Сарҳисоб Асосий таянчимиз – халқимиз ишончи

/
Сарҳисоб Асосий таянчимиз – халқимиз ишончи
 
“Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” шиори остида ташкил этилган сайловларни партиялар билан биргаликда халқимиз ҳам бутунлай бошқача кайфиятда кутди.
 
Чункиушбусайловлар2017 йилдабошланганочиқлик, ошкоралик, давлатидораларихалқучункабиислоҳотларнингузвийдавомибўлишикутилаётганэди.
 
Амалдаҳамгувоҳибўлдикки, буйилгисайловларўтгансайловларданмазмунжиҳатиданҳам, шаклжиҳатиданҳамбутунлайфарққилди. Ўзбекистон“Адолат” социал-демократикпартиясиҳамушбужараёнларнингфаолиштирокчисибўлди.
 
Партия ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ўтган давр мобайнида асосий эътиборни 2014-2019 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ижросини таъминлашга қаратди.
 
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватловчи ва соғ­лиқни сақлаш, фан, таълим, суд-ҳуқуқ тизимларини мус­таҳкамловчи қатор қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишида фаоллик кўрсатди.
Ҳисобот даврида фракция аъзолари 45 та қонун лойиҳасига ташаббускор бўлди. Шундан 9 таси яхлит қонунлар бўлса, 36 таси мавжуд қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан иборатдир.
 
Хусусан, “Парламент назорати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги, “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Конституциявий суд тўғрисида”ги, “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги, “Яйловлар тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги яхлит қонунлар қабул қилинишга эришдик.
Ҳисобот даврида фракция ташаббуси билан 4 та парламент сўрови мутасадди вазирликларга юборилди.
 
Жумладан, сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиш ҳолати, таълим муассасаларида ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилишга ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолияти тўғрисида ҳукумат вакилларига парламент сўровлари юборилди. Натижада Ҳукуматнинг мазкур соҳаларни тартибга солиш ва янада ривожлантиришга қаратилган тегишли қарорлари қабул қилинишига эришилди.
 
Ўтган давр оралиғида йигирмадан ортиқ соҳалар бўйича халқ­чил ва ўта муҳим партия лойиҳалари ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳалар жойларда соҳалардаги камчилик ва муаммоларни қуруқ гаплар билан эмас, амалий ечим ва таклифлар билан бартараф этишга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.
 
Ўрганишлар натижасига кўра мактабда тиббий хизмат, ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланиши, таълим муассасаларида ижтимоий тенг­лик масалалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ташкил этилиши, ички йўлларнинг таъмирланиши каби масалалар устуворлик касб этади.
 
Мазкур жараёнда жойлардаги депутатлар корпуси фаоллик кўрсатиб, ҳисобот йили даврида улар томонидан доимий комиссияларга киритилган масалалар 446 та, сессияларга киритилган масалалар 250  тани ташкил қилди. Натижада аҳолини қийнаб келаётган айрим масалалар ўз ечимини топди. 
 
Энг асосийси, мазкур ўрганишлар ва амалий ҳаракатлар натижасида ушбу соҳаларда ҳали тизимли равишда ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар мавжудлиги аниқланди.
 
Уларни бартараф этиш бўйича билдирилган таклифлар партиянинг навбатдаги Сайлов­олди дастуридан ўрин олди. Умуман олганда, сиёсий пар­тия­нинг асосий вазифаларидан бири давлат ва жамият ривожи учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ғоялар, йўналишлар, тамойилларни кўтариб чиқиш ва уларни амалга ошириш йўлларини белгилашдан иборатдир. Шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик пар­тия­сининг Сайловолди дастури ҳар томонлама пишиқ ва пухта бўлишига катта эътибор қаратилди. Дастур партия аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари, депутатлик корпуси, фаоллар, эксперт­лар, энг асосийси, халқимиз фикри асосида такомилига етказилди.
 
Сиёсий ҳужжат “Фракция-марказ-вилоят-туман” тизими орқали барча бошланғич партия ташкилотларида кенг муҳокамалардан ўтказилди. Шунингдек, “Менда таклиф бор” (#MendaTaklifBor) хештеги асосида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўплаб таклифлари олинди.
 
