Халқчил ғоялар, аниқ таклифлар партиямизга хайрихоҳликни кучайтирмоқда

/
Бугунги юксак тараққиёт даври замонавий педагог зиммасига ҳам кўп масъулият юкламоқда. Аввало, бугунги педагог ўз касбига оид янгиликлардан тезда хабардор бўлиб, таълимда янги инновацион усулларни қўллай олиши, бир неча тилларни мукаммал билиши лозим. Ушбу жараёнда ўқитувчиларни қайта тайёрлаш, доимий равишда ўқувлар ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.
Вилоят педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида бу борада салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу институтда 62 нафар ўқитувчи фаолият юритаётган бўлса, улар орасида фан докторлари, профессор, фан номзодлари бор. Бу фидойи инсонларнинг илм-маърифат йўлидаги изланишлари туфайли охирги уч йил ичида 2 та монография, 8 та услубий қўлланма, 36 та дарс ишланмалари яратилди. Таълим-тарбия ишларини юксак даражага кўтариш йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ушбу аҳил жамоа жамоат ишларида ҳам фаоллиги билан вилоятда ўз ўрнига эга. Улар орасида Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг дастур ва ғояларини қўллаб-қувватлаб келаётганлари ҳам талайгина. Яқиндагина ушбу илм даргоҳидаги партиядошларимиз сони 20 нафарга етди, улар институт қошида бу йил фаолиятини бошлаган бошланғич партия ташкилотига бирлашган ҳолда иш олиб боришмоқда.
Партиямизнинг Сайловолди дастурида таъкидланганидек, айнан юқори малакали мутахассислар, бюджет соҳаси ходимлари, педагоглар, шифокорлар, муҳандис-техник ва илм-фан вакиллари, хизмат кўрсатиш соҳалари ходимларида социал-демократлар ўзларининг бош ижтимоий таянчини кўрадилар.
— Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партиянинг "Ватан келажаги ёшлар қўлида", "Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик", "Яхши касб — етук мутахассис — муносиб иш ҳақи" лойиҳалари доирасида жойларда 30 га яқин тадбирлар ташкил этдик, — дейди БПТ раиси Комил Авазов. — Мазкур тадбирларда ота-оналар ҳам иштирок этиб, партиямизнинг халқчил ғоялари, илгари сурган таклифларига хайрихоҳлигини таъкидламоқдалар.
Комил Авазовнинг АҚШ, Польша, Корея, Россия каби давлатларда ҳам 27 та илмий мақоласининг чоп этилгани БПТ раҳбарининг катта интеллектуал салоҳият, чуқур билим эгаси эканини англатади. Ҳафтанинг ҳар жума куни БПТ аъзолари жойлардаги таълим муассасаларида бўлишиб, партиямизнинг "Буюк ва муқаддассан, ҳур Ўзбекистон", "Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур", "Ўзбекистон — инсон қадри улуғланган юрт" ижтимоий лойиҳалари асосида ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, навқирон авлод онг-шуурини турли кўринишдаги маънавий таҳдидлардан ҳимоялаш, мафкуравий иммунитетни кучайтириш мақсадида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этишмоқда.
Мақсуд ТЎРАЕВ,
Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маълумки, тиббиёт ходимлари Ўзбекистон “Адолат” СДП электоратининг кўпчилик қисмини ташкил қилади....
01 янв 1970
Маълумотларда келтирилишича, бугунги кунда дунёда 1,5 миллиард аҳоли тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга эмас....
01 янв 1970
Партиямиз ғояларининг жойларда кенг тарғиб этилиши билан бирга халқ манфаатларини рўёбга чиқариш борасидаги амалий ишлар ҳудудларда ўз ижобий самар...
01 янв 1970
Жорий йилнинг II чорагида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши таркибида шаҳар ва туманларда БПТлар сон...