Ташаббус ва фаоллик амалий ишларда акс этмоқда

/
Депутатларнинг ўз олдига қўйган мақсадлари, дастурий ғоя ва вазифаларимизни рўёбга чиқаришида сайловчилар билан доимий мулоқоти, ҳаёт билан ҳамнафас ишлаши амалий аҳамият касб этади. Аҳоли ўртасида партиямизга бўлган ишончни кучайтириш ҳам ана шундай жиҳатлар билан боғлиқ.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида фаолият юритаётган Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан депутатлик қабулларида сайловчилар билдирган таклиф ва мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, қонунлар ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг ижроси юзасидан депутатлик назорати олиб бориш масалаларида қатор ишлар қилинмоқда. Шу мақсадда жорий йилда мутасадди ташкилот ва муассасаларга 50 дан ортиқ депутатлик сўровлари юборилди. Таъкидлаш жоизки, депутатлик гуруҳи аъзолари партиянинг дастурий мақсад ва ғоялари фуқаролар манфаатларига хизмат қилишини амалда кўрсатишга астойдил интилиб, амалий натижаларга эришмоқдалар.
Хусусан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига “39-Қозиробод” сайлов округидан сайланган депутат Омонулла Ибрагимов сайловчиларнинг “Катта Чилонзор” маҳалласининг “Нукус” кўчаси ҳамда “Дўмбиробод” маҳалласидаги 256-боғча ва 15-мусиқа мактаби ёнидан ўтувчи йўлни таъмирлаш юзасидан қилган мурожаатини ўрганди, ушбу масала мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди.
Шуниси диққатга сазоворки, фуқароларнинг маҳалла ҳаёти, ёш авлод манфаатлари билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилаётганлиги уларнинг ижтимоий фаоллиги янада ортаётгани, ўзи истиқомат қилаётган ҳудуд манфаатлари акс этган масалаларга лоқайд эмаслигини ифодалайди.
— Чилонзор туманидаги “Бешқўрғон” маҳалласи аҳоли гавжум масканлардан бири, бу ерда 7600 нафар киши истиқомат қилади, — дейди маҳалла фаоли Мавжуда Розиқова. — Жумладан, аҳолининг 30 фоиздан ортиғини ёш болали оилалар ташкил этади. Қўшни маҳалладаги боғча аксарият хонадонларга узоқлик қилади, маҳалламизда болалар боғчасига эҳтиёж ортаяпти. Шуни назарда тутиб, биз мазкур масала бўйича депутатга мурожаат қилдик. Депутатнинг ушбу масалага доир таклифига мувофиқ “Бешқўрғон” маҳалласида мактабгача таълим муассасаси биносини барпо этиш вазифаси Халқ таълими вазирлигининг режасига киритилишига эришилди.
Албатта, аҳолини ўйлантираётган бундай масалаларни аниқлаш ва ҳал этишда, жамоатчилик назоратини самарали ташкил қилишда депутатлар партиянинг бошланғич ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда ишлаши муҳим аҳамият касб этади. Сабаби партиянинг қуйи бўғинлари электорат вакиллари билан доимий муносабатда бўлиб, ижтимоий муаммолардан энг аввал хабар топадилар.
Партиянинг қуйи бўғинлари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётган яна бир ташаббускор депутат Фарҳод Абдуллаевнинг галдаги депутатлик сўрови асосида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Учрашувлардан бирида Яшнобод туманидаги “Дилбоғ” маҳалласи фаоллари 67, 69, 72-кўп қаватли уйлар ҳудудида болалар майдончаси барпо этиш зарурлигини баён қилишди. Худди шу мазмундаги масала юзасидан “Бешариқ” ва “Хосиятли” маҳаллаларида истиқомат қилувчилар ҳам депутатга мурожаат этишди. Айни пайтда мазкур маҳаллаларда болалар майдончасини қуриш ишлари мутасадди ташкилот ва ҳомийлар ҳамкорлигида олиб борилмоқда. Шу билан бирга, депутат Ф.Абдуллаев ташаббуси билан “Асалобод” ва “Хосият” кўчалари ободонлаштирилди, “Хосият” кўчасига автобус бекати ўрнатилиб, аҳолига зарур қулайликлар яратилди.
Фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишга астойдил интилаётган депутат Ф.Абдуллаевнинг хайрли ишларидан маҳаллалар аҳли мамнун бўлмоқда. Эндиликда “35-Тузел” сайлов округи ҳудудидаги “Тонг”, “Ватандош”, “Моҳинур” ва “Ал Бухорий” маҳалла фаоллари мурожаатига кўра мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида мазкур ҳудуддаги қабристонда зиёратга келувчилар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида амалий ишлар қилинмоқда.
Феруз ЖЎРАЕВ,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Беғараз донорлик акцияси партия аъзолари, хайрихоҳлар ва кўнгилли юртдошларимиз фаоллигида ўтди...
01 янв 1970
Бундан 23 йил муқаддам менинг зиммамга ғоят масъулиятли ва шарафли вазифа юклатилганлигини ҳозиргача чуқур қониқиш билан эслайман....
01 янв 1970
 “Нурмакон” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар сув қувурларининг носозлигидан шикоят қилишди....
01 янв 1970
Сиёсий кучнинг мақсад-вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш, айниқса, партия депутатларининг ташаббускорлик ва фидойилик билан иш олиб боришини тақозо эт...