Илмий ҳамкорлигимиз давом этади

/

Илмий ҳамкорлигимиз давом этади

 

Дунёда йиллар билан, вақт билан ўлчанмайдиган нарсанинг ўзи йўқ. Нафақат инсоният ҳаёти, ҳатто корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, давлатлар, мамлакатлар фаолияти ҳам ана шу ўлчов асосида белгиланади. Бу ўлчов ҳар бир нарсанинг пайдо бўлиш, ўсиш, ривожланиш, юксалиш босқичларини акс эттиришга хизмат қолади. Бу табиий ҳол.
 

Агар шу нуқтаи назардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг чорак аср­лик фаолиятига назар ташлайдиган бўл­сак, у ўсиш, ривожланиш бос­қичларини босиб ўтиб, эндиликда юксалиш босқичига қадам қўйганлигини англаш қийин эмас. Бу юксалиш партиянинг қисқа вақт ичида бир неча юз минглаб аъзоларни бағрига бирлаштиргани, мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ҳаётида ўз қатъий позициясига эгалиги, республикамизнинг барча жабҳалардаги тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани, халқимизнинг қалбига адолат тамойилларини чуқурроқ сингдиришга интилаётгани каби жараёнларда намоён бўлади.

 

Мен ана шу партиянинг 25 йиллик ҳаётида катта ютуқларга эришганидан ва бу даврда унга аъзо сифатида ҳамқадам бўлганимдан фахрланаман. “Адолат” социал-демократик партияси келгусида ҳам мамлакат ҳаётида барча соҳаларда тараққиёт йўлларининг юксалишига муносиб ҳисса қўшишга бел боғлаган. Бу айни илм-фан соҳасини юксалтириш, олий ўқув юртлари фаолиятини юксак даражага кўтариш, янги технологияларни ҳаётга кенг жорий этиш каби соҳаларда ҳам кўзга ташланади. Яъни партиянинг дастурида олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш, уларни замонавий ўқув-илмий лабораториялар ва ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, халқаро таълим стандартларига асосланган ўқув-услубий материаллар ва ўқув дастурлари, етакчи педагогик технологияларни таълим жараёнига кенг жорий қилиш орқали илм бериш сифатини ошириш масалалари қамраб олинган.

 

Шунинг учун ҳам дастурда “Мамлакатимиз рақобатбардошлигини узоқ муддатда истиқболли таъминлашнинг муҳим омили сифатида биз мамлакат илмий салоҳиятини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ролини ошириш, инновацион иқтисодиётга ўтиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлашга кенг эътибор қаратамиз. Олимларни, айниқса, ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўрамиз”, дейилади. Партиянинг дастурида белгиланган вазифалар Президентимиз республикамизни ижтимоий, иқтисодий, маънавий тараққиёт эттириш борасида белгилаб берган йўналишларга ниҳоятда ҳамоҳанглиги ва уйғунлиги билан эътиборни тортади. Эътибор беринг, давлатимиз раҳбари шу йил Олий Мажлисга Мурожаатномада “Биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз... Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунё­да барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда... Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва уни янги, замонавий босқичга кўтаришни мақсад қилганмиз”, деган фикрларни ўртага ташлади. Булардан англашилиб турибдики, партиянинг дастуридаги илм-маърифат, фанни ривожлантириш борасидаги режалаштирилган ишлар Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг изчил давоми ҳисобланади.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бугун ҳаётимизда олий ўқув юртлари, илмий муассасалар, олимлар, илм-фан вакиллари зиммасига катта вазифалар юкланмоқда. Улар эндиликда илмий назариялар яратиш, тараққиёт модулларини кашф қилишнинг ўзи билан кифояланиб қолмаслиги керак. Ана шу назарияларни, илмий модулларни ҳаётга, ишлаб чиқаришга татбиқ этишлари зарур. Шунда илм-фаннинг ҳаётдаги аҳамияти юксалади. Илм-фан тараққиёт, юксалиш асосига, омилига айланади.

 

Хоразм Маъмун академиясининг бугунги фаолияти ҳам айнан ана шу масалаларни ижобий ҳал қилишга қаратилган. Барча соҳалардаги илмий ишларни ишлаб чиқариш билан боғлаб олиб боришга ҳаракат қилаяпмиз. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган юқоридаги каби илмий йўналишдаги ишларни амалга оширишда “Адолат” социал-демократик партияси билан якдиллигимиз сабабли партия билан Хоразм Маъмун академияси ўртасида илмий ҳамкорлик меморандумини имзолаганмиз. Бу ҳамкорлик келгусида яхши натижалар беришига ишонамиз.

 

Партиядошларимизни, айни пайт­да илмий ҳамкорларимизни чорак асрлик фаолиятида юртимиз, халқимиз ҳаётида амалга оширган улуғвор ишлари билан қутлаймиз.

 

Икром Абдуллаев,

 

 

Хоразм Маъмун академиясининг раиси

 


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тошкент шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда пойтахтимизни ижтимоий-иқтисодий риво...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамият қур...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
2019 йил 19 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...