Инновацион фикрлаш

/
Вобкент туманида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотлари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий вазифаларини туман ҳаётига татбиқ этишда муайян ишлар қилишмоқда.
“Дўстлик” маҳалласи ҳудудида 50 нафарга яқин сафдошимизни ўзида бирлаштирган БПТ жамоаси шу мақсадда ташаббускорлик руҳида ишлашга интилмоқда. Ушбу бошланғич партия ташкилотида тумандаги 1, 8, 9-мактабгача таълим муассасаларининг кўплаб тарбиячилари ҳам фаоллик кўрсатмоқда.
— Партиямизнинг таълим соҳаси билан боғлиқ вазифаларини амалда қўллаш ижобий натижалар беришини таъкидлаш жоиз, — дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири, БПТ раиси Шаҳноза Ҳалимова. — Хусусан, таълим бериш жараёнида инновацион жараёнлардан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, таълим даргоҳида экологик барқарорликни таъминлаш, тозаликка риоя этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратаяпмиз.
Яқинда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов ва фаоллар мазкур БПТ томонидан партиямизнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” каби лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар билан танишди. Шунингдек, партия фаоллари 1, 8, 9-сонли МТМларда бўлиб, тарбиячиларнинг инновацион технология ва ишланмалардан фойдаланган ҳолда болажонларнинг интеллектуал қобилиятларини ўстириш, илк маънавий кўникмаларни шакллантиришга доир амалий ишлари билан танишдилар. А.Раҳмонов болаларнинг қизиқишини янада ошириш, мустақил фикрлайдиган, янгиликка интилувчан қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида мутахассислар билан фикрлашди.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугунги юксак тараққиёт даври замонавий педагог зиммасига ҳам кўп масъулият юкламоқда....
01 янв 1970
Партиявий ишларни тизимли равишда олиб бориш сиёсий кучнинг қуйи бўғинлари фаолиятини такомиллаштириш, ушбу таянч тузилмалар сони кўпайишига эришиш...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгашининг яқинда бўлиб ўтган пленумида бошқа масалалар қатори партия аъзолари сафини ошириш б...
01 янв 1970
Партиямизнинг халқчил ғоялари ва мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари ...