Сиёсий кучнинг муҳим тузилмаси

/
Бугунги кунда партия аъзолари сафини кенгайтириш, ижтимоий-маърифий соҳада фаолликни, маслакдошларнинг сиёсий билим савияларини ошириш, ташкилотчилик ва тарғибот ишларини давр талабига мос тарзда олиб бориш, шубҳасиз, сиёсий кучнинг таянч бўғини — бошланғич партия ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишларидан саналади.
Шу боис партиямизнинг ҳудудий кенгашларида бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада кучайтириш, уларда ташаббускор, фидойи ва ғайратли аъзоларни кўпайтиришга эътибор берилмоқда.
Жорий йилнинг май ойида вилоятимизнинг Бешариқ туманидаги “Ҳамид Олимжон” маҳалласида сафдошларимиз жонбозлигида яна бир янги бошланғич партия ташкилоти иш бошлади. Ўқитувчилар, тиббиёт вакиллари, маҳалла фаолларидан иборат ушбу БПТга йигирма икки нафар сафдошимиз бирлашди.
— Бешариқ тиббиёт коллежида ўқитувчи бўлиб ишлайман. Коллежимизда туман партия ташкилоти билан ҳамкорликда ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий мавзуларда ўтказиладиган тадбирлар, мулоқотларда иштирок этар эканман, менда ҳам партия аъзоси сифатида ўз лойиҳаларим, ташаббусларим билан жамоада ишлаш, сиёсий маҳоратимни ошириш, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш истаги туғилди, — дейди Нодира Ибрагимова. — Туман партия ташкилоти раиси Бахтиёр Худойбердиевга аъзолар сафига кириш ҳақидаги аризамни топширганимда мен каби қизиқувчан ташаббускорлар атрофимда кам эмаслигига амин бўлдим. Ҳозирда улар билан биргаликда иш олиб бормоқдамиз.
— Аъзоларимиз ичида шифокорлар ҳам талайгина, — дейди БПТ раиси Фарҳод Жўраев. — Яқинда уларнинг ташаббуси билан “Чорбоғ”, “Бой”, “Файзобод” маҳаллаларида нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Биз йигирмадан ортиқ хонадонларда бўлиб, кексаларимиз ҳолидан хабар олиш билан бирга соғлом турмуш тарзи бўйича тарғибот суҳбатлари ўтказдик. Бу бизнинг биринчи хайрли тадбиримиз бўлди. БПТ аъзолари партиявий ишларга фаол киришдилар. Эндиликда олдимизда турган аниқ ва пухта режаларимиз борки, уларни навбатма-навбат амалга ошириш, яхши натижаларни қўлга киритган ҳолда фаолиятимизни такомиллаштириб бориш, сафимизни янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз.
Албатта, халқимизда “Бирлашган ўзар” деган ибратли мақол бежиз айтилмаган. БПТ аъзолари билан яқиндан танишиб, уларнинг ҳар биридаги ғайрат ва ҳаракатчанликни кўриб, туман партия бўғинларига яна бир янги ва кучли жамоа қўшилганидан қувондик. Аниқ ва эзгу мақсадлари сари дадил қадам ташлаётган янги БПТ сиёсий кучнинг муҳим тузилмаси сифатида маҳалла аҳлининг ишончига сазовор бўлишга астойдил интилаётганлиги фаолиятда ўз самарасини беришига амин бўлдик.
Комила ИСРОИЛОВА,
Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Учқудуқ туман кенгаши Навоий вилоятидаги партия тузилмалари ичида пешқадам ташкилотлардан саналади. ...
01 янв 1970
Партиямиз ғояларининг жойларда кенг тарғиб этилиши билан бирга халқ манфаатларини рўёбга чиқариш борасидаги амалий ишлар ҳудудларда ўз ижобий самар...
01 янв 1970
Мамлакатимизда фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ҳақида ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.&nbs...
01 янв 1970
Партиямиз мақсад ва ғояларининг кенг жамоатчилик орасига чуқурроқ кириб бориши, электорат манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги...