Иш билан таъминлаш асосий мақсад

/
Мустақил юртимизда ҳар бир фуқаро ўзи хоҳлаган соҳада меҳнат қилиши, ўзи хоҳлаган соҳа бўйича шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратилган, имкониятлар етарли. Мамлакатимизда аҳоли, ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига халқ турмуш фаровонлигини оширишнинг муҳим омили сифатида қаралиб, бугунги кунда изчил равишда давом этаётган ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми, устувор йўналиши эканлиги Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам белгиланган. Бу борада, айниқса, Президентимиз ташаббуси билан уюшмаган ёшларга қаратилаётган эътибор, олиб борилаётган улкан ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Уюшмаган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон "Адолат" СДП Жиззах вилоят кенгаши вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ички ишлар бошқармаси, "Маҳалла" хайрия фонди вилоят бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, бандликка кўмаклашувчи марказ билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб бормоқда. Хусусан, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган йигит-қизлар, чет элга кетган, диний оқимларга мойиллиги бор бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан маҳаллаларда суҳбатлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилди. Шунга мувофиқ ҳар бир ҳудудга партия фаоллари, "Ёш адолатчилар" қаноти фаоллари бириктирилди. Бугунги кунгача чет элга кетган ҳамда диний оқимга кирган, шунингдек, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг 1214 нафар ота-оналари билан суҳбатлар уюштирилди. Тарғибот тадбирлари ўз натижасини бермоқда, жорий йилнинг 10 февралигача чет элларга чиқиб кетган 1546 нафар ёшлар юртимизга қайтарилди.
Жойларда бириктирилган партия фаоллари, "Ёш адолатчилар" қаноти вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатлари якуни бўйича вилоят партия кенгаши томонидан хулосалар умумлаштириб борилмоқда.
Хорижга чиқиб кетган ёшларни юртимизга қайтариш, адашиб, бизга ёт ғояларга эргашган баъзи ёшларни диний оқим таъсиридан халос этиш, уларни ишга жойлаштириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан вилоят, шаҳар ва туманлар миқёсида дастурлар ишлаб чиқилган. Ҳамкор ташкилотлар биргаликда тузган ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган тадбирлар давомида чет элга чиқиб кетган ёшларнинг ота-оналари иштирокида ижтимоий тармоқлар орқали 1795 нафари билан алоқалар ўрнатилиб, улар мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар билан яқиндан таништирилмоқда.
Олиб борилган ишлар натижасида вилоятимизда ҳар бир ҳудуд, маҳалла кесимида турли сабабларга кўра чет элга чиқиб кетган 13 168 нафар, диний оқимларга кириб қолган 21 нафар, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган 13 544 нафар ёшлар аниқланди, улар ҳақида маълумотлар базаси шакллантирилди.
Ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг 1436 нафари иш билан таъминланганлиги эътиборга молик. Бундай хайрли ва масъулиятли ишлар давом этмоқда.
Пўлат ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон "Адолат" СДП Жиззах вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги уйлар орасида турган гаражларда ёнғин содир бўлган....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматларини кўрсатиш тизими босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилмоқда....
01 янв 1970
Истиқлолнинг дастлабки йилларидан юртимизда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш вазифаларига устувор аҳамият берилмоқда....
01 янв 1970
Бунёдкорлик иштиёқи, она Ватанимизни янада обод этиш истаги билан тинч-осуда ҳаёт кечираётганимиз ҳар биримизнинг қалбимизга ғурур ва қувонч бағишл...