Социал-демократ Санна Мариннинг омади

/
Социал-демократ Санна Мариннинг омади
 
«Forbes Woman» нашри ўтган ҳафтанинг энг муҳим янгиликларидан бири сифатида тарихда бу лавозимни эгаллаган энг ёш сиёсатчи – cўл социал-демократ Санна Мариннинг Финландия бош вазири лавозимига тайинланишини эълон қилди.
 
Шу сабаб дунё жамоатчилиги финларнинг барча сиёсий партияларига ёш аёллар етакчилик қилишидан хабар топиб, Финландия феминизм юксак даражада қарор топган илк мамлакат бўлганига ишонч ҳосил қилди.
 
Шу кунларда Санна Мариндан интервью олиш учун жаҳоннинг 200 га яқин етакчи ОАВ навбатда туришибди. Нега? Чунки бош вазир аёл ва у бор-йўғи 34 ёшда. Ёдингизда бордир, Америкада Хиллари Клинтон бир чақнаб сўнган, Европа сиёсатчилари ичида эса аёллар тобора камроқ кўзга ташланмоқда.
 
Лекин Финландия ўз айтганини қилди. Ҳукумат коалициясини ташкил этган беш партиянинг етакчилари ва асосий вазирлар – аёллар. Боз устига, уларнинг тўрт нафари ҳали 40 ёшга ҳам кирмаган. Уларнинг ичида ёши энг каттаси – Финландия халқ партиясининг 55 ёшли етакчиси Анна-Майя Хенрикссон.
 
Янги ҳукумат аёллар раҳбарлигидаги бешта сўл партиядан ташкил топган. Бу партиялар давлатда почта ходимларининг икки ҳафталик иш ташлашидан кейин келиб чиққан сиёсий инқироз оқибатида вужудга келди.
 
Хўш, бу қандай юз берди? Санна Марин популист эмас (у фин сиёсатидаги энг қадимий ва мўътадил сўл социал-демократик партияси вакили), харизматик ҳам эмас, мактаб партасидан пар­тияга кириб олган «сиёсий бройлер» ҳам эмас, «сиёсий сулола» валиаҳди ҳам эмас. У чиндан ҳам «халқ ичидан» чиққан.
 
Янги фин ҳукуматини, албатта, конъюнктура, «феминизм модаси», сайловчилар учун «пиар» ёки ёш аёлларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги тахминлар билан боғлаш мумкин. Лекин жавоб анча чуқурроқда – фин сиёсатининг тарихида ётибди.
 
Матбуот Санна Марин ҳақида ёзар экан, у икки фарзанднинг онаси экани ва бир жинсли никоҳдаги оилада тарбия топганини таъкидлашни ёқтиради. Санна камбағал оилада ўсган, ёшлиги ижарама-ижара яшашда ўтган.
 
У аълочи ўқувчи бўлмаган, лекин ўзини чиндан ҳам қизиқтирган нарсани яхши ўзлаштирган, сўзамол бўлган, доимо ижтимоий масалаларга қизиққан.
 
Матбуот ва ижтимоий тармоқдаги шарҳловчилар севадиган яна бир детал – унинг резюмесидаги кассада оддий сотувчи бўлиб ишлагани ҳақидаги қайддир.
 
2012 йилда Тампере шаҳар кенгашига 826 овоз билан сайланган Санна Маринни ёши каттароқ партиядош ўртоқлари қанотлари остига олишади ва номзодини шаҳар кенгаши раислигига илгари суришади. Агар сиёсатчининг салоҳияти бўлса, фин партияларида уни «чўктириш» ёки «четга суриш» одати йўқ. Фаолиятини энди бошлаган, бироқ овоз тўплашда асқотаётган сиёсатчи ҳам қимматли кадр ҳисобланади. Унга маънавий томондан ёрдам бериш билангина чекланиб қолишмайди: бундай номзодга ўз сайлов кампаниясини қисман партия ҳисобидан ўтказишга имкон яртилади.
 
Саннанинг номзоди шаҳар кенгаши раислигига илгари сурилгани ўзи учун ҳам, янги номларсиз қийналиб ётган партия учун ҳам яхши юриш бўлди: шаҳар кенгаши залидан жонли трансляциялар давомида унинг маш­ҳурлиги ва оммабоплиги орта бошлади, чунки у сўзамол. Мунозараларнинг энг хити Тамперега трамвайларни қайтариш мавзуси бўлди. Саннага Тампере бургомистрлигини ҳам таклиф қила бошлашди, лекин у катта сиёсат йўлини танлади. Партия ичида эса Санна бош вазир курсиси учун яна бир ёш сиёсатчи Ант­ти Ландтман билан курашиши қолган эди. Лекин дастлабки сўровлар ва партия ичидаги овоз бериш билан Марин ёқланди.
 
Вакиллар палатаси таҳдиди
 
«РИАНовости» хабаригакўра, АҚШКонгрессиВакилларпалатасиспикериНенсиПелосидемократларгамурожаатидапрезидентДональдТрамп­ганисбатанимпичментбўйичаякунийовозберишжараёниўтказилишинимаълумқилган.
 
