Сайлов штабларида иш қизғин

/
Маълумки, жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун мамлакатимиздаги барча сиёсий партиялар қатори Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам қонунчиликда белгиланган тартибда Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатларни топширди ҳамда партиянинг сайловда иштирок этишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Айни кунларда Марказий сайлов комиссияси тасдиқлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига мувофиқ “Адолат” СДПнинг барча даражадаги ташкилотлари томонидан сайловолди тадбирларини ўз вақтида ва уюшқоқлик билан ўтказишга муҳим эътибор қаратилаяпти.
Жумладан, партия Сиёсий Кенгашининг VI Пленумида белгилаб олинган вазифа ва чора-тадбирларга асосан ҳудудий ва маҳаллий партия кенгашларида сайловга тайёргарлик кўришга доир кенгайтирилган йиғилишлар ўтказилди. Унда бошланғич партия ташкилотлари умумий йиғилишларини ҳамда вилоят, туман ва шаҳар партия кенгашларининг конференцияларини ташкил этиш, “Адолат” СДПнинг VIII Қурултойига делегатлар сайлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Шунга кўра, дастлаб жойлардаги барча бошланғич партия ташкилотларида ўтказилган умумий йиғилишларда туман ва шаҳар партия кенгашлари конференцияларига делегатлар сайлаб олинди. Айни кунларда ушбу конференцияларни чақириш учун туман ва шаҳар партия кенгашлари пленумлари ўтказилмоқда.
— Албатта, сайловни режали ва самарали ташкил қилишда партиямизнинг марказий, ҳудудий ҳамда маҳаллий сайлов штаблари таянч тузилмалар вазифасини ўтайди, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича штаб раҳбари Абдукамол Раҳмонов. — Шу мақсадда барча сайлов штабларимиз сайловга доир ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланмалар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланди.
Сайлов штабимиздаги ҳар бир гуруҳ ўз йўналишидаги вазифаларни вақтида амалга ошириш учун астойдил киришишган. Хусусан, ҳозирда партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилаётган номзоднинг сайловолди дастурини тайёрлаш ишлари охирига етказилаяпти. Шунингдек, сайловолди ташвиқоти учун зарур бўладиган тарғибот материалларини тайёрлаш устида ҳам қизғин иш олиб борилмоқда.
Айни пайтда ҳудудий сайлов штабларида Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган намунавий имзо варақалари асосида жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни жадал амалга оширилмоқда.
– Ушбу жараённи ўз вақтида ҳамда хато ва камчиликларсиз ўтказиш олдимизда турган муҳим вазифалардан саналади, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Рустам Ҳамраев. — Шу мақсадда, туман, шаҳар партия кенгашларига керакли кўрсатмалар бериш билан биргаликда уларга амалий ёрдам ҳам кўрсатаяпмиз. Номзодимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган имзоларни тўплаш ишларини жойлардаги бошланғич ташкилотлари етакчилари, депутатларимиз, “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари ҳамда электоратимиз вакилларининг фаол саъй-ҳаракатлари билан маҳаллаларда, меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида олиб бораяпмиз. Шу билан бирга, имзо варақаларини тўлдиришда сайловчилар билан юзма-юз гаплашиш, ҳар бир имзонинг ҳақиқийлигини таъминлаш масаласи ишчи гуруҳларимиз диққат марказида турибди. Белгиланган намунадаги имзо варақаларини тўлдириш тартиблари, қатъий амал қилиниши лозим бўлган жиҳатлар борасида тушунтириш ишлари олиб борилаяпти. Ўз навбатида, вилоят партия ташкилотимиздаги сайлов штабида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳар куни тўпланган имзолар ҳисобини олиш баробарида уларнинг тўғрилиги, талабга жавоб беришини ҳам ўрганиб чиқишмоқда.
Мухтасар айтганда, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг марказий ва ҳудудий партия ташкилотларида тузилган сайлов штабларида иш қизғин давом этаяпти. Ташкил этилган ишчи гуруҳлар зиммаларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажаришга киришганлар. Мақсадимиз мамлакатимиз ва халқимиз келажагига дахлдор муҳим сиёсий жараёнда муносиб иштирок этиш ҳамда партиямизнинг дастурий ғоя ва мақсадларини кенг жамоатчилик орасида янада кўпроқ тарғиб қилишдан иборат.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мазкур депутатлик гуруҳи саккиз кишидан иборат.
01 янв 1970
Ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан, жамиятдаги ўзгаришлардан одамларни хабардор қилувчи касб эгаси — журналист учун энг зарур мезон холи...
01 янв 1970
Куни кеча Президентимиз томонидан мамлакатимиз аграр соҳасида янги ислоҳотларга асос бўладиган, мазкур тармоқда улкан бурилиш ясайдиган иккита ҳужж...
01 янв 1970
Инсониятнинг бугунги тараққиёт босқичини халқаро ҳамкорликлар даври, деб аташ мумкин. ...