Дардимизга дармон борми?

/
Яқинда таҳририятимизга Наманган вилоятидан шикоят хати келди. Шикоятда фуқаро бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган ўғлини даволатиш учун тўрт йилдан буён ёрдам сўраб қилаётган мурожаатларига ҳеч ким қулоқ солмаётганини баён этган. Биз отахоннинг аризасини ўқувчилар эътиборига таҳрирсиз ҳавола этишни маъқул топдик.
«Сизга ушбу хатни ёзишдан мақсадим шуки, 1988 йилда туғилган ўғлим 2015 йилда оила тебратиш учун Косон туманидаги шахсий хонадонлардан бирида ишлаётган вақтида нарвондан йиқилиб тушади. Натижада ўғлимнинг бош қисми қаттиқ жароҳат олади. Шундан бери у 2-гуруҳ ногирони ҳисобланади. Шифокорларнинг маслаҳатига кўра жароҳатланган бош қисмига пластик қўйдириш орқали ўғлимдаги касалликни даволаш мумкин экан. Шу сабабли биз мазкур операцияни амалга ошириш учун кўмак сўраб вилоят ва туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилдик. Улар ўғлингизнинг номига Халқ банкида ҳисоб рақам очдик, ҳомий топиб, пул ташлаймиз, дейишган эди. Қарийб тўрт йилдан буён бу ҳисоб рақам очилдими-йўқми, билмаймиз. Ҳозир ҳам бу ёққа бор, у ёққа бор деб бизни овораю сарсон қилишаяпти.
Ҳеч кимнинг боласи, отаси касал бўлмасин экан-да. Ўғлимизнинг бу ҳолга тушишини ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Яна қачонгача сарсон бўлиб, ҳомийлик пулларини олишга муҳтож бўламан, билмайман. Бир томондан жигарбандимнинг оиласи, болаларига боқувчи керак. Фақат ногиронлик нафақаси билан оила тебратиш оғирлик қилаяпти.
Президентимиз ногирон ва касалманд инсонларга ёрдам беринглар, деб такрор-такрор айтаяптилар. Ногиронларни ҳимоя қилиш борасида қатор қарор ва фармонлар чиқарилаяпти. Аммо бизнинг вилоятда ўтирган раҳбарлар Президент қарорларига панжа ортидан қараб келаяпти. Шундай бўлмаганда ўғлимнинг аҳволидан ҳеч бўлмаганда тумандаги шифокорлар ва мутасаддилар хабар олган бўлар эди.
Газета мурожаатимга эътибор қаратар деган умиддаман. Оила бошлиғини соғлом ҳаётга қайтаришда менга елкадош бўлинглар.
Муҳаммадали ҚОРИЕВ,
Наманган вилояти Уйчи тумани, «Чуртук» маҳалла фуқаролар йиғини, «Наврўз» кўчаси, 61-уй.»

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Касби туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши ва “Камолот” ЁИҲ ҳамкорлигида “Эл соғлиғи &mda...
01 янв 1970
Ҳукумат портали ишга тушганидан хабардормиз. Лекин порталнинг вазифалари, ундан қандай фойдаланишни яхши билмаймиз....
01 янв 1970
Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини жамоат жойларида истеъмол қилгани учун жазо чоралари кучайтирилган, деб эшитганман....
01 янв 1970
ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯ, НАФАҚА ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИ ТЎЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА...