Тинчлик ва барқарорлик миллий манфаатлар устуворлигини таъминлаш гаровидир

/
Тинчлик ва барқарорлик миллий манфаатлар устуворлигини таъминлаш гаровидир
 
Бағрикенглик, инсонпарварлик хислатларини шакллантириш, миллатлараро тотувлик, динлар­аро ҳамжиҳатликни, жамиятда фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлаш, барча фуқароларга, миллати ва диний эътиқодидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинлик бериш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш аввалбошдан Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.
 
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, аниқ таклиф ва режалар қайд этилган. Партия дунё мамлакатлари ва халқаро институтлар билан ўзаро манфаатли, дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган дипломатик динамик ташқи сиёсат, Марказий Осиёнинг амалда барқарор, ҳар томонлама ривожланган ва қўшничилик алоқаларини йўлга қўйган минтақага айланиши тарафдори экан, ташқи сиёсатимизнинг муҳим ва асосий мақсади бўлган — тинч, иқтисодий ривожланган Марказий Осиё, ҳеч бир истисносиз барча масалалар юзасидан конструктив ўзаро ҳамкорлик қилиш, мулоқот ўтказиш вазифасини қўллаб-қувватлайди. Бу эса мамлакатимиз ҳамиша қўшниларимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш, Марказий Осиё муаммоларини биргаликда ҳал этиш йўлини белгилаб беради.
 
Тарихдан маълумки, мустақилликни мустаҳкамлаш, уни ҳимоя қилиш ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, чегараларимиз дахлсизлигини асраш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини кучайтириш, жаҳон миқёсида рақобат, қарама-қаршилик тобора бешафқат тус олаётган, радикализм, терроризм, экс­тремизм, “оммавий маданият” каби таҳдидлар кучайиб бораётган таҳликали замонда доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, сафарбарлигимизни янада ошириш — бугун ҳаётнинг ўзи талаб қилаётган энг муҳим ва долзарб вазифамиз эканини ҳаммамиз теран англашимиз даркор.
 
Хавфсизлик борасида йўлимиз — қатъий, позициямиз — аниқ, мақсадимиз — тайин. Бу, биринчи галда, мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашга қаратилган сиёсат юритишдан иборат.
 
Партиямиз Сайловолди дастурида Ўзбекистоннинг замонавий Ҳарбий кучлари — халқнинг фаровон ҳаёти, давлат хавфсизлиги ва барқарорлигининг ишончли кафолати, деб белгиланган. Армиямиз қиёфаси, ҳарбий имкониятлари, моҳияти, ҳарбий жамоалардаги ахлоқий шароитни тубдан ислоҳ қилиш, қўшинни замонавий ва ишончли қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника, энг янги ўқув воситалари, ўқув-моддий база билан таъминлаш, қўшин таркибида ахборот-коммуникацион технологияни жорий қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам дастурдан алоҳида ўрин олган. Таъкидлаш ўринлики, ҳарбий хизматчиларнинг оилалари иш билан таъминланиши, ўқиш, пенсия ва тиббий таъминот соҳаларида қонун билан кафолатланган имтиёзларга эга бўлиши керак. Илгари ишлаш имконияти бўлмаган ёки мутахассислиги бўлмагани боис кам иш ҳақи эвазига ишлашга мажбур бўлган ҳарбийларнинг умр йўлдошлари учун пенсияларни алоҳида ҳисоблаш тартибини ўрнатиш зарур. Яъни, умумий меҳнат стажига узоқ гарнизондаги хизмат даврини киритиш, ўша пайтдаги иш ҳақи миқдорини эса ҳудуд учун қабул қилинган ўртача миқдорда белгилаш лозим.
 
Инна Коржикова
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутатлигига
38-Навоий сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизнинг ҳар жабҳада ривожланиб бораётганлиги, яратилаётган шароитлар ҳамда имкониятлар кўламининг кенглиги бугун фуқаролар эркин ва фарово...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси навбатдаги сайловда мамлакатимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигини таъминлашга қар...
01 янв 1970
Маълумки, ҳозирги кунда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доираси...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан жойларда аҳоли билан ўтказилаётган бевосита мулоқотлар, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантир...