Масалалар вақтида ҳал қилинади

/

Масалалар вақтида ҳал қилинади

 

Бугун муҳтарам Президентимиз ўртага қўяётган муҳим масала — давлат хизматида бўлган ҳар бир раҳбар ва ходим, депутат ўзига юклатилган вазифага масъулият билан ёндашиши зарур.

 

— Қолаверса, амалдаги қонун ҳужжатларида ҳам фуқаролар мурожаатига, ариза, шикоятларга эътиборсизлик, масъулиятсизлик билан қараган мутасаддиларнинг жавобгарлик масаласи аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфурат Хушвақтова. — Давлатимиз раҳбари фуқароларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир, дея бот-бот таъкидлайди.

 

Бунга қатъий амал қилиб иш тутаётган Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари фуқаролар билан юзма-юз мулоқотларда ўртага ташланаётган ҳар бир муаммога жиддий эътибор билан қараяптилар. Муаммонинг ечимини топиш, норози кайфиятда юрган фуқароларни жамият ва давлатдан рози қилишга ҳаракат қилаяптилар.

 

Хўш, одамларни ташвишга солаётган асосий камчиликлар, муаммолар нималардан иборат? Улар қай муаммолар, масалалар бўйича кўп мурожаат қилаяпти?

 

Депутат Махфурат Хушвақтованинг Миришкор  тумани  “Чандир” МФЙ­ аҳолиси билан учрашуви ана шундай муаммо ва камчиликларни ўрганишдан бошланди. Юзма-юз мулоқотда депутат одамларга яхши яшаш учун самарали ва тинимсиз  меҳнат қилиш кераклигини таъкидлади. Айрим аҳоли қатламларини боқимандалик кайфиятидан қайтаришга уринди. Учрашувда сайловчилар томонидан бандлик, халқимизнинг умумий бойлиги бўлган ер, коммунал хизматдаги муаммолар, шунингдек, соғ­лиқни сақлаш, халқ таълими соҳасидаги ишларни яхшилаш борасида зудлик билан чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклифлар билдирилди.

 

— Қишлоғимизда “Араббой” қабристони мавжуд, — дейди Чандир қишлоғида яшовчи Даврон Атахонов. — Ҳозир ушбу қабристондан фойдаланишнинг иложи бўлмаётир. Ер бир метр кавланса сув чиқиб кетаяпти.

 

Ушбу муаммони ўрганишдан сўнг Махфурат Хушвақтова ҳақиқатан ҳам аҳоли эътирози ўринли эканлигини аниқлади. Бу масалани тез кунда бартараф этиш юзасидан туман ҳокимлигининг қурилиш бўлимига тегишли кўрсатмалар берилди. Айни пайтда эса мутасаддилар томонидан қабрис­тон атрофидаги зовурларни кавлаш, тозалаш ишлари бошлаб юборилди.

 

Депутат Булуч қишлоғидаги фельд­шерлик пунк­ти  тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказди. Маълум бўлишича, фельдшерлик пунктини якка тартибдаги тадбиркор Холбиби Носирова ўз балансига олган. У ҳозирги кўримсиз бино ўрнига икки қаватли янги шифо маскани барпо этмоқчи бўлганида айрим тўсиқларга дуч келади. Депутат аралашуви билан бу муаммо ҳам бартараф этилиб, якка тартибдаги тадбиркор 100 миллион сўм инвестиция киритадиган бўлди.

 

Комил САХАТОВ,

 

Нодир  ИСОМОВ,

 

Қашқадарё  вилоят кенгаши фаоллари


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партиясидан  халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашига сайланган депутат Улуғбек Қурязо...
01 янв 1970
Мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётига молик бўлган муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича халқ вакилларининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда....
01 янв 1970
Юртимиз бўйлаб истиқлол шодиёналари шукуҳи кезмоқда, шу кунларда ушбу қутлуғ айём муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар бошлаб юбор...
01 янв 1970
Тошкент дизайн касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Юнусобод туман кенгаши ҳ...