Газ ҳисоблагич ўрнатишга шошилманг

/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятлари раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, табиий газ таъминотидаги ўзгаришлар, янгиланишлар, тизимдаги муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари шу йилнинг 1 октябрига қадар якунланиши режалаштирилган.
Тизимдаги нуқсонларни бартараф этиш, истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёнидаги технологик йўқотишлар ҳажмини камайтириш, замонавий газ жиҳозлари ва энергиятежамкор технологияларни татбиқ этиш мақсадида “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан газ тақсимоти тизимига янги стандартлар жорий этилмоқда. Жумладан, ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, газ тақсимотини 3 босқичли тизимдан (юқори, ўрта, паст) 2 босқичли (юқори, паст) тизимга ўтказиш бўйича амалий ишлар олиб борилаяпти.
Дастлабки лойиҳа Тошкент вилоятининг Қибрай тумани У.Юсупов маҳалласида амалга оширилди. Мазкур маҳаллада мавжуд 189 аҳоли хонадони газ таъминоти бўйича 2 босқичли тизимга ўтказилди.
Унга кўра, юқори босимли газ тақсимлаш пункти тўлиқ модернизация қилинди, хонадонларга ўрнатилган замонавий газ ҳисоблаш ускуналарини автоматик назорат қилиш тизими, ҳар бир хонадонга замонавий газ ҳисоблаш ускуналари, хонадонларнинг кириш қисмига махсус темир қутиларда босим созлагичлар (регулятор) ўрнатилди. Газ сизиб чиқиши ва ис газини аниқловчи сигнализаторлар ўрнатилди. Бу ускуна ис гази концентрацияси меъёридан ошганда, табиий ва суюлтирилган газ сизиб чиққан ҳолларда газ таъминотини автоматик ўчириб, овозли сигнал билан огоҳлантиради.
Тадбирда газ экспортига ҳам эътибор қаратилди. Унга кўра, табиий газ “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан ҳозирги кунда 5 йўналиш — Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Хитойга экспорт қилинмоқда.
Замонавий электрон газ ҳисоблагичларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича “Аrtel” компанияси билан келишув олиб борилмоқда. Келгусида аҳолини замонавий электрон газ ҳисоблагичлари билан таъминлаш кўзда тутилган. Газ ҳисоблагичлари 3,4 миллион истеъмолчига “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатилади. Бу ишлар босқичма-босқич амалга оширилиб, биринчи босқичда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қамраб олинади.
Ўз мухбиримиз 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маълумки, молиявий қўллаб-қувватлаш тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва фаровон турмуш тарзини яратишнинг энг муҳим омилларидан б...
01 янв 1970
Ватанни ҳимоя қилиш, унинг сарҳадларини дахлсиз сақлаш туйғуси онг-шууримизга меҳрибон оналаримизнинг мафтункор алласи, оқ сути, пок нияти билан си...
01 янв 1970
Энди борсам раҳбарларни топа олмаяпман. Улар телефон қўнғироқларимга ҳам жавоб беришмаяпти....
01 янв 1970
Ҳозирги глобаллашув ва ривожланиш шароитида дунё бўйлаб табиий ресурсларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда....