ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТХОНА

/
— Россияда ҳайдовчи бўлиб ишлайман, ҳайдаб юрган машинамни Ўзбекистонга вақтинча олиб келсам қанча бож тўлайман?
Ғ.ПАРДАЕВ, Фарғона вилояти
— Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистонга киришида божхона пости ходими томонидан “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома” расмийлаштирилади.
Мажбуриятнома расмийлаштирилган автотранспорт воситалари 90 кунгача божхона божлари ва солиқлар тўлашдан озод этилади.
Мазкур муддат ўтганидан сўнг автотранспорт воситаси Ўзбекистонда бўлишига ҳар бир кун учун двигатель ҳажмининг ҳар куб сантиметридан — 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.
— Мен бу йил институтнинг магистратурасига тўлов контракт асосида ўқишга кирдим. Ҳозирда ярим ставкада ишлайман. Ёшим 30 да. Ойлигимни контрактга ўтказиб берсам бўладими, шунда ойлигимнинг ҳаммаси солиқларсиз тўлиқ ўтадими?
М.НАБИЕВ, Тошкент шаҳри
— Солиқ кодексига асосан, фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.
Демак, сиз ўзингиз ўқишингиз учун ойлик иш ҳақини йўналтирадиган бўлсангиз, унга даромад солиғи солинмайди.
— Мактабда ўқитувчиман, ҳозирда деярли барча бошқа идора вакилларига кредитга машина бериляпти. Ўқитувчилар ҳам кредитга машина олиши мумкинми?
Д.ФАРМОНОВ, Бухоро вилояти
— Ҳа, мумкин. Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган рўйхат бўйича педагог ходимларга автотранспорт воситалари сотиб олиш учун қуйидаги шартларда кредитлар бериш тартиби ўрнатилган:
кредитни бериш муддати — 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил муддатга;
дастлабки бадал суммаси — сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;
кредит учун фоиз ставкаси — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда.
Саволларга Адлия вазирлиги мутасаддилари жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Миллий матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Истиқлол йилларида Бош қомусимизнинг 31-моддаси асосида ҳамма учун кафолатланган виждон эркинлиги чинакам ҳаётий ифодасини топди....
01 янв 1970
Яқинда денгиз протести, деган атамага дуч келдим. Шу ҳақда тўлиқ маълумот берсангиз?...
01 янв 1970
Фуқароларнинг ижтимоий муҳофазаси, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиши масъул идора ва ташкилотлар ходимларининг ўз масъулиятини англаган ҳолд...