Андижон Партия етакчисида ташаббус етишмаса...

/

Андижон Партия етакчисида ташаббус етишмаса...

Андижонда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгашининг 2019 йил якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Танқидий руҳда ўтган йиғилиш олдидан иштирокчилар олдига “Сиз танқидга қандай қарайсиз?” деган савол қўйилди. Чунки андижонлик “адолат”чиларнинг ўтган йилдаги фаолияти ўзлари томонидан танқидий баҳоланди.

Вилоят кенгаши раиси ўринбосари сифатида мен йиғилишда билдирилган фикрлардан бир хулосага келдим: фаолиятимизни жонлантириш, камчиликларни бартараф этиш шарт. Эришилган ютуқлар қониқарли эмас.

Келинг, шу ўринда айрим  масалаларга эътибор қаратайлик. Йил бошида пар­тиямизнинг сиёсий майдондаги ўрнини мустахкамлаш, Сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва жамоатчилик билан ишлашда эътибор қаратишимиз зарур бўлган энг муҳим жиҳатларни келишиб олганмиз. Шунга қарамай ҳали эътибор қаратишимиз зарур бўлган қатор вазифалар мавжудлиги кўзга ташланди.

Бизнинг кучимиз, сиёсий майдондаги ўрнимиз, албатта, партиямиз сафининг қанчалик кенгайиб бориши билан боғлиқ. Шу маънода вилоят бўйича йил давомида сафимизга 3234 нафар янги аъзолар келиб қўшилди. Ёки бошқача айтганда, белгиланган режа атиги 24.8 фоизга бажарилди. Бу борада Андижон ва Асака туманларида самарали иш ташкил этилган. Бироқ Қўрғонтепа тумани ва Хон­обод шаҳар кенгашлари томонидан йил давомида бирорта хам янги аъзо қабул қилинмаганлигини қандай тушуниш мумкин?

Фаолиятимизнинг асосини ташкил этувчи партия лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ишларни ҳам талаб даражасида, деб айтиш қийин. Йил давомида партия лойиҳалари доирасида  847 та тадбир ўтказилиб, 42350 нафар иштирокчи қамраб олинди.

Жумладан, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба куни маҳаллаларда аҳолини  жалб қилган ҳолда 2628 маротаба сиёсий-ҳуқуқий ўқув ўтказилди.

Юқоридаги лойиҳа доирасида Шаҳрихон ва Мар­ҳамат туманиларда намунали иш ташкил этилган бир вақтда  Булоқбошида нимагадир масалага панжа орасидан қаралмоқда. Хўш, нега? Жавоб аниқ: партия етакчисида ташаббус етишмайди.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида тиббиётчи сафдошларимиз ташаббуси билан жойларда ташкил этилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўрик фуқароларнинг партиямизга бўл­ган қизиқишини оширмоқда. Аҳамиятлиси, касалликлар эрта аниқланяпти, кексалар ва ижтимоий ҳимояга мухтож оила аъзоларининг саломатликларини мус­таҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фаолиятимизда бир қатор камчиликлар мавжуд. Буни ҳисоботлар ҳам кўрсатиб турибди. Қўлга киритилган ютуқлар қанчалик кўп бўлмасин,  фаолиятимиздан қониқмаслигимиз лозим.

2020 йилда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш орқали электоратимиз манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш ва халқнинг ишончини қозонишга қаратилган устувор вазифалар белгиланган. Бу йўлда партиянинг ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари, қолаверса, бошланғич партия ташкилотларимиз ҳамда янги депутатлик корпусларимизга ишонамиз ва суянамиз. Янги қабул қилинган сайловолди дастуримизда белгиланган ҳар бир вазифа ўз ижросини топиши шарт.

Жойларда учраётган муайян ижтимоий муаммо ва камчиликларга партия қандай муносабат билдираётгани, уларни ҳал этиш борасида қандай ғояларни илгари сураётганини аниқ кўрсатиб бериш зарур. Шунда жамоатчиликда партиямиз ва  депутатларимиз фаолияти ҳақида тўғри тасаввур уйғонади, ортимиздан эргашувчилар сафи кенгаяди.

Малоҳатхон МУСАЕВА,

 

Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Сайловчи  нега норози?

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг дастлабки йиғилиши сайловчи ишончи, ҳудудий партия кенгашлари билан ҳамкорлик ва партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланди. Унда депутатлар билан бирга партия етакчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

— Сайловолди учрашувлари жараёнида сайловчилар айрим депутатлар сайловдан сўнг берилган ваъдаларни унутиб қўйиши, ҳудудлардаги мавжуд муаммолар ечимини топишда кўмаклашишга эътиборсизлик билан қарагани ҳақида эътирозлар бўлди, — деди халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати Иброҳимжон Митиллаев. — Савол туғилади: сайловчи нега норози? Жавоб аниқ: ваъдалар ваъдалигича қолган. Бу аччиқ сабоқ биз, янги сайланган халқ вакилларининг зиммасидаги масъулиятни оширади. Шу сабаб ҳозирдан сайловчилар билан ҳамнафас бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш орқали ишончини оқлашни ўз олдимизга асосий вазифа сифатида белгилаб олдик.     

Йшунингдек, йиғилишда ҳудудий партия кенгашлари билан ҳамкорлик, партиянинг Cайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш хусусида ҳам сўз юритилди. Депутатлик гуруҳининг иш режасини тузишда биринчи навбатда сайловчи манфаати бош мақсад сифатида белгилаб олинди.

Андижон вилояти кенгаши матбуот хизмати


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Фуқароларнинг у ёки бу масалада мурожаат қилиши уларнинг партия депутатларига бўлган ишончини ифодалайди. ...
01 янв 1970
Барча соҳалардаги туб ислоҳотлар самараси биз, ёшларнинг маънавий қарашларимиздаги янгиланиш, онг-тафаккуримизнинг юксалишида акс этмоқда...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров тадбирни кириш сўзи билан очди....
01 янв 1970
Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилаётган “Адолат — қонун устуворлигида&rdq...