдинова. — Депутатлар аралашуви билан қишлоғимиздаги “АЭСтекс” МЧЖга ишга жойлашдим. Бундан оиламиздагилар ҳам хурсанд.
Моҳира Нурматова ҳам Барнохон каби ана шу корхона ишчилари қаторидан ўрин олди.
— Биз бу каби тадбирларни ҳар бир маҳаллада ўтказишни режалаштирганмиз, — дейди халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгаши депутати А.Махмудов, — Албатта, фуқароларнинг ҳар бир мурожаати ўз ечимини топиши лозим. Чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор. Шу билан бирга, эътибордан четда қолган муаммо вақт ўтиб, янги муаммони пайдо қилиши, чигаллик ортиши эҳтимолдан холи эмаслигини унутмаслик зарур.
Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш партия депутатлари ва фаолларимизнинг ҳаётий вазифаси ҳисобланади. Жойларда сайёр қабуллар давом этмоқда.
Азамжон ХОЛИҚОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Шаҳрихон тумани кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Адолат” социал-демократик партиясининг бугунги кундаги тараққиёт омиллари нималарда, деб ўйлайсиз?...
01 янв 1970
Жуманиёз Алибеков ҳам ўтмишга ва келажакка теран назар солиб, зарур ҳаётий хулосалар чиқарадиган, ўз тақдирини юрт тақдири билан чамбарчас боғлиқ д...
01 янв 1970
Наримон Умаровнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили, навбатдаги учрашувни Янгиқўрғон тумани сайловчилари билан ўтказди....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номз...