“ГУДБАЙ, ТРАМП”(ми?)

/
 “ГУДБАЙ, ТРАМП”(ми?)
Монмут университети социологлари олиб борган тадқиқотлар натижасига кўра, АҚШ аҳолисининг 41 фоизи мамлакат раҳбари Дональд Трампга импичмент эълон қилиш тарафдори.
Тадқиқот муаллифлари бу Оқ уй соҳиби учун ўзига хос аянчли рекорд эканлигини таъкидлашмоқда. Ўз истеъфоси тарафдорлари бўйича Трамп Американинг 37-президенти Ричард Никсонни ҳам қувиб ўтди. Ёдингизда бўлса, Уотергейт жанжалидан сўнг мамлакат аҳолисининг 24 фоизи Никсон истеъфосини талаб қилиб чиққанди.
Биринчи бўлиб Дональд Трампга импичмент эълон қилиш ташаббуси Демократик партиядан чиқди. Жорий йилнинг баҳори якунланиши арафасида эса Қўшма Штатларнинг ўнта шаҳри давлат раҳбарига ишончсизлик билдирди.
 
ТУРКИЯ ЕИ НОМЗОДИ СИФАТИДА ҚОЛАДИ
Европа Иттифоқи Туркия ҳамон ЕИ аъзолигига номзод мамлакат сифатида қолаётганлигини маълум қилди. Бироқ мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилаётганлиги бу масаладаги музокараларга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.
ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини Туркия ташқи ишлар вазири ҳамда ЕИ ишлари бўйича вазири билан учрашганидан сўнг шундай баёнот берган.
ЕИ вакили музокаралар пайти инсон ҳуқуқ ва эркинликлари масалаларида ўзаро мулоқотлар юритиш заруратини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни мамлакатда амалда бўлган фавқулодда вазият режими муддати яна уч ойга узайтирилди. 15 июль, яъни муваффақиятсизликка учраган ҳарбий тўнтаришга уринишнинг бир йиллиги арфасида яна етти мингдан ортиқ давлат хизматчилари ишдан бўшатилди.
 
ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР!
Европа мамлакатларида оммавий тарзда махсус клиникалар ташкил этилмоқда. Уларнинг вазифаси – болалар ва ёшларни ижтимоий тармоқларга қарам бўлиб қолиш хасталигидан даволаш.
Шундай муассасалардан бири Амстердам шаҳри яқинида барпо этилган. Унда болалар уйларидан бутунлай фарқ қиладиган муҳитда яшайдилар. Яъни болалар ўзаро мулоқот, кўп соатлик жисмоний меҳнатларга қатъий амал қилинадиган кун тартибига риоя қиладилар. Муассасада мобиль телефонларидан фойдаланиш бутунлай ман этилган.
Буюк Британиянинг The Daily Mail нашри ёзишига кўра, фарзандларини ижтимоий тармоқларга қарамликдан қутқариш учун айрим оилалар ўн минг фунтлаб сарфламоқда. Афсуски, бу иллат жуда улкан кўлам касб этган. Жумладан, ёш йигит-қизларнинг катта гуруҳи ўзларининг селфи-фотоларини ҳар куни, ҳар соатда ижтимоий тармоқда эълон қилмасликни катта фожиа сифатида қабул қилишади.
Клиника асосчиси доктор Ян Виллем бу хасталикни наркотикларга ўрганиб қолиш билан бир қаторга қўяди. Психологлар эса бундай касаллик ёшларнинг ўзлигини вайрон этиши ва охир-оқибат турли фожиаларга олиб келишини таъкидлашмоқда.
Интернет хабарлари асосида тайёрланди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Франция Сенати (парламентнинг юқори палатаси) кўпчилик овоз билан терроризмга қарши курашишга доир қонун лойиҳасини маъқуллади....
01 янв 1970
Монмут университети социологлари олиб борган тадқиқотлар натижасига кўра, АҚШ аҳолисининг 41 фоизи мамлакат раҳбари Дональд Трампга импичмент эълон...
01 янв 1970
Дунёда шундай одамлар бўладики, уларнинг ички дунёсини билиш ўта мураккаб иш: касб ёки мансабда, сиёсатда ёки тижоратда эришган ютуқлари, ибратли и...
01 янв 1970
«Forbes Woman» нашри ўтган ҳафтанинг энг муҳим янгиликларидан бири сифатида тарихда бу лавозимни эгаллаган энг ёш сиёсатчи – cўл ...