Жамоатчилик назорати — қонун устуворлигининг гарови

/
Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида барча соҳаларда давом этаётган ислоҳотлар биз, халқ вакилларининг зиммасидаги масъулиятни янада оширмоқда. Аҳоли орасига чуқур кириб бориш, жойларда қонунлар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бориш долзарб вазифага айланди. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда партия депутатлари фаол иштирок этиши зарур.
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Жамоатчилик назорати — қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида Андижон туман партия кенгаши томонидан бир қатор ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган режа амалиётга татбиқ этилмоқда.
Оқёр қишлоғидаги “Қўшариқ” маҳалласида ўтказилган “Қонун ва ҳаёт”, “Юксак ҳуқуқий маданият сари” мавзуларидаги суҳбатларда фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, оилалардаги маънавий муҳитни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Партия депутатлари “Микрокредитбанк” ва “Агробанк”нинг Куйганёр филиаллари билан ҳамкорликда аҳоли томорқаларида лимонария ташкил этиш, унаби ва ёнғоқ кўчатларини экиш мақсадида кредитлар билан таъминлашга кўмаклашишди. Бунда, айниқса, кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш диққат марказида бўлди. Натижада маҳаллада истиқомат қилаётган Инобатхон Мадибоева, Алишер Бакиров ва Фарҳодбек Иминовлар томорқасидан унумли фойдаланиб, қўшимча даромадга эга бўлишмоқда. Хайрли ишларга ҳомийларни жалб этиш ҳам яхши самара бермоқда. Маҳаллада яшовчи 55 нафар кам таъминланган оилалар ўз томорқасига тадбиркор Тоҳиржон Ҳайдаровнинг ҳомийлик кўмаги билан жами 200 тупдан ортиқ ёнғоқ ва унаби кўчатлари экишди.
Партия депутатларига келиб тушган мурожаатлар ўрганилиб, 4 нафар фуқаронинг ишга жойлашишида ёрдам берилди. Хусусан, “Солиев” маҳалласида яшовчи фуқаролар Роҳилахон Қамбарова ва Баҳодиржон Зулфиқоров 17-умумтаълим мактабига ишга жойлаштирилди.
“Қўшариқ” маҳалласида жойлашган 17-умумтаълим мактабига олиб кирувчи йўл бошига светофор ўрнатиш зарурлиги ҳақида фуқаролар таклиф билдиришган эди. Тумандаги ички ишлар бўлими давлат йўл харакати хавфсизлиги бўлимига депутатлик сўрови киритиш орқали ушбу масала ҳал этилди ва ўқувчиларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланди.
Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида шу йилнинг апрель-июнь ойларида маҳаллаларда, мактаб ва боғчаларда тиббий кўрик тадбирлари ташкил этилди. Жумладан, Андижон тумани марказий поликлиникаси мутахассислари томонидан “Қўшариқ” маҳалласида яшовчи 500 нафардан ортиқ ёш оналар ва 2200 нафардан зиёд болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур тиббий маслаҳатлар берилди.
Бир сўз билан айтганда, кейинги пайтларда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, сайловчиларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш ва ижобий ечим топиш партия депутатлари фаолиятининг муҳим мезонига айланиб бормоқда.
Замирахон АҲМЕДОВА,
халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мутасадди ташкилотларга аҳолини ўйлантираётган масалалар юзасидан депутатлик сўрови киритиш орқали уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш Ўзбекистон...
01 янв 1970
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг фаоллар йиғилиши бўлиб ...
01 янв 1970
Ҳудудларда партия ташкилотларининг аҳоли ўртасида ишончга сазовор бўлиши уларнинг фуқаролар манфаатларини рўёбга чиқариш, мавжуд муаммоларни бартар...
01 янв 1970
Булунғур туманидаги “Сайилтепа” маҳалласида яшовчи олий маълумотли ёш педагог Нилуфар Қўнарова ташкилотма-ташкилот қатнаб узоқ вақт иш ...