“Адолат” Социал-демократик Партияси: Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги олдидан

/
Ватанни мадҳ этиб
Жиззах шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб, партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказилган “Иншолар танлови”нинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
— Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Иншолар танлови”нинг шаҳар ва туман саралаш босқичида ҳудудлардаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари иштирок этишди, — дейди вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Нигора Жўраева. — Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган иштирокчиларнинг иншолари партиянинг вилоят кенгашида ташкил қилинган ишчи гуруҳи томонидан холис баҳоланди.
— Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси сифатида партия томонидан ўтказиб келинаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқдаман, — дейди танлов ғолибларидан бири, зафарободлик Чарос Муродова. — Ушбу танлов мен учун бир мактаб вазифасини ўтади десам, адашмаган бўламан. Она Ватанимни мадҳ этиш истагида ижодий изланишимни давом эттираяпман. Бундай тадбирлар мен каби ёшлар қалбида Ватанга бўлган меҳру муҳаббат, садоқат туйғуларини янада оширишга хизмат қилади.
Натижаларга кўра, танловнинг вилоят босқичида Зомин туманидаги қишлоқ хўжалик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси Бобур Хўжамқулов 1-ўрин, Жиззах давлат педагогика институти “Мактабгача ва бошланғич таълим” факультети талабаси Фарҳод Эргашев 2-ўрин, Зафаробод туманидаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Чарос Муродова 3-ўринни эгаллашди.
ўолиблар вилоят партия кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Узоқбой РИСҚУЛОВ,
Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби

Чинозлик ёшлар футбол майдонида
Юртимиз бўйлаб истиқлол байрами шукуҳи кезиб юрган айни кунларда жойларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, бадиий кечалар, учрашув ва мулоқотлар, спорт мусобақалари халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбига кўтаринки кайфият бахш этмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш ва нишонлашга доир ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ ҳудудларда ҳаваскор жамоалар ўртасида партия кубоги учун ўтказилаётган минифутбол мусобақалари ҳам айни қизғин паллага кириб бормоқда.
Чиноз туман партия кенгаши ва “Камолот” ЁИҲ туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган ана шундай мусобақа ҳам қизиқарли бўлди.
Ёшларнинг бўш вақтини унумли ўтказишига кўмаклашиш, спортга жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, улар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, истиқлол ғояларига садоқат ва ватанпарварлик туйғусини кучайтириш мақсадида ўтказилган мусобақада Чиноз туманидаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Ёшлик” ҳамда “Авғон” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Бунёдкор” жамоалари майдонга чиқишди.
Беллашув натижасига кўра, “Бунёдкор” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Тадбир сўнггида совриндор жамоа аъзолари партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жамшид РАБИЕВ

Сафдошимиз ғолиб бўлди
“Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси — 2016” кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичида бу йил касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган 2870 нафар битирувчи-қизлар орасида дастлабки босқичларда ғолибликка эришган 42 нафар ёшлар иштирок этди.
Дастлаб уларга Марказий банк вилоят бошқармаси томонидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Шундан сўнг ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган энг яхши лойиҳалар кўриб чиқилди. Натижаларга кўра, 6 нафар лойиҳа муаллифлари ғолиб деб топилиб, андижонлик ёш тадбиркор қизлар номидан навбатдаги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
— Ишлаб чиқариш йўналишида тайёрлаган лойиҳам юқори баҳоланиб, биринчи ўринни эгалладим, — дейди Андижон туманидаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежи битирувчиси, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли Гулноза Мамасолиева. — Дизайнер сифатида билим ва тажрибаларимни ошираман. Миллий ва замонавий либослар яратишда харажатни камайтириш ҳисобига мижозларга арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш устида изланиб иш юритяпман.
Андижонлик ёш сафдошларимиз орасида Гулноза каби изланувчан ёшлар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларга ўз фаоллиги, ташаббускорлиги билан амалий жавоб бермоқдалар.
Акбаржон НАЗАРОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий фаоллиги ортган сари маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасидаги масъулият ҳам кучаймоқда....
01 янв 1970
Коррупция дунё миқёсидаги глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказ...
01 янв 1970
Ўзбекистонда турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари аҳил-иноқ яшаб, жамият ҳаётини равнақ топтириш йўлида самарали меҳнат қилиб келмоқда....
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига саёҳат уюштирилди.