Бўш вақтда бўшлиқ пайдо бўлмасин

/
Бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшларни маънавий жиҳатдан етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарзандларимизни турли ёт ва вайронкор ғоялар таъсиридан сақлаш, бу борада тарғибот ишларини кучайтириш ҳаёт талабига айланмоқда. Чунки ўсиб келаётган ёш авлод ниҳол мисолидир.
Озгина эътиборсизлик ҳам ёш шуурда маълум даражада бўшлиқ пайдо бўлишига олиб келади. Бизнинг қарашларимиз, танлаган йўлимиз ва юртимизнинг ривожланишига соя солиш истагидаги кимсалар учун бундай бўшлиқ бир имкон бўлиб кўринади. Ёшларнинг қалбида Ватанга муҳаббат туйғусини уйғотиш, маънавий дунёсини бойитиш ҳамда бўш вақтларини самарали ўтказишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ёшларнинг бўш вақти душманнинг иш вақти эканлигини унутмаслик даркор.
Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан Булоқбоши туманида "Ватан келажаги ёшлар қўлида" лойиҳаси доирасида "Биз вайронкор ғояларга қаршимиз" мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ИИБ ходимлари, ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари, "Камолот" ЁИҲ, маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Кун тартибидаги мавзу юзасидан Андижон вилоят партия кенгаши раиси Паттохон Асханов, "Ёш адолатчилар" қаноти етакчиси Зиёда Қосимова, Булоқбоши туман партия кенгаши раиси Н.Каримов маърузалари тингланди.
Кейинги йилларда олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамай орамизда турли ёт ғоялар таъсирида йўлдан адашаётган, ёшларга бўлган эътибор ва ғамхўрликлардан мақсадли фойдаланмаётганлар, оз бўлса-да, учраб турибди. Айрим ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш ўрнига унинг таъсирида жиноят кўчаларига кириб қолаётгани, интернет майдонини дам олиш воситасига айлантираётгани сир эмас. Баъзи йигит-қизлар бўлмағур ижтимоий тармоқларда кўп вақтини ўтказмоқдалар. Улар ўзлари билмаган ҳолда бизнинг сиёсатимизга, қонунларимизга зид ғояларни тарғиб қилувчи сайтларга кириб қолишлари натижасида йўлдан адашмоқдалар.
Иштирокчилар бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари ҳақида фикр алмашдилар. Тадбир доирасида "Қиёматга қолган қарз" номли фильм намойиш этилди.
Акбаржон НАЗАРОВ,
Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби

Огоҳ одам доғда қолмайди
Диний-экстремистик ҳаракатларни амалга оширишни режалаштирган бир гуруҳ шахсларнинг жиноий қилмишлари ҳақидаги бир қатор ҳужжатли фильмлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси каналларида намойиш этилди. Огоҳликка даъват этувчи ушбу кўрсатувларда тасвирланганидек, террористик ташкилотларнинг пуч ғоялари таъсирига тушиб, ўз юртига хиёнат қилиш йўлига кирган кимсаларнинг аслида энг қабиҳ ишлардан тоймайдиган бўлиб қолганлиги барчамизни таассуфга солади.
Олий Мажлис Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорига кўра аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари, I ва II гуруҳ ногиронлари, эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахслар ҳамда ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилинди. Бундай бағрикенглик, кечиримлиликни суиистеъмол қилиб, ўз эркинлигининг қадрига етмаган, мудҳиш қилмишларининг оқибатини тушунмаган айрим кишиларнинг яна жиноят йўлига киришлари одамни ажаблантиради.
Одамларнинг юртимиз тўғрисидаги тасаввурларини ўзгартирмоқчи бўлаётганларга, хусусан, хўжасидан суяк олиш илинжида интернетда турли бўҳтонларни тўқиб-бичаётганларга эса илм-маърифатли, обод Ватанимизни севиб-ардоқлаётган, уни кўз қорачиғидек асрашга қодир барча инсонлар нафрат билан қарайдилар. Агар иғво қилувчилар билсалар, уларга Ватандан мосуво бўлишнинг ўзи ҳам жазодир.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан тинчликни қадрлаш, ёшлар маънавиятини янада юксалтириш, дин ниқоби остида ёт ғояларни тарғиб этишга уринаётган кимсалар қутқусидан огоҳ бўлишга ундаш мақсадида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Жиззах вилоят партия кенгаши томонидан ҳафтанинг ҳар душанба куни “Диний экстремизм тинчлик ва тараққиётга таҳдид солмасин”, “Огоҳ бўлган доғда қолмайди” каби қатор мавзуларда маънавият соати ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек, жойларда “Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги — муҳим вазифамиз”, “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз”, “Одам савдоси — мудҳиш жиноят” каби мавзуларда тадбирлар ва учрашувлар ўтказилмоқда.
Зеро, сохта ғоялар таъсирида жаҳолатга берилган кимсаларнинг таҳдидларига қарши юксак маънавиятимиз, илму маърифат, бунёдкор ғояларимиз орқали қатъий курашиш ҳар биримизнинг бурчимизга айланган.
Маърифат МАВЛОНОВА,
Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизнинг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли, тенг алоқалар ўрнатиши – халқлар фаровонлиги, мамлакатлар та...
01 янв 1970
2018 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатимизда 16449 оилада ажрашишлар кузатилган бўлса, шуларнинг 11000 дан ортиғида камида бир нафар ёки ундан ...
01 янв 1970
Партиянинг ҳар бир кузатувчисидан юқори даражадаги билим ва салоҳиятни намоён қилиши талаб этилади....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Ижтимоий ҳамкорлик — жамият ривожининг...