Сайловолди дастури муҳокамасига бағишлаб 6 мингдан ортиқ бошланғич партия ташкилотларида давра суҳбатлари ўтказилган бўлиб, улар доирасида 5 мингдан зиёд таклифлар йиғиб олинди. Мазкур таклифлар экспертлар томонидан умумлаштирилиб, муҳокамага қўйилган Сайловолди дастури лойиҳасида ўз аксини топди.
 
Учрашувларда билдирилган  фикрлар асосида партия­нинг мамлакат келажагига дахл­дор Сайловолди дастурини янада такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.
 
Дастурни содда, тушунарли халқона тарзда шакл­лантириш учун уни жойларда танқидий муҳокамадан ўтказишни давом эттириш белгиланди. Демак, мазкур Сай­лов­олди дастурининг муаллифи халқ бўлди, деб бемалол айта оламиз. Чунки, дастурнинг илк ғояларидан тортиб, тайёр ҳолга келгунича барча-барча босқичлар халқ муҳокамасидан ўтказилди.
 
Натижада таълим сифатини яхшилаш, олий таълим муассасаларида қабул квоталарини босқичма-босқич бекор қилиш, ақлли тиббиётни жорий этиш, дорилар нархидаги тафовутни йўқотиш, тергов қўмитасини тузиш, судларни бирлаштириш, коррупцияга қарши курашиш каби долзарб ғоялар партия дас­туридан ўрин олди.
Бундан ташқари, дастурни шакллантиришда қолип гаплардан воз кечилди. Халқимизни қийнаётган муаммолар, уларнинг ечимлари аниқ кўрсатилгани туфайли халқимиз бизни эшитишни ва тушунишни бошлади. Яъни улар ва биз бир тилда гаплаша бошладик.
 
Сайловларга халқчил дастур билан бир қаторда муносиб номзодлар билан кириб бориш муваффақиятнинг гарови ҳисобланади. Чунки хоҳлайсизми-йўқми, мамлакатимизда хал­қимизнинг аксарият қисми партияларга эмас, номзодларга овоз беришади. Шунинг учун қўйилаётган номзоднинг билим савияси ва дунёқараши юқори бўлиши билан бирга сайловчиларга таниш бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шуларни инобатга олган ҳолда бизда Қонунчилик палатасидаги 150 депутатлик ўринларига 1500 дан ортиқ депутатликка номзодлар захираси шакллантирилди. Уларни шакллантиришда бошланғич партия ташкилотларимиздаги фидойи аъзоларимиз, маҳаллий Кенгашларда фаоллиги билан ажралиб турган депутатларимиз ҳамда партия экспертларига асосий эътибор қаратилди.
 
Шунингдек, жорий йилнинг март-апрель ҳамда июнь-июль, ноябрь ойларида партия раҳбарияти томонидан депутатликка захира номзодлар билан учрашувлар ва улар учун семинарлар ўтказилди. Бундан ташқари, захирадаги номзодлар  партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни аҳоли билан юзма-юз мулоқотларга жалб этилди. Бу бизга бир тарафдан номзод ва унинг савия­си ҳақида маълумот берса, иккинчи томондан номзоднинг ўзини ҳам депутатликка тайёрлаш имкониятини берди ҳамда уларни сайловчиларга таништириб боришга хизмат қилди.
 
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, жорий йилги сайловлар янги сайловлар дейилишига яна бир асос бор. Яъни, ушбу сайловлар мамлакатимиз тарихида илк бор ягона қонунчилик базаси — Сайлов кодекси асосида ташкил этилди. Мазкур кодексда сайлов қонунчилигига оид бир неч­та қонунлар умумлаштирилди. Бу эса фуқароларимизда сайлов жараёнлари тўғрисидаги ҳуқуқий билимлари ошишига олиб келди.
 
Шу билан бирга, кодексда аввалги қонунларда бўлмаган бир қатор алоҳида моддалар ўрин олди. Жумладан, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати, участка сайлов комиссиясининг овоз беришдан олдинги фаолияти, участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти, сайловчининг турган жойида овоз бериш, участка сайлов комиссиясининг овоз бериш тугаганидан кейинги фаолияти, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, участ­ка сайлов комиссиялари жойлашган биноларни, хоналарни ва овоз бериш хоналарини жиҳозлашга доир талаблар шулар жумласидандир.
 
