Биз терроризмга қаршимиз

/
Баркамол авлод истиқболи йўлида
Ўзбекистон “Адолат” СДП Чироқчи туман Кенгаши ва “Камолот” ЁИҲ ҳамкорлигида тумандаги 15-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Юксак маънавиятли ёшлар Ватан таянчидир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида уюштирилган тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, ўрта махсус таълим муассасалари раҳбар ва ўқитувчилари, тиббиёт ходимлари, маҳалла аҳли, партия фаоллари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Туман партия кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Эркин Жуманов ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни “оммавий маданият” хуружидан асрашда нафақат ота-оналар, таълим муассасалари, балки ҳар бир фуқаро масъул эканлигини алоҳида таъкидлади.
— Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ҳамкор идоралар билан биргаликда мактаб, коллеж, маҳаллалар, тиббиёт муассасаларида “Оилада маънавий муҳитни шакллантириш”, “Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат ташкилотларининг роли”, “Гиёҳвандлик — иллат”, “Она ва бола саломатлиги — келажак гарови” каби мавзуларда тадбирлар ташкил этиб келаяпмиз, — деди Эркин Жуманов, — Бундай тадбирлар ёшларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг ўтган ойларида жойларда 20 дан ортиқ сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий тадбирлар ўтказилиб, унда тўрт минг нафардан кўпроқ ёшлар иштирок этганини таъкидлаш жоиз. Партия фаоллари ёшларни мустақиллик ғояларига садоқат, Ватанга муҳаббат руҳида билимдон, етук ва баркамол қилиб тарбиялашга жиддий масъулият билан қарамоқда.
— Бугунги кунда янгидан-янги замонавий ўқув даргоҳлари ёшлар ихтиёрида, навқирон авлоднинг интеллектуал салоҳиятли, билимдон, комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун юртимизда барча шарт-шароитлар мавжуд, — деди тадбирда сўзга чиққан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ўрол Холиёров. — Туманимиз аҳлининг қарийб 54 фоизини ёшлар ташкил этади. Айни пайтда туманда фаолият юритаётган 178 та умумтаълим мактаби ва 17 та касб-ҳунар коллежи ҳамда филиалларида ўқувчиларга замон талабларига мос равишда таълим берилмоқда. Туман партия кенгаши фаоллари саъй-ҳаракати билан ўтган ойнинг ўзида 10 нафардан зиёд ёшлар “Баркамол авлод” маркази, Чироқчи олимпия захиралари спорт коллежи, қишлоқ хўжалик коллежи, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, “Ҳумо” МФЙ ва 27-сонли умумтаълим мактаби, ҚВПлар ҳамкорлигида ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этилди.
Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан маҳаллий Кенгаш депутати Суяр Махмарасулов, “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Феруза Исмоилова, “Камолот” ЁИҲ мутахассиси Аброр Умаров, партия фаоллари ўафур Очилов, Турғун Тўйчиев, Феруза Бойқобиловалар ҳам партия ташкилотларининг ёшлар билан ишлаш ва уларни сиёсий жиҳатдан етук қилиб тарбиялаш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш долзарб масалалардан эканлигини алоҳида қайд этдилар. Партия ходимлари сафида фаол ва ташаббускор ёшларни кўпайтириш, навқирон авлоднинг куч-ғайрати, шижоати, замон билан ҳамнафас ҳаракат қилиш хусусиятларидан самарали фойдаланиш лозимлигига эътибор қаратдилар.
Тадбирда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлашдаги вазифалар, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласини самарали ҳал этиб боришда таълим муассасалари ва оилалар ҳамкорлигининг ўзига хос жиҳатларига ҳам эътибор қаратилди.
Комил САХАТОВ,
“Adolat” мухбири

Интернетдан фойдаланиш онгли ёндашувни талаб этади
Янгиер педагогика коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги муҳим вазифамиздир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Янгиер шаҳар партия кенгаши раиси Нодира Дўстматова кириш сўзи билан очар экан, бугунги кунда жамиятимизда интернетнинг тутган ўрни, ундан фойдаланиш маданияти, тобора тезлашиб бораётган ахборот оламида ёшларни турли таҳдид ва бузғунчи ғоялар таъсиридан асраб-авайлаш, навқирон авлоднинг маънавий тарбияси ҳақида тўхталиб ўтди. Коллеж хотин-қизлар қўмитаси раиси Раъно Донаева ижтимоий сайтларнинг аҳамияти, фойдали ва зарарли жиҳатлари, сайтлардан фойдаланишда ёшлар ўз маънавиятига бепарво ва лоқайд бўлмаслиги, ахборотларни саралаш кўникмасига эга бўлиши зарурлиги каби масалаларда фикрларини баён қилди.
— Ҳозирги давр ҳаммамиздан огоҳликни, ҳушёрликни талаб этади. Бугун компьютер мўъжиза ҳисобланмай қолди. Кимдир ундан билим ва маънавиятга етакловчи восита сифатида, яна кимлардир енгил-елпи қарашлар билан, қай бир кимсалар эса ғаразли мақсадларда фойдаланади, — дейди коллеж ўқувчиси Холида Умрзоқулова, — Демак, маърифатли, оқ ва қорани ажрата олувчи, тафаккури кенг инсонлар сира адашмайдилар. Партия томонидан ўтказилган тадбирда қатнашиб ўзимизга тўғри хулосалар чиқариб олдик.
— Йўлда бирор шиша синиғи ёки чуқурлик чиқиб қолса, дарҳол четлаб ўтамиз. Террористик гуруҳларнинг жиноятлари акс этган фильмларни кўрганимизда ўйламай-нетмай зарарли таъсирлар оқимига тушиб қолган айрим тенгқурларимизнинг огоҳликни бой бериб, алданганидан афсусланади, киши. Бўш вақтларини асосан интернет кафеларда ўтказадиган ёки қўл телефони орқали соатлаб интернетдаги турли мавзудаги кераксиз сайтларга боғланиб ўтирадиганлар, аввало, ўз соғлиғига ва маънавиятига зарар етказаётганини кеч бўлмасидан тушуниши шарт, — дейди “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоси Шаҳноза Суярова.
Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Ўткир Файзиев ўз сўзида келажагимиз эртаси бўлган ёшларимиз онгига турли ахборот хуружлари, вайронкор ғоялар таҳдид солмаслиги учун уларни тўғри йўлга йўналтириш ота-оналар, ўқитувчилар билан бирга кенг жамоатчиликнинг вазифаси эканига эътибор қаратди. Таъкидланганидек, интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан ёшларни ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қила оламиз.
Шуҳратжон ҲАСАНОВ,
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Фикрлашдан чалўитувчи восита унда қандай манфаатлар борлигини унутманг
Ўз фикрига эга, ҳар қачон ўйлаб иш тутадиган инсонни чалғитиб бўлмайди. Бугунги кунда одам савдоси, терроризм, гиёҳвандлик каби глобал муаммоларни дунёга кенг тарқатаётган, бундан геосиёсий ва бошқа шахсий манфаатларни кўзлаган айрим кимсалар айнан ёшларни ўз тузоғига илинтиришга ҳаракат қиладилар.
“Оммавий маданият” таъсирида ёшларни фикрлашдан чалғитишга уриниш замирида ҳам шу каби мақсадлар кўзланади. Айрим ёшларимизнинг шундай алдовларга чув тушиш ҳолатлари учраб қолаётгани афсусланарлидир.
Шу боис бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбирларининг таъсирчанлиги, самарасини ошириш мутасадди ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, кенг жамоатчилик билан яқин алоқада ишлашни тақозо этади.
Бахмал туманидаги компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши ташаббуси билан “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз!” мавзусида ташкил қилинган учрашувда ҳам ана шулар ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда сўзга чиққан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Умид Гулмуродов ёшларимиз қалбида ватанпарварлик, яхшилик, эзгулик, адолат, меҳнатсеварлик туйғуларини шакллантириш орқали уларнинг маънавий дунёқарашини янада бойитиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишларига кўмаклашиш, китобхонликни тарғиб этиш хусусида батафсил тўхталди.
Учрашувда ўқувчиларнинг саволларига мутахассислар жавоб беришди.
Акбар МИРЗАҚОБИЛОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бахмал туман кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида тараққиётнинг 5 йилга мўлжалланган стратегик вазифалари белгиланиб, жадал с...
01 янв 1970
“Адолат билимдони” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтмоқда....
01 янв 1970
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бирдан-бир муҳим асоси бу юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикдир....
01 янв 1970
“Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” шиори остида ташкил этилган сайловларни партиялар билан биргаликда халқимиз ҳам бутунлай бошқа...