«Вакилларпалатасиўзинингмуҳимконституциявийваколатиданфойдаланиб, президентТрампимпичментидагииккимодданитасдиқлашниовозгақўяди. Шуларичида«Трампҳокимиятсуиистеъмолидавақонунчиқарувчиларишигатўсқинликқилишдаайбланмоқда», дейиладиПелосинингижтимоийтармоқдагисаҳифасида.
 
*  *  *
 
«Reuters» хабаригакўра, АҚШСенатиаъзоларинингкўпчиликқисмибергановозларнатижасигамувофиқ, мамлакатнинг2020 йилучунмудофаабюджети738 миллиарддоллардеббелгиландиватасдиқданўтди. Энди ушбу ҳужжат имзолаш учун АҚШ президенти Дональд Трампга киритилади.
 
Мудофаа бюджетига Россиянинг «Шимолий оқим — 2» ва «Туркия оқими» газ қувурларига қарши санкциялар ҳам киритилган.
Шунингдек, лойиҳада Россия тажовузкорлигини тийиб туриш учун яна бир қатор чора-тадбир қайд этилган. Жумладан, Украинага қурол етказиб беришда ёрдам қилиш ҳамда Туркияга Американинг F-35 қирувчи самолётларини киритишни тақиқлаш киритилган.
 
«Шаньдун» қуролланди
 
«ТАСС» хабарига кўра, 17 декабрда Хитойда ишлаб чиқарилган илк авиаташувчи кема Хитой армиясининг ҳарбий-денгиз кучларига топширилди.
 
«Шаньдун» деб номланган кеманинг топширилиши тантанали маросими Санья шаҳридаги ҳарбий-денгиз базасида Хитой раиси Си Цзиньпин, ҳарбий-денгиз кучларининг 5 мингга яқин вакили ва кемани қуришда қатнашган кишилар иштирокида бўлиб ўтган.
 
Хитой раиси кемани кўздан кечириб, ундаги қурилмалар, ҳарбийларнинг яшаш шароитлари билан танишган. У, шунингдек, кема қурилишида иштирок этганларнинг ишларини юқори баҳолаган ва янги муваффақиятларга эришиш учун уларни шундай ишлашда давом этишга чақирган.
 
Кема узунлиги 315 метрни, эни 75 метрни, сув сиғимдорлиги 70 минг тоннани ташкил қилади. Кема соатига 57 км тезлик билан ҳаракатлана олади. Унинг таркибига 40 та жанговар парвоз қурилмаси – 36 та J-15 қирувчи самолёти, 2 та Z-18 транспорт ва 2 та кўп мақсадли Z-9 вертолётлари киради.
 
*  *  *
Сунъий тарзда қитъани бўлмоқчи
 
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Российская газета»даги мақоласида «Россия Европа тамаддуни муҳитининг бир қисми саналади, лекин Евроиттифоқ у билан тенг ҳуқуқли муносабатлар ўрнатишга тайёр эмас.
 
Брюсселдагилар ҳозир Европани «ҳақиқий Европа» ва «бошқалар»га ажратишга уринмоқда. Бу билан улар яна сунъий тарзда қитъани, унинг географияси ва тарихини бўлишга ҳаракат қилишмоқда», деб ёзади.
*  *  *
Сооронбай Жээнбеков уранга «нуқта» қўйди
 
«РИА Новости» хабарига кўра, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда уран конларини ўзлаштиришни тақиқловчи қонунни имзолади.
 
Президент аппарати маълумотларига кўра, ушбу қонундан мақсад аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни сақлаш, радиациявий ва экологик хавфсизликни таъминлаш ҳисобланади. Қонунга кўра, Қирғизистон ҳудудида уран ва торий конларини қидириш ва ўзлаштириш, радиоактив моддаларни сақлаш ва мамлакатга шундай турдаги хомашё ва чиқиндиларини олиб кириш тақиқланади.
 
Иссиқкўл вилоятида «ЮрАзия» компанияси томонидан уран конининг ўзлаштирилиши маҳаллий аҳоли томонидан кескин қаршиликка учраганди. Шу сабабли 2019 йил март-апрель ойларида уран қазиб олинишига қарши кўплаб намойишлар бўлиб ўтган.
 
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қирғизистонда емирилиб, экологияга зарар етказаётган радиоактив моддалар сақланувчи юзлаб жойлар мавжуд. Уларнинг фикрича, уран қазиб олувчи янги корхона нафақат экология­га, балки Иссиқкўлнинг туристик салоҳиятига ҳам зарар етказган.
 
Интернет хабарлари асосида тайёрланди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Франция Сенати (парламентнинг юқори палатаси) кўпчилик овоз билан терроризмга қарши курашишга доир қонун лойиҳасини маъқуллади....
01 янв 1970
Австралиялик бир гуруҳ олимлар GraphAir деб номланган графен материали асосида тайёрланган фильтр ёрдамида ҳаттоки денгиз сувини ҳам тозалаб бера о...
01 янв 1970
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари мамлакатдаги мухолиф парламент депутатларининг Бош прокуратурага сўрови асосида бошланди....
01 янв 1970
Дунёда шундай одамлар бўладики, уларнинг ички дунёсини билиш ўта мураккаб иш: касб ёки мансабда, сиёсатда ёки тижоратда эришган ютуқлари, ибратли и...