Айниқса, овоз бериш ва саноқ жараёнларини фото ва видеога олиш, бир эмас бир неч­та кузувчи қўйиш имконияти каби очиқлик ва ошкораликни таъминловчи нормаларнинг киритилгани сиёсий партиялар кузатувчилари ва ОАВ учун таъсирчан жамоатчилик назорати механизми бўлиб хизмат қилди.
 
Партиямиз томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам ранг-баранглиги билан аввалгилардан фарқ қилди. Бунда асосий эътиборни телевидение ва босма нашрлар билан бир вақтда ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар, блогерлик каналларида постер, карикатура, видеоролик, блогпост каби ноанъанавий шакллардан ҳам  фойдаланилди.
 
Тарғибот тадбирлари ҳам аввалгидек ёпиқ биноларда мажлис форматида эмас, очиқ ҳавода, одам гавжум жойларда акция, митинг, учрашув шаклида ташкил этилди. Депутатликка номзодлар уйма-уй юрди, бозорларга, вокзалларга ташриф буюриш орқали тарғиботнинг халқона усулларидан фойдаланди.
 
Сайловолди жараёнларида оммавий ахборот воситалари ва блогерларнинг иштироки ҳам алоҳида аҳамият касб этди. Айниқса, партияларо дебатларнинг жонли эфирда берилиши «барча партиялар бир хил» деган стереотипларни йўқотишга турт­ки бўлди ва одамларимиз партиялар ва уларнинг ғояларини ажрата бошлади.
 
Блогерлар иштироки эса ҳар бир партиядан ўзига бўлган талабчанликни ва ўз устида ишлашни кучайтиришга сабаб бўлди. Чунки уларнинг танқидий-таҳлилий чиқишлари ҳар бир гапимизни ўйлаб гапиришга ундади.
 
Натижада халқ орасида бизнинг тарафдорларимиз, хайрихоҳларимиз сони сезиларли равишда ортди. Халқ бизга ишона бошлади. Буни бизга келиб тушаётган мурожаатлар 10 баравар ортганида ҳам кўришимиз мумкин.
 
Албатта, натижалар биз кутганчалик юқори бўлмади. Халқимиз томонидан партия томонидан кўрсатилган 20 нафар номзодимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатигига сайланди. Аҳамиятлиси, «Адолат» СДПдан сайланган депутатларининг 50 фоизини аёллар ташкил этди.
 
Партиямиз дастурида «Иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш асосий мақсадимиз» сифатида қайд этилган. «Адолат» СДП сайлов олдидан берган ваъдаларни бажаришни бошлади. Сўзда эмас, амалда...
 
Бундан ташқари, ҳали яна такрорий овоз беришларда ҳам кўплаб номзодларимиз жанг майдонида турибди. Демак, биз учун кураш давом этади. Барчаси забардаст, биринчи турда халқ ишончи ва эътирофига сазовор бўлган номзодлар. Шунинг учун бу натижа биз учун сўнгги бекат эмас.
 
 “Адолат” социал-демократик партиясининг номзодларини, ғояларини қўллаб-қувватлаган барча-барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, якуний натижалар қандай бўлишидан қатъи назар, келгуси 5 йилликда халқ ишонч билдирган депутатларимиз билан бирга ушбу ишончга муносиб бўлишга ва судлар мустақиллигини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш миллий дастурини такомиллаштириш, замонавий тиббиёт ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш каби ваъдаларимизни бажаришга ҳаракат қиламиз.
 
Наримон УМАРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сиёсий Кенгаши раиси

 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Юртимизда ёши улуғ инсонлар, меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинади. ...
01 янв 1970
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни ҳаётга татбиқ этишга “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ҳам ҳисса қўш...
01 янв 1970
Наманган вилоятида иш тажрибани ўрганишга ва оммалаштиришга бағишланган республика ўқув-амалий семинари иш бошлади....
01 янв 1970
Коррупция дунё миқёсидаги глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказ...