Сифатли таълим — тараққиёт таянчи

/
Партиямизнинг Сайловолди дастурида олий таълим тизимини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавийлаштириш, АКТ воситалари билан таъминлаш, етакчи педагогик технологияларни ўқув жараёнига кенг жорий қилиш тарафдори эканлиги алоҳида таъкидланган. Ушбу соҳада устувор вазифаларнинг  белгилаб олинганлиги қайд этилган.
 
Шунингдек, партия олий таълимга кириш квоталарини босқичма-босқич ошириб бориш ва имтиҳонларни фақат бюджет (давлат гранти) асосида кирадиганлар учун қолдиришни, контракт асосида ўқишни истайдиганлар учун имтиҳон ва синовларсиз ўқишга қабул қилишни йўлга қўйишни таклиф этган. Бу ёш авлоднинг таълим олиш имкониятини кенгайтириш ҳамда сифатли таълим олишига хизмат қилади. Ўқишга киришни осонлаштириш, аммо ўқишга бўлган талабни кучайтириш партия Сайловолди платформасида алоҳида таъкидланган. Талаба яхши ўқимаса, курсдан курсга қолиб, яна қайта контракт пулини тўлаб ўқийди. Қачонки, талаба давлат стандартлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширса, унга олий маълумотлилик ҳақида битирув дипломи берилади. Бу йўл ҳам таълим сифатини ошириб, кадрлар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади. 
 
Таълим сифати ривожланса, ҳар бир соҳада ривожланиш кузатилади. Хусусан, тиббиёт тизимида ҳам. Партия ўзининг Сайловолди дастурида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тарафдори эканлигини алоҳида қайд этган.  
 
Бунда партия соғлиқни сақлаш соҳасининг хусусий секторини барқарор ривожланишнинг муҳим омилларидан бири сифатида тан олиш билан бирга, соғлиқни сақлаш тизимида давлат секторини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш соҳасида юқори малакали хорижий мутахассислар сони ва инвестицияларни кенгайтириш, кадр­лар малакасини ошириш ва тайёрлаш самарали тизимини шакллантириш, тиббиёт туризми ва тиббий хизматлар экспортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.
 
Бунда белгиланган устувор мақсад — замонавий, юқори технологияли, самарали тез тиббий ёрдам хизматини шакл­лантириш. Партия шошилинч тез тиббий ёрдам тезкорлигининг замонавий жаҳон талабларига мос бўлиши, унинг юқори технологиялиги ва самарадорлигини таъминлаш, шошилинч тез тиббий ёрдамни бошқаришнинг ахборот тизимини жорий қилиш, тез тиббий ёрдам хизмати моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тарафдоридир. 
 
Айниқса, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш таъминоти тизимини мустаҳкамлаш, скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғруқ комплекслари, гинекологик ва патронаж хизматлари фаолиятини доимий яхшилаш дас­турда белгиланган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Болалар тиббиёт бирлашмалари тизими(мактаб тиббиёти)ни тубдан яхшилашга қаратилган “Соғлом болалик” лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилинганлиги мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг мукаммал билим олишига ҳамда тиббиёт тизимида мавжуд касалликларнинг кескин камайишига кўмаклашади. Дастурда бу борада аниқ таклифларнинг ишлаб чиқилганлиги ҳамда фаолиятнинг ҳар бир мезонида тиббиёт ва таълимнинг алоҳида ўрни борлиги аҳамиятлидир.  
 
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бугун жамиятни таълим ва тиббиётсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳар икки соҳанинг ривожланишида, шубҳасиз, партиянинг ташаббуси ҳамда фаоллиги аҳамиятлидир. Биз, партия фаоллари ушбу эзгу вазифаларни амалга оширишда партияга ҳамиша камарбастамиз.
 
Мақсуд ҲОМИДОВ
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутатлигига
25-Шоҳруд сайлов округидан
номзод этиб кўрсатилган

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугун мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар кўлами чегара билмайди. ...
01 янв 1970
Бугун мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва имкониятлар кўлами чегара билмайди. ...
01 янв 1970
Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлариданоқ ўз олдига аниқ ва қатъий мақсадни белгилаб олди. ...
01 янв 1970
Аёл – жамиятнинг мустаҳкам қўрғони бунёдкоридир. Унинг кайфияти яхши бўлса, оила фаровон бўлади, у бахтли бўлса, оила ва жамият бахтли бўлади...