ОАВ билан ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

/
Сиёсий партиялар фаолиятини, ғоя ва дастурий мақсадларини тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари билан доимий ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга.
Навоий давлат педагогика институтида Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят кенгаши томонидан “Медиа олам: тенденциялар ва истиқболлар” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ОАВ билан ҳамкорлиги” мавзусидаги матбуот анжуманида бу хусусда атрофлича фикр алмашилди. Унда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Навоий вилоят партия кенгаши раиси Рустам Ҳайитов электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли ва жамоатчилик ўртасидаги тарғибот-ташвиқот ишлари, партия фаолиятининг ОАВда ёритилиши ҳақида сўз юритди. Р.Ҳайитов бу борадаги ҳамкорликни янада кучайтириш ва мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.
Матбуот анжуманида марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган журналистлар ҳам партия фаолиятини электрон ва босма ОАВда ёритишда фойдаланилмаётган имкониятлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар юзасидан ўз таклифларини билдиришди.
Анжуман якунида вилоят партия кенгашининг маҳаллий ОАВ билан ҳамкорлиги борасида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Олим ХЎЖАЕВ,
“Аdolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Пойтахтимиздаги 2-сонли Тошкент юридик коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан давра суҳбати...
01 янв 1970
Нуробод туман Кенгаши депутати Эркин Эсиргадиев сайловчиларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқда....
01 янв 1970
Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ташкил этилган "Адолатли қайнона" кўрик-танлови тобора кенг оммалашиб бормоқда...
01 янв 1970
Таъкидлаш жоиз, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-текшириш марказида 60 га яқин партиядошларимиз фаолият юритмоқда.&n...