Ҳам саёҳат, ҳам тарбия

/
Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган алоҳида тарбияга муҳтож оила фарзандлари, ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар ҳамда фаол ёшларнинг ички туризмга, бой тарихимиз, қадимий обидалар ва маданий мерос объектларига қизиқишини ошириш мақсадида Бухоро вилоятига саёҳат уюштирилди.
Жиззах вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибияти, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Жиззах вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир давомида 52 нафар ўғил-қизлар Бухоро шаҳридаги “Арк” қўрғони, “Пойи Калон” мажмуаси, “Тоқи заргарон” ва “Тоқи телпакфурушон” савдо марказлари, Улуғбек ва Абдулазизҳон мадрасалари, Сомонийлар мақбараси, Минораи Калон, Лаби ҳовуз каби меъморий обидалар, Когон туманидаги Баҳовуддин Нақшбанд мажмуасини бориб кўришди.
Ёшлар қадимий ёдгорликларимизга, бу масканларда сақланаётган осори-атиқаларга ҳайрат билан қарашди, уларнинг дилида ҳавас, ғурур ва иштиёқ уйғонди.
Бухоро жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган тарихий шаҳарлардан биридир. Ёш саёҳатчилар азал-азалдан таърифи етти иқлимга донг таратган, илму маърифат ва маданият ўчоғи бўлган бу қутлуғ масканга зиёрат қилиш ҳақидаги орзулари ушалганидан хурсанд бўлишганини айтишди.
Бундай тадбирлар ёшларда инсоний фазилатларни шакллантиради, уларни эл-юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда таъсирчан аҳамиятга эга, албатта.
Достон ЗОКИРОВ,
Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Яқинда пойтахтимиз марказий кўчаларидан бирига буюк туркман шоири Махтумқули номи берилди. Бу бежиз эмас, албатта. ...
01 янв 1970
Агар биз бу ноёб санъатни сақлаб қолиш учун бугун барчамиз биргаликда ҳаракат қилмасак, эртага, афсуски, кеч бўлади, келгуси авлодлар, тарих бизни ...
01 янв 1970
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 9 январдаги фармони амалга оширилаётган ишларда янги босқични бошлаб берди....
01 янв 1970
Фахрий Ҳиротийнинг “Равсат ус-салотин” номли етти бобдан иборат тазкирасининг учинчи боби темурийлар, Бобур ва бобурийларга бағишланган...