Президент асарларини ўрганамиз

/
Боғот иқтисодиёт коллежи ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Боғот туман кенгаши ҳамкорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Президент асарларини ўрганамиз” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирни коллеж директори, туман партия кенгашининг “Аёллар қаноти” етакчиси Майсара Худойберганова кириш сўзи билан очар экан, Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамини муносиб кутиб олишга юртимизнинг барча жойларида, жумладан, Боғот туманида ҳам кўтаринки руҳда тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани, бу улуғвор жараёнларда “Адолат” социал-демократик партияси вилоят, туман ташкилоти фаоллари, мазкур коллежнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам ўз ҳиссасини қўшишга астойдил интилаётганини таъкидлади. Тадбирда тумандаги ташкилот ва ўқув муассасаларида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ёшларнинг Ватанга муҳаббати, истиқлолга садоқатини оширишда муҳим ўрин тутаётгани, айниқса, иқтидорли ёшлар қўллаб-қувватланаётгани натижасида янгидан-янги иқтидорлар кашф этилаётгани эътироф этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юксак маънавият — енгилмас куч”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”, “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир” асарларининг мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритиб, ёшларни мустақил Ватанни кўз қорачиғидай асрашга, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишга чақирдилар.
“Ватан муқаддас ва ягонадир”, “Мустақиллик — олий неъмат” каби мавзулардаги маърузалар, ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, ўқувчиларнинг ижодий чиқишлари иштирокчиларга янада кўтаринкилик бағишлади.
Тадбирда фаол қатнашган ўқитувчи ва ўқувчиларга партиянинг “Адолат билимдони” вемпели ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Партияга аъзо бўлган янги сафдошларимизга аъзолик билетлари тантанали тарзда топширилди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Улуғ ва муқаддас туйғу
Зафаробод туманидаги “Бирлик” қишлоқ фуқаролар йиғинида Ўзбекистон “Адолат” СДП Зафаробод туман кенгаши ташаббуси билан мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб “Ватан туйғуси ҳар недан улуғ” мавзусида тадбир ўтказилди.
Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги, таълим муассасалари масъул ходимлари, фуқаролар йиғинлари етакчилари, БПТ раҳбарлари, партия фаоллари, ота-оналар ва ёшлар иштирок этдилар. Йиғилиш қатнашчилари ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида илм-маърифатли қилиб тарбиялаш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик ҳамда тинчлик ва осойишталикни қадрлаш хусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди.
— Мунтазам равишда ўтказилаётган бу каби тадбирларда, айниқса, ёшларга кўпроқ эътибор қаратаяпмиз, — дейди туман партия кенгаши раиси Гулбаҳор Хушвақтова. — Юртимизнинг барча ҳудудларида, жумладан, туманимизда истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, зафарободлик ёшлар эришаётган муваффақиятлар ҳақида аниқ мисоллар келтириб ўтилмоқда. Шу билан бирга, дунёнинг турли минтақаларида кечаётган нотинчликлар, қонли можаролар, турли маънавий таҳдидлар ҳақида батафсил сўз юритиб, фарзандларимизни огоҳликка, тинчликни қадрлашга ундамоқдамиз.
Шунингдек, тадбирда партиямиз фаолияти, ўз олдига қўйган вазифалари, депутатлик гуруҳлари, ижтимоий лойиҳаларига доир маълумотлар қайд этилди. Партия депутатлик гуруҳлари томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қилинган амалий ишлар, хотин-қизлар ва коллеж битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришда ҳудудий партия ташкилотларининг амалий саъй-ҳаракатлари йиғилганларнинг диққатини жалб қилди.
Узоқбой РИСҚУЛОВ,
Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутатларимиз сайловчилар ва электорат ишончини қозонган ҳолда фаоли...
01 янв 1970
Ёш спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда эришган ютуқлари ҳақида ўқиб-эшитиб, ғурурланамиз. ...
01 янв 1970
Саховат — инсонлардаги энг олий фазилат ҳисобланади. Ўзбекистон «Адолат» СДП фаоллари ана шу қадриятни доимо амалга оширишга ...
01 янв 1970
2019 йил 26 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....