Сафдошларимиз фахрийлар хонадонида

/
 Айни кунларда наманганлик партиядошларимиз Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда фаол қатнашмоқдалар.
— “Аждодларни хотирлаш — муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик — инсоний бурч” шиорлари остида ташкил этилаётган учрашувлар ва давра суҳбатларида фашизм устидан қозонилган ғалабада халқимизнинг ҳам мардонавор ва салмоқли ҳиссаси борлиги унутилмас ҳақиқат эканлиги таъкидланмоқда, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши раиси Исроил Жўраев. — Шунингдек, уруш фахрийларининг хонадонларида бўлиб, уларнинг оловли йиллар ҳақидаги хотираларини тинглаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби масалалар ҳам диққат марказида турибди.
Наманган шаҳридаги “Ҳақиқат” маҳалласида икки нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийси умргузаронлик қилмоқда. Шарифжон ота Нуриддинов 95 ёш, Жаббор ота Содиқов эса 93 ёшда, маҳалла аҳли бу табаррук инсонлар билан фахрланади, уларга иззат-икром кўрсатади. Отахонлар ҳузурига тез-тез меҳмонлар ташриф буюриб туришади.
“Адолат” СДП фаолларидан бир гуруҳи шу табаррук инсонлар хонадонида бўлди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Якубов, партия фаоллари “Ҳақиқат” маҳалласида истиқомат қилаётган уруш фахрийларини Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан қутлаб, совға-саломлар топширишди.
Шарифжон ота ва Жаббор ота фахрийларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, Ватан осмони ҳамиша тинч ва мусаффо бўлишини тилаб дуо қилдилар.
Партия вакиллари “Қадамжой” маҳалласида яшовчи юз ёшли Абдуллажон ота Йўлдошевнинг хонадонида ҳам бўлишди. Уруш ва меҳнат фахрийлари билан самимий учрашув ва суҳбатлар вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда.
Нурбек АБДУЛЛАЕВ,
Наманган вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг куни кеча бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ўнга яқин қонунларни қабул қилдик....
01 янв 1970
Жорий йилнинг 7 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб...
01 янв 1970
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта ташаббус бугун ёшлар ҳаётига янги мазмун олиб кирмоқда....
01 янв 1970
Бухоро шаҳрида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. ...