Ҳаваскор терма жамоалар яшил майдонда беллашдилар

/
Шу кунларда ҳаваскор жамоалар ўртасида “Адолат“ кубоги учун ҳудудларда ўтказилаётган мини-футбол мусобақасининг минтақавий босқичи бошланди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш ва нишонлашга доир ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ ташкил этилган мазкур мусобақанинг галдаги баҳслари Урганч давлат университети спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Мазкур минтақавий босқич ўйинларида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти ҳаваскор терма жамоалари ўзаро куч синашдилар.
Яшил майдонда қизиқарли тарзда кечган беллашувларда Хоразм вилояти ҳаваскор терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғолиб чиқди ва мусобақанинг республика босқичига йўлланма олди.
— Беллашув сафдошларимизни фаолликка чорлаши билан бир қаторда юртдошларимиз ўртасида ҳамжиҳатлик, дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси партия кенгаши раиси ўринбосари Ривож Отарбоев.
Хоразм вилоят партия кенгаши раиси Икром Абдуллаевнинг таъкидлашича, ушбу мини-футбол мусобақаси ҳам аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига кенгроқ жалб қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда амалий аҳамиятга эга бўлмоқда.
Мусобақада фаоллик кўрсатган жамоалар аъзоларига партиянинг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Тадбир сўнггида Урганч шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими санъаткорларининг жозибадор куй ва қўшиқлари иштирокчиларга байрамона кўтаринкилик бахш этди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби
Emma 07:07, 14 октября 2016
These pieces really set a standard in the inrdutsy.
Kaydi 22:23, 17 октября 2016
Always reehfsring to hear a rational answer.
<12>

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими диққатига!
01 янв 1970
Андижон вилоятида “Ҳудудий ННТлар фаолияти самарадорлигини ошириш орқали давлат дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришда ижтимоий шерик...
01 янв 1970
Мазкур акциямизни қўллаб-қувватловчилар, иштирок этувчилар, қон топшириш истагини билдирган донорлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда....
01 янв 1970
Бугунги кунда мамлакатимизда тўртта сиёсий партия фаол фуқаролик позициясини шакллантириш йўлида, соғлом рақобат шароитида фаолият олиб бормоқда....